بسـم الله الرحمن الرحيم
بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ
бир-бирларига дЎстдирлар
Аллоҳ Таоло айтади:
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ إِلاَّ تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ -73,
– „Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига ҳамкордирлар. (Бас, эй мўминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар) ерда фитна ва катта фасод бўлур“.                                             [8:73]
Дарҳақиқат, Ислом мусулмонга дўстлик холис Аллоҳ Субҳонаҳуга ва Расули (С.А.В)га бўлишини, унинг учун бошқа дўстлик устун бўлмаслиги ва аралашиб қолмаслигини вожиб қилган. Исломнинг биринчи рукни ҳисобланмиш икки шаҳодат ҳам шуни муқаррар тасдиқлаб, ўзгасини рад қилади. Зеро, Аллоҳ Субҳонаҳу ягона илоҳдир ва Муҳаммад (С.А.В) Унинг расули ва пайғамбарларининг энг охиргисидир. Аллоҳ ул зотга Ўз Китобини аввалги китобларни тасдиқ қилиб, шу вақтнинг ўзида бекор қилувчи ва дўстлик Аллоҳ ва расулига бўлишини ҳамда ҳақ билан ботил, азизлик билан хорлик, ғалаба билан мағлублик ўртасини ажратувчи қилиб нозил қилди:
وَمَنْ يَتَوَلَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَالَّذِينَ آمَنُوا فَإِنَّ حِزْبَ اللَّهِ هُمْ الْغَالِبُونَ -56,
– „Кимки Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ва мўминларни дўст тутса (нажот топгай), зеро фақат Аллоҳнинг гуруҳигина ғолиб бўлгувчидир“.                                                                                                                                                                                                                                [5:56]
Агар уммат қалбида чинакам дўстлик ўрнашса, у дўстлик уни энг яхши умматга айлантиради. Агар у давлат миқёсида юксалса, уни азизлик ва қувват чўққиларига юксалтиради. Агар дўстлик заифлашса ёки бўлинса, уммат бирлиги парчаланиб, давлат вужуди емирилади. Агар унинг кўриниши ўзгариб, Ислом ва мусулмонларга бўлиш ўрнига кофирларга бўлса, уммат беқарор бўлиб сўнади, давлат ҳам заифлашиб, ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетади.
Мусулмонлар ҳолатини кузатган киши бунга аниқ иқрор бўлади. Дарҳақиқат, мусулмонлар дўстликларини Аллоҳ ва Расулига бағишлашда содиқ туришгач, азиз ва пешқадам бўлиб, яхшилик ва адолатни олам бўйлаб ёйишди. Улар душман ҳайиқадиган, дўст фахрланадиган кучга айланиб, бир неча аср давомида шундай давом этишди. Дўстлик ришталари заифлашиб, мусулмонлар юртларида кофирларга, хусусан ўша вақтда Британияга хайрихоҳлик билдирган араб ва турклардан иборат хоинлар пайдо бўлгач, давлат - биринчи жаҳон урушида душманлар тарафидан мағлуб бўлишдан илгари - ичкарида мағлуб бўлди. Ўшандан кейин кофирларга хайрихоҳлик билдириш улар Усмоний халифаликни тугатгандан кейин мусулмонлар юртларига ўрнатиб қўйган ҳокимларнинг одатига айланди. Натижада Ислом ҳаётдан узоқлаштирилиб, мусулмонлар юртларида куфр низомлари ҳукмрон бўлди ва уларнинг юртлари парчаланиб, яҳудлар Исро ва Меърож ерига босқинчилик қилиш даражасигача етиб борди.
Буларнинг барчасининг сабаби мусулмонлар дўстлик Аллоҳ ва Расулига бўлиши вожиб эканлигини, мусулмонлар бир-бирига ёрдам берувчи ягона уммат эканлигини англаб етмаслигидадир. Шунингдек, куфр ҳам битта миллат бўлиб, кофирлар бир-бирига ҳамкор эканлиги ҳамда агар ушбу ришталар ўзгача боғланса, яъни мусулмонлар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутса, Ислом дўстлиги туфайли кўтарилган юксак чўққилардан тубанлик қаърига ағдарилишларини англаб етмаганликларига бориб тақалади.
Ушбу ояти карима мана шуни аниқ қилиб таъкидламоқда:
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ
1. – „Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига ҳамкордирлар“,                                                                                                                                                                                                                                                                                                  [8:73]
яъни, кофирлар бир-бирларини дўст тутадилар, бундан мусулмон кофирни дўст тутиши ҳаром эканлиги тушунилади. Шунингдек, мўминлар бир-бирларига дўстдирлар. Бу тушунча кейинги икки оятнинг иборасида баён қилинган:
وَالَّذِينَ آمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ آوَوا وَنَصَرُوا أُوْلَئِكَ هُمْ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ -74,
– „Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордур“.                                                                                                                                                                                                                                 [8:74]
Чунки мўминлар ягона уммат бўлиб, бир-бирларига дўстдирлар. Шунингдек, кофирлар ҳам битта миллат бўлиб, улар ҳам бир-бирларига яқиндирлар.
إِلاَّ تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ -73,
2. – „Агар шундай қилмасанглар (яъни мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар) ерда фитна ва катта фасод бўлур“.     [8:73]
Аллоҳ Субҳонаҳу кофирлар бир-бирларига ҳамкорлигини зикр қилгандан кейин, уларга нисбатан эгалланиши вожиб бўлган мавқени баён қилди. Акс ҳолда фитна ва катта фасод содир бўлишини уқтирди.
إِلاَّ تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ -73,
– „Агар шундай қилмасанглар (яъни мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар) ерда фитна ва катта фасод бўлур “.   [8:73]
3. Мазкур нарсалардан фитна билан катта фасод дўст бўлишда тўғри мавқени эгалламаслик маҳсули эканлиги маълум бўлмоқда. Шундай қилиб, бу фитна ва фасодни йўқотиш мусулмонлардан Аллоҳ, Расули ва мусулмонларни дўст қилиб олишни ва кофирлар бир тан ва бир-бирига ҳамкор деган нуқтаи назарда уларга фикрий ва амалий назар ташлашни талаб қилади. Шу билангина азизлик мусулмонларники бўлиб, Ислом уммати инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматга айланади, уларнинг Давлатлари ҳақни барпо қиладиган ва адолатни ёядиган ягона давлат бўлади ва уларга кучли ва азиз Аллоҳ нусратини беради.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ -4, بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ -5,
– „Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир“.             [30:4-5]

-
5.2 .
-