АЛЛОҲҲНИНГ ҲУКМИ ВА АҚЛНИНГ ҲУКМИ
Инсоннинг ишлар ва нарсалар устидан чиқарадиган ҳукмлари, ҳукм чиқариш ўрни бўлган ана шу ишлар ва нарсалар ҳақидаги унинг дунё қараши турли бўлишига қараб турлича бўлади.
Чунки масалан мусулмон киши ўзининг ҳукмларини ўзи Холиқ, Ҳоким ва қонун чиқарувчи деб иймон келтирган Аллоҳ Субҳанаҳудан олади. Масалан капиталист каби мусулмон бўлмаган кимса эса ўзининг ҳукмларини ақлидан олади ва ўз ақлини воқелик устидан ҳукм чиқаришнинг асл-асоси қилиб қўяди.
Улардан бошқалар эса ўз ҳукмларини ҳаёт ҳақида бирон нуқтаи назарга эга бўлган муфаккирларнинг биридан олган бўлишлари мумкин. Шунинг учун улар воқелик ва нарсалар устидан ўз ҳукмларини чиқариш учун ана шу муфаккирнинг фикрларини асл ёки асос деб ҳисоблайдилар. Шундай қилиб ана шу ҳукм чиқариш манбаларининг турлича бўлишига қараб одамларнинг чиқарадиган ҳукмлари ҳам турлича бўлади.
Шунингдек одамлар ҳукм чиқарувчини (яъни ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга бўлган кишини) таъйин қилишда, чиқарилмоқчи бўлган ҳукмнинг турли бўлишига қараб ихтилоф қилишлари мумкин. Шунинг учун бу нарса ақлан чиройли ёки хунук ёки бу нарса шаръан ҳалол ёки ҳаром ёки бу нарса қонун бўйича рухсат берилган ёки манъ қилинган, деб айтилади.
Демак шунга кўра ана шу ҳукм чиқариб бериш ҳуқуқига эга бўлган кишини таниб, билиш учун хукм навини билиш зарур бўлиб қолди. Шундагина инсонинг қиладиган ишига ёки нарсага нисбатан қиладиган муносабати яъни ана шу ишни қилиш керакми ¸ки тарк қилиш керакми ¸ҳуд уни олиш керакми ёки олмаслик керакми, деган муносабати аниқ, тайин бўлиб қолади.
Аввало мулоҳаза қилиб сезиш мумкинки, инсон нарсалар устидан, уларнинг воқелиги жиҳатидан, яъни яхши ёки ёмон эканлиги жиҳатидан ўз ҳукмларини чиқара олади. Шунинг учун у масалан касалликни ёмон, сиҳат-саломатликни эса яхши дейди ёки бойликни яхши, камбағалликни эса ёмон ёки ростгўйликни яхши, ёлғонни эса ёмон дейди ва ҳаказо.
Гоҳида эса инсон ёки ақл ўзига нисбатан манфааат ёки зарар томони бор нарсаларга ўхшаш бошқача нуқтаи назарлардан туриб воқеликлар устидан ҳукм чиқара олади. Чунки у масалан асал устидан у фойдалидир деб ёки захар устидан, у зарарлидир, деб ҳукм чиқаради ва у ароқни фойдали ёки зарарли, тўнғиз гўштини зарарли ёки фойдали деб фикр қилиши мумкин, ёки сувнинг воқелигига ҳукм бериб, у кислороднинг бир атоми ва водороднинг икки атомидан ҳосил бўлади ёки ер думалоқ шаклда, қуёш эса шарқдан чиқади дейди. Шунингдек ақл ишлар устидан ҳукм бериб: Табиий бойликларни одамлар ўртасида тенг тақсимлаб бериш зарур дейди ёки одамларнинг куч-ғайрат сарфлашларига қараб тақсимлаш зарур дейди ёки сутхўрлик банклари иқтисод низоми учун зарурдир, чунки у фойдалидир, дейди. Гоҳида эса судхўрлик банки пул-молни бир ховуч одамлар қўлига тўплаб қўяди, демак у зарарлидир дейди ва ҳакозо. Демак ақл ана шу нарсалар ва ишларга ўзи муносиб деб кўрган бирон ҳукмни бериши мумкин. Бу ҳукмлар эса замонлар ўзгариши билан, маконлар алмашиши билан ва бир шахсдан бошқа шахсга ўтиши билан тўғрилик ва хатоликка нишон бўлиб қолади.
Шунингдек инсон нарсалар устидан, ана шу нарсаларга мойил бўлиши ёки ўзининг табиатига ана шу нарсаларнинг мос келмаслиги ёки мос келиши жиҳатидан туриб ҳукм бера олади. Масалан: атирнинг хиди ёқимли, пиёзнинг хиди эса ёқимсиздир ёки ширинлик яхши, аччиқлик эса ёмондир ёки вино апельсин шарбатидан кўра ширинроқдир, ёки рохат машаққатдан афзалдир ёки уйда ўтириш жангга чиқишдан яхшироқдир, дейди. Демак ақл ўзининг табиатига ана шу нарсаларнинг мос келишига қараб улар ҳақида ўз ҳукмларини беради. Инсонларнинг табиатлари эса уларнинг ҳаёт тарзлари турли бўлиши билан бир-биридан фарқ қилади.
Аммо Аллоҳ томонидан бўлган мадҳ-мақтов ва қоралаб ёмонлашга таалуқли бўлган аҳкомларга келсак, улар устидан ўз ҳукмларини чиқаришга инсоннинг ҳаққи йўқ бўлган ҳукмлардир. Балки улар ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Ана шу ҳукмлар масалан жаннат ва дўзах Аллоҳ Субҳанаҳу инсонни, осмонлар ва ерни яратганидек яратган махлуқлар эканлиги, жаннат ва дўзахга лойиқ бўлишни эса Аллоҳ ўзи буюрган аҳкомларига тобе бўлиб эргашишга боғлиқ қилиб қўйганлиги кабилардир.
Чунки жаннат ва дўзах, ҳамда Аллоҳ томонидан азоб ва савоб берилиши, Аллоҳ чеклаб-чегаралаб қўйган чегарали махлуқ бўлмиш инсонга эмас, жаннат ва дўзах эгаси бўлган Аллоҳнинг аҳкомларига эргашишга боғлиқ қилиб қўйганлигидир. Зеро инсон ўз ақли доирасидан ташқаридаги ёки ўз тоқатидан устун бўлган ишлар ҳақида ўз ҳукмини бера олмайди, балки ўзининг ҳиссиётига тушмаган бирон иш устидан ҳукм беришга ва бу ҳалолдир, яъни жаннатга олиб киради, бу эса харомдир, дўзахга олиб киради, деб айтишга қудрати етмайди. Фақат агар Аллоҳ Субҳанаҳудан ана шу тўғрида келган бирон ҳукмга суяниб ўша сўзларни айтиши ва ҳукм бериши мумкин. Дарҳақиқат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўз ҳавои нафсларига қараб ҳалол ва ҳаром ҳукмларини чиқарганларни айблади. Чунки бундай ҳукм чиқаришлар Роббул Аззага қилинган очиқ тухмат ва ёлғон бўлади. Шунинг учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай деди:
وَلاَ تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمْ الْكَذِبَ هَذَا حَلَالٌ وَهَذَا حَرَامٌ
-„Тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром деяверманглар»“ [16;116]
Ҳа, шундай, Аллоҳ Субҳанаҳудан бошқаларнинг ҳалол ва ҳаром деб сифатлашлари Аллоҳга қилинган ёлғондир. Чунки бундай сифатлашни даъво қилувчи кимса гўё ўзини холиқ деб ёки ўзини ҳалол ва ҳаром билан ҳукм чиқарадиган Холиқнинг ўрнида деб даъво қилган бўлади. Лекин буюк қудрат эгаси бўлган Аллоҳ Таоло Ўзининг буюк мартабасига бирон кимсанинг яқинлашишидан пок бўлган Зотдир.
وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ
-„Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмасдир“ [112:4]
Шунинг учун Адий ибн Ҳатом Ат-Тоий – у жоҳилиятда насронийликни қабул қилган эди. Набий (С.А.В)нинг ҳузурига келганида пайғамбаримиз Аллоҳ Таолонинг:
اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ
-„Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар“ [9:31]
деган сўзини ўқиб турган эдилар. Шунда Адий: Улар роõибларига ибодат қилмаган эдилар-ку – деди. Пайғамбар (С.А.В) эса: «Тўғри, шундай, лекин ўша роҳиб ва донишманд уларга ҳалолни ҳаром, ҳаромни эса ҳалол қилиб берган эдилар, улар ана шу роҳиб ва донишмандларга эргашдилар. Мана шу уларнинг ўз роõибларига қилган ибодатларидир» - дедилар.
Шундай қилиб Пайғамбар (С.А.В) убудият (бандалик) маъносини тушунтириб бердилар. Шунинг учун роҳиб ва донишмандлар ўзларига эргашган ана шу кимсалар учун Парвардигорлар бўлиб қолган эдилар. Балки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Аллоҳнинг оятлари ва аҳкомларига эргашиш ўрнига ўз ҳавои нафсларига эргашган кимсаларни жуда хунук сифатлади. Зеро Аллоҳ Ўз китобида шундай дейди:
وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ الَّذِي آتَيْنَاهُ آيَاتِنَا فَانسَلَخَ مِنْهَا فَأَتْبَعَهُ الشَّيْطَانُ فَكَانَ مِنْ الْغَاوِينَ $وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا وَلَكِنَّهُ أَخْلَدَ إِلَى الْأَرْضِ وَاتَّبَعَ هَوَاهُ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ
-„(Эй Муҳаммад), уларга (яҳудийларга) бир кимсанинг хабарини тиловат қилинг – у кимсага оятларимизни билдирган эдик. Бас, у ўша оятларимиздан четлангач (яъни уларга амал қилмагач), уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди. Агар ҳоҳласак уни ўша оят сабабли (юқори даражаларга) кўтарган бўлур эдик. Лекин у ерга (яъни молу-дунёга) берилди ва ҳавои нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайди“. [7:175-176]
Чунки бу оятларда ҳайвонлар даражасига тушиб қолиш сабабли ҳавои наôсларига ýргашиб кетадиган ана шу кимсаларни сифатлаб беряпти. Бунга сабаб ана шу кимсаларнинг Аллоҳнинг аҳкомларини тарк қилиб, ҳавои нафсларига эргашганларидир. Ҳавои нафслари уларни худди итнинг ҳолати каби бутунлай шаҳватлари ва ғаризалари ортидан юрадиган ҳайвоний ҳаракатга солиб қўйди. Итни эса Аллоҳ Субҳанаҳу ҳеч нарсани идрок ёки тамйиз қилмасдан (ажратмасдан) ғаризий ҳаракат билан ҳаракат қилувчи махлуқ қилиб яратди. Бу эса инсоннинг зиддидир. Чунки Аллоҳ инсонни ақл ва идрок билан ҳамда Ўз амр наҳийси билан баланд даражага кўтарди. Шунинг учун у агар Аллоҳнинг амр-фармонларига эргашса ва наҳий-қайтариқларидан четланса ана шу амр ва наҳийлар сабабли юксалиб баланд даражага кўтарилар эди.
وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا
-„Агар ҳоҳласак уни ўша оятлар сабабли (юқори даражага) кўтарган бўлур эдик“ [7:176]
Лекин у ўз ҳавои нафсига эргашганлиги сабабли ит даражасига тушиб қолди.
Демак ҳалол ва ҳаром деб сифатлаш ёлғиз Аллоҳнинг ҳаққидир. Шунинг учун ақл фойда ва зарар, яхши ёки ёмон деб кўрадиган нарсага қараб ҳалол ва ҳаром деб сифатлаши асло мумкин эмас. Чунки агар инсон шундай қиладиган бўлса ўз ақлини ва ҳавои нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган бўлади. Бу эса қайтарилган ўта ёмон ишдир. Аллоҳ Таоло деди:
أَفَرَأَيْتَ مَنْ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَنْ يَهْدِيهِ مِنْ بَعْدِ اللَّهِ أَفَلاَ تَذَكَّرُونَ$
-„(Эй Муҳаммад), ҳавои нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қилур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?“ [45:23]
Энди бирон киши: Албатта Аллоҳ Субҳанаҳу инсоният ақлларига кўпгина Қуръоний оятларда хитоб қилди, шунингдек одамлардан ақл йўли орқали Холиқнинг борлигини излаб топишларини ва Аллоҳнинг махлуқлари ҳақида ақлий тадаббур билан фикр юритишларини талаб қилди, демак шундай экан, ақлнинг роли қаерда қолади? – деб айтиши ҳам мумкин.
Ҳа тўғри, дарҳақиқат, Аллоҳ Субҳанаҳу биздан ҳаққа ва шу коинот ортидаги Холиққа етиш учун изланиш ва ақлан фикр юритишни талаб қилди. Балки Аллоҳ иймон фикратини воқеликка мос келадиган қатъий тасдиқлаш билан ва шу тасдиқлашга бўлган далил билан эмас, балки тақлид қилиш йўли билан оладиган анави кимсаларни қаттиқ қоралади:
قَالُوا حَسْبُنَا مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ شَيْئًا وَلاَ يَهْتَدُونَ
-„Улар: «Биз учун ота-боболаримиз ниманинг устида топган бўлсак, ўша етарли дейишди. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам-а?!»“ [5:104]
Аллоҳ тўғри, соғлом ақлга шундай деб хитоб қилди:
أَفَلاَ يَنْظُرُونَ إِلَى الْإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ$وَإِلَى السَّمَاءِ كَيْفَ رُفِعَتْ$وَإِلَى الْجِبَالِ كَيْفَ نُصِبَتْ$
-„Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ... боқмайдиларми?“ [88:17-19]
Булар Холиқнинг борлигига бўлган далиллардир. Аллоҳ Таоло яна деди:
أَمْ خُلِقُوا مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمْ الْخَالِقُونَ$
-„Балки улар ҳеч нарсадан (яъни Яратувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратувчимиканлар-а?!“ [52:35]
Аллоҳ Таоло деди:
أَفَرَأَيْتُمْ الْمَاءَ الَّذِي تَشْرَبُونَ$أَأَنْتُمْ أَنزَلْتُمُوهُ مِنْ الْمُزْنِ أَمْ نَحْنُ الْمُنزِلُونَ$
-„Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?! Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?!“ [56:68]
Аллоҳ Таоло яна деди:
مِنْ أَيِّ شَيْءٍ خَلَقَهُ$مِنْ نُطْفَةٍ خَلَقَهُ فَقَدَّرَهُ$
-„Аллоҳ уни қай нарсадан яратди ўзи? Уни бир (ҳақир) нутфадан яратиб, сўнг уни (нг она қорнидаги ривожини ва ой-кунини) белгилаб қўйди-ку!“ [80:18-19]
Аллоҳ Таоло деди:
أَمْ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ آلِهَةً قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ$
-„Ёки Уни қўйиб (бошқа) «худоларни» топиб олдиларми?! (Эй Муҳаммад) айтинг: (Эй мушриклар, мана шу ширкларингиз ҳақ эканлигига) ҳужжат – далилларингизни кўрсатингиз!“ [21:24]
Мана шу оятларга чуқур мулоҳаза юритган киши ҳеч шубҳасиз Аллоҳнинг инсонга иймоннинг асосий масаласи хусусида ақлини ишлатишга буюраётганлигини кўради. Бу масала эса мана шу коинот ортида нима борлигидир, яъни Яратувчи ким ўзи, ҳукмлар чиқаришга ким ҳақлидир, жаннат ва дўзахни ким яратган, жаннат ва дўзахга таалуқли бўлган ҳукмларни чиқариш ҳуқуқига ким эга, деган масаладир. Демак бу баҳснинг асоси албатта ақл бўлиши лозим. Шунинг учун Холиқни ҳақиқий танишнинг ягона йўли шу Холиққа далолат қиладиган аломатларни тафаккур қилиш ва соғлом ақлий изланишдир.
Шунинг учун инсонга ана шу ақлий қоида (пойдевор)га ақлни ишлатиш билан эришмоғи лозим бўлиб қолди. Бу ақлий пойдевор эса инсоннинг ҳаёт ҳақидаги барча аҳкомларига асос бўлиб хизмат қиладиган соғлом ақидадир. Инсон бу билан ўз аҳкомларини олаётган манбага аниқ ақлий таслим бўлган бўлади. Лекин қонун чиқариб берувчи, ҳукм қилувчи Яратувчига мана шундай таслим бўлганидан кейин, энди инсонга Алоҳнинг махлуқларидан биронтасини Аллоҳнинг ҳукмига шерик қилиши асло дуруст бўлмайди. Аллоҳ бундай ширкдан бе ниҳоя олий бўлган, Пок Зотдир.
Албатта ақл Исломий ақидадаги асосий ишдир. Чунки ақлий йўл билан инсон Холиқ Субҳанаҳунинг борлигига, унинг вожибул вужуд, Азалий Зот эканлигига, ҳеч илоҳ йўқ фақат угина Илоҳ эканлигига, Унга ҳеч ким, ҳеч нарса тенг-баровар эмас эканлигига, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ эканлигига узил-кесил, қатъий ишонади. Шу ақл билан инсон Муҳаммад (С.А.В)нинг пайғамбарлигига, Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига қатъий ишонади ва шунингдек жаннат, дўзах қайта тирилиш ва ҳисоб-китоб каби асл-асоси ақл билан исботланган барча нарсага иймон келтиради.
Мана шу ақлнинг роли. Ваҳоланки у жуда катта ролдир. Лекин ақлнинг Аллоҳ Субҳанаҳу чеклаб қўйган чегараси бор. Шунинг учун у агар шу чегарадан тажовуз қилиб ўтиб кетса залолатга тушади ва адашиб тентирайди. Чунки ақл савоб ва жазо жиҳатидан ҳукмни аниқ белгилаб беролмайди. Чунки инсоний ақл бир ишни яхшилик деб гумон қилади, ваҳоланки у иш Аллоҳ наздида ёмон ишдир, яна бир ишда манфаат бор деб ўйлайди, ваҳоланки у иш Аллоҳ наздида гуноҳ ва зарардир. Бунга далиллар жуда кўп бўлиб улар инсоннинг ожизлигини ва ақлининг чекланганлигини баён қилади. Аллоҳ Субҳанаҳу шундай дейди:
كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌ لَكُمْ وَعَسى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَعَسَى أَنْ تُحِبُّوا شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ$
-„Сизларга ёқмасада, жанг қилишингиз фарз қилинди. (Зотан) сизлар ўзингиз учун яхшилик бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз“ [2:216]
Шунинг учун судхўр кимсалар байъ (олди-сотди)ни судхўрликка ўхшаш нарса деб билишди. Шунда Аллоҳ уларга байъ ҳалол эканлигини, судхўрлик эса ҳаромлигини ва бу иккаласи бир-биридан бутунлай фарқ қиладиган иш эканлигини билдирди:
ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا
-„ Бунга сабаб уларнинг: «Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» - деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган“ [2:275]
Шубҳасиз инсоний ақл бошқаларни ўнглаб, яхшилайдиган нарсаларни белгилаб бериш у ёқда турсин, ўзининг ишини ўнглайдиган ёки эгрилигини тўғрилайдиган нарсани ҳам аниқ белгилаб олишдан ожизлик қилади. Чунки у маълум шу соатда бир масала хусусида ҳукм чиқарса ундан олдин чиқарган ёки кейин чиқарадиган ҳукмдан тамомон бошқача ҳукм чиқариши мумкин. Аммо Холиқ Субҳанаҳу эса Ўз махлуқотларини кўрувчи, яхшилик, ёмонлик, чиройли, хунукни билувчи, хабардор Зотдир. Шунинг учун Ўзининг Росулига инсонлар ҳаётининг барча ишларини тартибга соладиган аҳкомларни ваҳий қилди ва уларга ана шу аҳкомларни маҳкам ушлаб қаттиқ риоя қилишни ва уларнинг доирасидан чиқмасликни вожиб қилди. Зеро улар ана шу аҳкомлар сабабли дунё ва охиратда саодатга эришадилар.
Албатта бу шаръий аҳкомларга бундай қаттиқ риоя қилиш ва уларнинг доирасидан чиқмаслик ақлга тўсиқ қўйишни англатмайди, балки аксинча у ақлни ўзи фикрлашга ярайдиган нарсалар хусусида лозим бўлган тарзда эркин қўйишни англатади. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу инсонни ақл билан иззат-икром қилди ва уни бошқа махлуқотлардан устун қилиб, даражасини юксак қилди.
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ
-„Дарҳақиқат биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик“ [17:70]
Аллоҳ Субҳанаҳу инсонга ақлини яратиб берган ва унга шу ақлининг чегараларини баён қилиб берган Зотдир:
وَمَا أُوتِيتُمْ مِنْ الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً
-„Сизларга жуда оз илм берилгандир“ [17:85]
Аллоҳ Таоло яна деди:
نَرْفَعُ دَرَجَاتٍ مَنْ نَشَاءُ وَفَوْقَ كُلِّ ذِي عِلْمٍ عَلِيمٌ
-„Биз Ўзимиз ҳоҳлаган кишиларни юксак даражаларга кўтарурмиз. Ҳар бир илм соҳибининг устида ундан устунроқ билимдон бордир“ [12:76]
Шунингдек Аллоҳ Субҳанаҳу ақлни ишлатиш ўринларини ҳам ва ақлни ишлатиш дуруст бўлмайдиган ўринларни ҳам кўрсатиб берди. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу инсонга Холиқни таниш йўли Унинг махлуқотлари ҳақида ақлий тафаккур юритиш эканлигини кўрсатиб бериш учун Маккий оятлар билан хитоб қилди. Буни биз юқорида баён қилиб ўтдик.
Шундан сўнг Аллоҳ Таоло ақлга ерни обод қилиш ҳақида тафаккур юритиши учун кенг эшик очиб берди. Бу эса Аллоҳ инсонга ҳалол қилиб қўйган илмий изланиш, саноатни ва ҳарбий соҳани ривожлантириш каби умумий мубоҳ бўлган ишлар жумласига киради:
فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا
-„Ва у (ер)нинг ҳар томонидан саъй-ҳаракат қилиб юраверинглар“
[67:15]
كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ
-„Сизларни баҳраманд қилган пок ризқларимиздан енглар“ [20:81]
وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ
-„(Эй мўминлар) улар учун имконингиз борича кучни... тайёрлаб қўйинг“ [8:60]
Пайғамбаримиз (С.А.В) эса шундай дедилар: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёлга фарздир».
Шунингдек ақл билан инсон яна Аллоҳнинг аҳкомларини тушуниб етади, чунки инсон вазифа юклатилган махлуқдир. Воқелик устидан изланиш ва ана шу аҳкомларнинг воқеликларга мос келишини билиш эса ақлнинг ролидир. Шунингдек Аллоҳнинг аҳкомларини шаръий далиллардан истинбот қилиш учун куч-ҳаракат сарфлаб, ижтиҳод қилиш эшиги ҳам, буларнинг барчаси ақлни ишлатиш билан бўлади. Бу ишлар Аллоҳ мадҳ қилиб мақтаган ва қилишга ундаган амаллардандир:
قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ
-„Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!»“ [39:9]
فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ
-„Бас агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар аҳли имлардан сўранглар“ [21:7]
يَرْفَعْ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ
-„Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража-мартабаларга кўтарур“ [58:11]
وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلَّا اللَّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ
-„Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур – илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз» - дейдилар“ [3:7]
Шунинг учун ақлнинг ҳақиқий ролини тушуниш билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳукми ўртасидаги ана шу ўзаро муносиблик ва мувофиқлик сабабли илк Саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – ақл ролини тушунган пайтларида ва барча нарсадан олдин Аллоҳ ҳукмига қаттиқ риоя қилиш маъносини тушуниб етган пайтларида Холиқ билан махлуқ ўртасидаги алоқада инсониятнинг энг порлоқ, гўзал мисол-намуналари мувозанатга келди ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) билан юборилган раҳмат рўёбга чиқди.
Биз Саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – ҳаётидаги ана шу порлоқ лаҳзаларнинг биридан шу маънони сеза оламиз. Чунки катта Бадр жангида Пайғамбар (С.А.В.) Бадр суви ёнида манзил қурган пайтларида Ҳаббоб ибн Мунзир Росулуллоҳга: Ё Росулуллоҳ, нима дейсиз, бу манзил Аллоҳ сизни тушурган, бизга эса ундан бир қадам ҳам олдинга ва орқага силжиш мумкин бўлмаган манзилми ёки бу бир фикр ва уруш ҳийласими? – деб сўради. Пайғамбаримиз: «Балки бу раъй ва уруш ҳийласидир» - дедилар. Шунда Ҳаббоб: Ё Росулуллоҳ, (С.А.В.) ундай бўлса бу ер муносиб манзил эмас, одамларни қўзғатинг, биз сувнинг қавмга энг яқин бўлган жойига бориб, ўша ерда манзил қурайлик... – деди. Саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – Аллоҳнинг ҳукмини мана шундай тушунган эдилар Ҳаббоб ибн Мунзир: «Бу манзил Аллоҳ сизни туширган манзилми?» деб, яъни бу дегани, агар бу Аллоҳнинг ҳукми бўлса, бизга фақат унга қаттиқ риоя қилиб, итоат қилиш вожиб бўлади ¸ки агар ўзимиз билган ва ақлимиз ишлайдиган бир иш бўлса, у ҳолда сизга бир тўғри раъйни билдирайлик, дегани, шунингдек «бу раъй ва уруш ҳийласими?», деб сўрагани Саҳобалар банданинг ҳукми билан Аллоҳнинг ҳукмини ажратиб олганликларига далолат қилади. Пайғамбаримизнинг жавоби эса бу ишнинг ôикр билдириш жоиз бўлган ишлардан эканлигини билдирди. Шунингдек билдирилган ôикр ҳам Аллоҳ Субҳанаҳу ризолигига эришиш ғояси учун бўлди. Шундан сўнг уларга нусрат бўлди...!
Сўзимнинг охирида шуни айтамоқчиманки: Ислом ақлни ишлатишни ман қилиб қўйган, деб ёки Ислом инсон эришган моддий ривожланиш билан бирга қадам ташлаёлмайди деб айтиш Исломга қилинган туҳмат-бўҳтондир, балки Ислом ҳақиқатини, махлуқнинг Холиққа нисбатан тутган ўрни ҳақиқатини, инсоний ақл ва куч-тоқатлари ҳақиқатини тушунмасликдир. Шу нарса инсониятни залолатдан адашишга ва зое бўлиб кетишига олиб боради. Чунки Ислом махлуқлар Холиқ Азза ва Жалла буюргандек юришлари учун осмондан нозил қилган ҳақ рисолатидир. Бу рисолат дунёда ер юзи аҳли намуна олиб эргашадиган, кейин эса охират савобига эришишадиган бир машъал бўлиб, уларнинг ҳаётини нурли қилиб ёритади. Бу билан дунё ва охират азизлигига эришилади. Барча ҳамду санолар бутун оламлар Роббиси Аллоҳ учундир.