Албатта Оллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир
Оллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ إِلَّا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمْ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ وَمَنْ يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللَّهِ فَإِنَّ اللَّهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ فَإِنْ حَاجُّوكَ فَقُلْ أَسْلَمْتُ وَجْهِي لِلَّهِ وَمَنْ اتَّبَعَنِي وَقُلْ لِلَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ وَالْأُمِّيِّينَ أَأَسْلَمْتُمْ فَإِنْ أَسْلَمُوا فَقَدْ اهْتَدَوا وَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ
- «Албатта Оллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Аҳли китоблар уларга ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Оллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, албатта Оллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи Зотдир. Агар сиз билан (дин ҳақида) тортишсалар: «Мен ва менга тобе бўлган кишилар ўзимизни Оллоҳга топширдик – Унга бўйсундик», деб айтинг! Сўнг аҳли китоблар ва (китоб берилмаган) омий-бутпарастлардан: «Исломга кирдингизми?» - деб сўранг! Агар Исломга кирсалар, муҳаққақ тўғри йўлни топибдилар. Энди агар юз ўгирсалар, у ҳолда сизнинг зиммангиздаги нарса фақатгина етказишдир. Оллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир». [3:19-20]
وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآَخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ
- «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас, (унинг «дини» Оллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир». [3:85]
Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломдан Ислом ҳақида сўраганида Расулуллоҳ (С.А.В): «Ислом – Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Оллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бермоғинг, намозни барпо қилмоғинг, закотни бермоғинг, рамазон ойининг рўзасини тутмоғинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир» деб жавоб бердилар. (Муслим, Насоий, Абу Довуд ва Аҳмадлар ривоят қилган)
Расулуллоҳ (С.А.В) яна айтдилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизга орқа ўгириб кетманглар ва бирингизнинг савдоси устига иккинчингиз савдо қилманглар. Эй Оллоҳнинг бандалари биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди ва камситмайди. Тақво мана бу ерда, дея уч бор кўксига ишора қилдилар. «Кишини ёмон бўлишига мусулмон биродарини камситишининг ўзи кифоядир. Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўси иккинчи мусулмонга ҳаромдир». (Муслим)
У зот яна шундай дедилар: «Мусулмон шундай одамки, инсонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам саломат бўладилар. Мўмин шундай одамки, инсонлар ундан ўз моллари ва қонлари устида хотиржам бўладилар». (Аҳмад ва Насоий)