Оллоҳдан қўрқиш қалбда жасурлик, азизлик ва улуғликни ўстиради.
Қўрқув - инсондаги табиий ҳислат. Чунки у инсондаги ба-қо ғаризасининг бир кўрини-шидир. Бирор нарса сабабли инсондаги ғаризаларнинг уш-бу кўриниши ҳаракатга келган пайтда, инсон унга ўзидаги ақиданинг ундови билан қар-ши туради ва унинг қўрқувини қўзғатган нарса ҳақидаги ту-шунчасига кўра ўзининг йўна-лишини шакллантиради. Агар унинг ўша нарса ҳақи-даги ту-шунчаси хато бўлса, у тушун-ча инсонни хато йўналишга йўллайди. Агар у нарса ҳақи-даги тушунчаси тўғри бўлса, тўғри йўналишга йўллайди. Шунга кўра қўрқув агар ин-сонлардан қўрқиш ва уларнинг розилигини исташ ҳамда улар-нинг ҳузуридаги дунё мато-ларини талаб қилишдан келиб чиққан бўлса, инсонда қўрқоқ-лик ва хорликни ўстиради. Агар қўрқув Оллоҳдан ва Унинг розилиги ҳамда Унинг жаннат неъматларини талаб қилишдан келиб чиққан бўлса, инсонда азизлик ва улуғликни ўстиради. Мусул-монлар Ўз бандалари устидан ғолиб Зот бўлган Оллоҳдан бошқасидан қўрқмасликлари лозим. Шунда улар ўз ибо-датларида улуғ, ҳаёт ва ўлим-ларида азиз бўладилар.
Оллоҳ Субҳанаҳу айтади:
وإذا سمعوا ما أنزل إلى الرسول ترى أعينهم تفيض من الدمع مما عرفوا من الحق يقولون ربنا آمنا فاكتبنا مع الشاهدين -83, وما لنا لا نؤمن بالله وما جاءنا من الحق ونطمع أن يدخلنا ربنا مع القوم الصالحين -84, فأثابهم الله بما قالوا جنات تجري من تحتها الأنهار خالدين فيها وذلك جزاء المحسنين -85,
- «Улар Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитган пайтларида унинг ҳақ эканини билагнлари сабабли кўзларидан ёш қуйилаётганини кўрасиз. Улар дейдилар: Парвардигоро, иймон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик бергувчилар қаторига ёзгин.[5:83-85]
الله نزل أحسن الحديث كتاباً متشابهاً مثاني تقشعر منه جلود الذين يخشون ربهم ثم تلين جلودهم وقلوبهم إلى ذكر الله ذلك هدى الله يهدي به من يشاء ومن يضلل الله فما له من هاد ,32-
- «Оллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир Китоб – Қуръон қилиб нозил қилдики, (ундаги Оллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари-баданлари титраб кетар, сўнгра терилари-баданлари ҳам диллари ҳам Оллоҳнинг зикрига юмшар – мойил бўлур. Мана шу (Китоб) Оллоҳнинг ҳидоятидирки, унга ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Ва кимни Оллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас». [39:21-24]
والذين يصلون ما أمر الله به أن يوصل ويخشون ربهم ويخافون سوء الحساب ,12- والذين صبروا ابتغاء وجه ربهم وأقاموا الصلاة وأنفقوا مما رزقناهم سرا وعلانية ويدرؤون بالحسنة السيئة أولئك لهم عقبى الدار ,22- جنات عدن يدخلونها ومن صلح من آبائهم وأزواجهم وذرياتهم يدخلون عليهم من كل باب ,32- سلام عليكم بما صبرتم فنعم عقبى الدار ,42-
- «Улар Оллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар. Парвардигорларидан қўрқадилар ва оғир ҳисоб-китобга дучор бўлишдаш қўрқиб, (доим чиройли амаллар қилишга интиладилар). Парвардигорларини Юзини кўзлаб (меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилган, намозларини тўкис адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қилган ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган зотлар – ана ўшалар учун охират диёри бордирки, (у диёр) абадий туриладиган жаннатлар бўлиб, улар у жойларга, ота-боболари, жуфт-ҳалоллари ва зурриётларидан иборат бўлган солиҳ кишилар билан бирга кирурлар. Сўнг уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб (дерлар): «(Оллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!»». [13:21-23]
Шу каби бошқа оятлар ҳам Оллоҳдан қўрққанликларидан қалблари тўлиб-тошиб Оллоҳга итоат қилувчиларни мақтаб келган. Зеро улар ҳар лаҳзада Оллоҳнинг ғазаби ва унинг азобидан қўрқадилар ҳамда Унинг розилигига эришиш йўлида саъй-ҳаракат қиладилар ва Унинг савобини умид қиладилар.
Инсон қалбига бу каби бўёқ муҳрланиб қолган вақтда, ундай инсон Оллоҳ Ўзининг китобида зикр қилган кишиларнинг бирига айланади. Оллоҳ Таоло шундай деб марҳамат қилади:
من المؤمنين رجال صدقوا ما عاهدوا الله عليه فمنهم من قضى نحبه ومنهم من ينتظر وما بدلوا تبديلا ,32-
- «Мўминлар орасида ўзлари Оллоҳга берган (У Зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду-паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Оллоҳга берган аҳду-паймонларини) ўзгартирганлари йўқ». [33:23]
رجال لا تلهيهم تجارة ولا بيع عن ذكر الله وإقام الصلاة وإيتاء الزكاة يخافون يوماً تتقلب فيه القلوب والأبصار ,73- ليجزيهم الله أحسن ما عملوا ويزيدهم من فضله والله يرزق من يشاء بغير حساب ,83-
- «У (масжидларда) эртаю-кеч У Зотни поклайдиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Оллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар (нажот топишга умидворлик ва ҳалокатдан қўрқув ўртасида) изтиробга тушиб қоладиган (Қиёмат) Кунидан қўрқурлар. Улар Оллоҳ ўзларини қилган амалларининг энг гўзаллари сабабли мукофотлаши ва яна уларга Ўз фазлу-карами билан зиёда (савоблар ато) қилиши учун (эртаю-кеч Оллоҳни поклаб ибодат қилурлар). Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқни берур». [24:37-38]
Шунга кўра ушбу покиза ниҳол ўз уруғини мўмин кишининг қалбига экса ва унда илдиз отса, кўп яхши самаралар беради. Касал қалб эса бунинг акси бўлади. У қалб бу каби покиза уруғнинг экилишига яроқли эмас. Чунки унинг тупроғи фақат хабис, нопок нарсаларнинг экилишигагина яроқли бўлган бузуқ тупроқдир. Шунинг учун қалблар икки навга бўлинади. Бири - Оллоҳдан ошкораю-пинҳона қўрқадиган ва У билан бўладиган алоқасининг бузулишидан чўчийдиган покиза солиҳ қалбдир. У қалб бошқаларнинг ғазабига гирифтор бўлса ҳам Оллоҳнинг розилигини талаб қилиш йўлида тинмай жидду-жаҳд билан ҳаракат қилади. Иккинчиси - Олоҳдан қўрқмайдиган ва гуноҳ ишларни ошкора қиладиган ҳамда ўзининг яратувчиси билан бўладиган алоқасига эътибор қаратмайдиган ва у алоқани асло ҳисобга олмайдиган касал бузуқ қалбдир. У қалб Оллоҳни ғазаблантириш эвазига бошқаларнинг розилигига сазовор бўлишга интилади. Ушбу қалбларга тобе равишда кишилар ҳам синфларга бўлинади ва шунга мувофиқ амаллар бажарилади. Масалан жабр қилувчи султоннинг олдига бориб, унга насиҳат қилганлиги боис султон уни қатл этган киши билан, Оллоҳ унга ўз динини билиш неъматини берган бўла туриб, у жабр қилувчи султоннинг қасрида ўтириб олиб унинг қилаётган ишларини оқлайдиган фатволарни тузиб бераётган кишининг орасини тенглаштириб бўлмайди. (Ушбу иккинчи тоифадаги кишилар бугунги кунда кўпчиликни ташкил қилади). Биринчи киши тўғрисида Ислом шундай дейди: Агар у жабр қилувчи султонга насиҳат қила туриб қатл қилинса, у - шаҳиддир. Аммо ўзининг оқ салласини Оллоҳнинг сўзларини ўз ўрнидан ўзгартириш ва Унга буҳтон қилиш ҳуқуқини берадиган восита қилиб олган ва султонни рози қилиш учун нусусларни ўз мазмунидан ва ундан кўзланган мақсаддан чиқариб юбориш учун бошқа томонга бурган киши тўғрисида Оллоҳ Азза ва Жалла шундай дейди:
إن الذين يكتمون ما أنزل الله من الكتاب ويشترون به ثمناً قليلاً أولئك ما يأكلون في بطونهم إلا النار ولا يكلمهم الله يوم القيامة ولا يزكيهم ولهم عذاب أليم ,471-
- «Оллоҳ нозил қилган Китоб (Таврот)дан иборат бўлган нарсани (Тавротдаги Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифатлари баён қилинган оятларни) яширадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар – уларга Қиёмат кунида Оллоҳ сўзламайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди ва улар учун аламли азоб бордир». [2:174]
бошқа бир оятда эса:
وإن منهم لفريقاً يلوون ألسنتهم بالكتاب لتحسبوه من الكتاب وما هو من الكتاب ويقولون هو من عند الله وما هو من عند الله ويقولون على الله الكذب وهم يعلمون ,87-
- «Улардан (яҳудийлардан) яна бир гуруҳи борки, сизлар Китобдан (Тавротдан) бўлмаган нарсани Китобдан деб ўйлашингиз учун (Таврот) Китобини тилларини бураб (бузиб-ўзгартириб) ўқийдилар ва Оллоҳнинг ҳузуридан келмаган (ўзларининг сўзларини) «Оллоҳнинг ҳузуридан келган» дейдилар. Улар билиб туриб Оллоҳ ҳақида ёлғон сўзлайдилар». [3:78]
Оллоҳдан тақво қилиш ва Ундан қўрқишдан ҳоли бўлган ҳамда золимлар ва шайтоннинг дўстларидан қўрқишга лиммо-лим тўлган қалбларнинг кўрлиги шундай бўлади. Шунинг учун қалблар кўр бўлиб қолганда Оллоҳнинг ғазаби билан ҳисоблашишдан кўра золимларнинг ғазаби билан ҳисоблашадиган бўлиб қолади. Натижада қалби кўр инсонларнинг наздида охират, унинг савоби ва жазоси арзимас бўлиб кўринади ва охиратни ўткинчи арзимас дунё матолари эвазига сотиб юборадилар!! Шундан келиб чиқиб ўшандай шахслар томонидан чиқарилаётган ғаройиб фатволардан таажжубланмаймиз. Ундай шахслар мусулмонларга қарши зарба бериш учун кофирлардан ёрдам сўрашнинг жоизлиги, очиқ куфр билан бошқараётган ҳокимга қарши чиққан мусулмонларни қатл қилишнинг жоизлиги ҳамда ушбу Уммат орасидаги амри маъруф ва наҳй мункар қилаётган мухлис йигитларнинг «улар террорист, экстремист ва раҳбарнинг итоатидан бош тортувчилар бўлганликлари боис» уларнинг қонлари, моллари ва обрўларини ҳалол санашнинг жоизлиги ҳақидаги ва ундан бошқа фатволарни берадилар. Улар ўзларини ёвуз ҳокимларга сотган кимсалардир. Шунинг учун ҳокимлар уларни ўзларининг жинояткорона мақсадлари ва ғоялари йўлида ҳар қандай вазифаларга тиклайдилар.
Шунинг учун улуғ ва қодир бўлган Зотдан қўрқиш тақвонинг аломатларидандир. Бу - оламлар роббиси бўлган Оллоҳ учун холис равишда қалб ва аъзолар томонидан содир бўладиган ягона бўёқдир. Бу бўёқ ўз соҳибини золимларнинг тузоғига тушиб қолишдан ва шайтон дўстларининг қўғирчоғига айланиб қолишдан сақлайди. Ушбу бўёқ соҳибига уни ўзи жавобгар бўлган вазифани адо этишдан буриб юбора олмайди. У вазифалар - амали солиҳ қилиш, Оллоҳнинг дини йўлида Умматни халос қилиш ва уни мустамлакачилар, уларнинг малайлари ҳамда ҳамтовоқларининг кишанларидан озод қилиш йўлида қурбонлар беришдан иборат. Ундай кишиларни азоблаш мосламалари ҳам, жаллодларнинг қамчилари ҳам қамоқлар ҳам дорлар ҳам милтиқларнинг ўқлари ҳам даҳшатга сола олмайди. Оллоҳнинг розилиги йўлида бу ва бу каби нарсалар уларнинг наздида арзимас бўлиб кўринади. Бизга Оллоҳнинг китоби ва сийрат китоблари золимларнинг олдида жасурлик билан турган кишиларнинг тирик мисолларини келтириш орқали далда беради. Оллоҳ Субҳанаҳу Фиръавн Мусо алайҳиссаломни енгиш мақсадида олиб келган сеҳргарлар тўғрисида шундай дейди:
قال آمنتم له قبل أن آذن لكم إنه لكبيركم الذي علمكم السحر فلسوف تعلمون لأقطعن أيديكم وأرجلكم من خلاف ولأصلبنكم أجمعين ,94- قالوا لا ضير إنا إلى ربنا منقلبون ,05- إنا نطمع أن يغفر لنا ربنا خطايانا أن كنا أول المؤمنين ,15-
- «(Фиръавн) айтди: «Мен сизларга изн бермай туриб унга иймон келтирнгизми?! Албатта у (Мусо) сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Энди яқинда билурсизлар – албатта мен оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг қўл, чап оёғингизни ёки аксинча) кесурман ва сизларнинг барчангизни (дорга) осурман. Улар дедилар: Зарари йўқ. Зеро бизлар Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз. Албатта бизлар (Мусога) биринчи иймон келтирган кишилар бўлганимиз сабабли Парвардигоримиз бизларнинг хато-гуноҳларимизни мағфират этишини умид қилурмиз». [26:49-51]
У Зот бошқа бир ўринда яна шундай дейди:
قالوا لن نؤثرك على ما جاءنا من البينات والذي فطرنا فاقض ما أنت قاض إنما تقضي هذه الحياة الدنيا ,17- إنا آمنا بربنا ليغفر لنا خطايانا وما أكرهتنا عليه من السحر والله خير وأبقى ,37- إنه من يأت ربه مجرماً فإن له جهنم لا يموت فيها ولا يحيى ,47-
- «Улар дедилар: Бизлар ҳаргиз ўзимизга келган очиқ ҳужжат-мўъжизаларни ва бизларни яратган Зотни қўйиб сени танламаймиз. Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу ҳаёти дунёдагина ҳукм қилурсан. Бизлар эса хатоларимизни ва сен бизларни мажбур қилган сеҳргарликдан иборат (гуноҳимизни) мағфират қилиши учун Парвардигоримизга иймон келтирдик. Оллоҳ(нинг савоби) яхшироқ ва (азоби) давомлироқдир. Ҳеч шубҳа йўқки, кимда ким Парвардигори(нинг ҳузури)га жиноятчи кофир бўлган ҳолда келса, у ҳолда, албатта унинг учун жаҳаннам бордирки, (кофир) у жойда на ўла олур ва на яшай олур». [20:72-74]
Фиръавннинг васвасалари ана у кишиларнинг иймонига таъсир қилмади. Унинг таҳдидлари уларни Мусо алайҳиссаломдан ҳақни англаб етганларидан кейин унга эргашишга азму-қарор қилишдан ва Фиръавнга осийлик қилишдан буриб юбора олмади. Ўша асрларда яшаб ўтган Фиръавн ёки ҳозирги замон фиръавнлари ҳар қанча қувватга эга бўлмасинлар ва ҳар қанча қайсар бўлмасинлар кишиларни ўзлари ҳидоятланган ҳақ йўлдан буриб юборишга асло қодир бўлмайдилар. У золимларнинг зулми ҳар қанча кучаймасин, улар ўзларига ўрмон ҳайвонларини қўрқитадиган шерларнинг суратини бера олмайдилар. Балки улар Оллоҳдан қўрқадиган кишилар наздида ҳамиша, кечаю-кундуз қўриқланадиган, инига кириб яшириниб олган қўрқоқ ва мағлуб сичқонлар бўлиб қолаверадилар.
Яккаю-ёлғиз, Қаҳҳор бўлган Оллоҳга иймон келтириш ва Унинг азоби ҳамда интиқомидан қўрқиш хусусияти кишилар қалбига сайқал беради ва ундаги зангни кетказади ҳамда уни энг яхши кишиларнинг журъати каби журъат, шижоат ва илғорликка тўлғазади. Шу асосга кўра, қўрқув муаммосини тушуниш ва унга тўғри муолажани белгилаш зарур бўлади.
Юқорида келтирилган нарсаларга қўшимча равишда бу масалага қўшимча изоҳ беришни лозим деб биламан.
Оллоҳдан қўрқиш - қуллик ва хорликдан халос бўлишнинг ягона йўлидир
Билингки, Оллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан қўрқиш қулликдан холас қилувчи ягона омилдир. Чунки Оллоҳдан қўрқиш инсонни ўзидан ҳам, бошқалардан ҳам озод қила олади. Оллоҳдан бошқадан қўрқиш эса, тамоман бунинг аксидир. Зеро у, инсонни кишанлаб қўяди ва уни ўз нафсида ҳам, бошқалар олдида ҳам қул қилиб қўяди. Яъни инсон ўз нафсида ҳам асир, бошқаларнинг қафасида ҳам асир бўлади. Бунинг сабаби, Оллоҳдан қўрқадиган инсон дунёнинг хоҳиш-истаклари ва нафсининг шаҳватларига қарши доимий курашда бўлади. Ерга ёпишиб олмайди, унинг зебу-зийнатларига алданмайди ва унинг безакларидан таъсирланмайди ҳамда дунё унинг ғам-ташвиши ва ғоясига айланиб қолмайди, балки у дунёга мазаҳсираб боқади ва дунё унинг наздида дунё билан охиратни боғлаб турган кўприк бўлишдан нарига ўтмайди. У инсон охиратга ўтиб бораётган йўлида дунёдан фақатгина Қуръони Карим ишора қилган насибасинигина олади. Зеро Оллоҳ Таоло айтади:
وابتغ فيما آتاك الله الدار الآخرة ولا تنس نصيبك من الدنيا وأحسن كما أحسن الله إليك ولا تبغ الفساد في الأرض إن الله لا يحب المفسدين ,77-
- «Ва Оллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират диёрини (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унитмагин. Оллоҳ сенга эҳсон қилгани каби, сен ҳам (Оллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қил. Ерда (зулму-зўравонлик билан) бузғунчилик қилишга уринма. Чунки Оллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас». [28:77]
Дунёнинг кишанлари ва шаҳватларидан озод бўлишнинг ушбу тушунчасига тобе равишда киши мутелик кишанидан ва Оллоҳдан бошқалар олдида хор бўлишдан халос бўлган бўлади. Шундан кейин у инсон ер юзида Оллоҳнинг шариати ва у шариат ҳўжайинлигидан бошқа ҳеч қандай салтанатга тобе бўлмайди ва бу дунёда Оллоҳ Азза ва Жалладан бошқа ҳеч кимга бош эгиб таслим бўлмайди. Шахслардаги ушбу намуна ўзининг воқесида анави юз тубан қулаган кишилардан тубдан фарқ қилади. У кимсалар дунё мафтун этган ва унинг зебу-зийнатлари ҳамда безаклари алдаб қўйган кимсаладир. Улар дунё билан машғул бўлиш ва қўлга киритган бойликларини тўплаш билан дунёда мангу қоламиз деб гумон қилиб, дунёга бутунлай таслим бўлган кимсалардир. Шунинг учун уларнинг бирини дунё шахватлари ва лаззатларига муккасидан кетганини кўрасиз. У инсон ўзининг ғаризаларини чўлларда ёввойи хайвонлар югурганидек дунё лаззатлари ортидан қувиб югуриши учун эркин қўйиб юборган. Нафснинг истаклари ва ерга ёпишиб олиш сари ушбу югуришнинг натижаси ўлароқ, у инсон хоҳ ўз нафсида хоҳ бир бурда нон бериш эвазига унга нуфизини ўтказишга қодир бўлган бошқа инсонлар олдида ўзининг доимий асир бўлиш ҳукмини чиқарган бўлади. Шу пайтда у ўша инсонларнинг хоҳишига бўйсинувчи, уларнинг буйруқ ва ишораларига қулоқ солувчи ҳамда уларга доимо итоат қилувчи ва уларнинг қизиқишлари билангина чекланган шахсга айланади. Уларнинг чангалидан чиқиб кетишга ва улардан қутулишга қодир бўла олмайди. Шунда у одамийлик, азизлик ва улуғлик туйғуларини йўқотади, ундан эркаклик ғурури кетади ва у доимо хор ва тутқин ҳолатида қолиб кетади. Инсониятнинг бундай синфида азизлик ва улуғликнинг бўлишини қандай тасаввур қилиб бўлади? Ваҳолангки улар ёвуз ҳокимлар ва дунёнинг тоғутлари қўлидаги итоатгўй қурол бўлсалар, Ҳокимлар уларни ўз Умматига қарши ва ўз диндошларига қарши қўядилар. Улар эса ҳокимларнинг буйруқларига ҳеч қаршилик қилмай итоат қиладилар. Улар золим хўжайинларини рози қилиш учун Исломни кўтариб чиқаётганларни қувғин қиладилар, қамайдилар ва азоблайдилар. Хўжайинлари эса, Қиёмат куни дўзахдаги жойларини кўрган пайтларида улардан тонадилар. Оллоҳ Таоло айтади:
إذ تبرأ الذين اتُبعوا من الذين اتبعوا ورأوا العذاب وتقطعت بهم الأسباب -166, وقال الذين اتبعوا لو أن لنا كرة فنتبرأ منهم كما تبرؤوا منا كذلك يريهم الله أعمالهم حسرات عليهم وما هم بخارجين من النار ,761-
- «У Кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У Кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю-сабаблар узилади. Эргашувчилар: Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак, дейдилар. Шундай қилиб, Оллоҳ Таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар». [2:167]
Охирги айтар сўзимиз шуки, яратган Оллоҳдан қўрқиш ва Унинг розилигини талаб қилиш кишини юксакларга кўтаради ва олий даражаларга олиб чиқади. Оллоҳни ғазаблантира туриб, бандаларни рози қилиш учун улардан қўрқиш кишини дунёнинг энг паст поғоналарига тушириб қўяди.
يتمتعون ويأكلون كما تأكل الأنعام والنار مثوى لهم ,21-
- «Кофир бўлган кимсалар эса (манашу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан)фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек, еб ичурлар ва дўзах уларнинг жойлари бўлур». [47:12]
Оллоҳ бизни ўзидан ҳақиқий тақво қиладиган ва Оллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган бандалардан қилсин. Биз ҳам Расулуллоҳ ва унинг асҳоблари эришган зафарларга эришайлик.
وبشر المؤمنين ,211-
- «Бу мўминларга жаннат хушхабарини етказинг». [9:112]