Мовароуннаҳр - 2002 Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита рухсати билан чоп этилди. Теришга берилди 10/09/2001 Босишга рухсат этилди 03/06/2002 Қоғоз формати 60х84 1/16 Б.Т. Нусха 1200. Буюртма 700. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Уч ёшли болага ўргатиладиган диний маълумотлар Маълумотлар икки қисмга бўлинади. Иймон-эътиқод тушунчалари ва фиқҳий-ибодат масалалари. Иймон Дарслар савол-жавоб тарзида олиб борилади. Иймонга тааллуқли 25та дарс ота-она томонидан 25 ҳафта ичида ўргатилади. 1-дарс. Савол: болажоним сени ким яратган? Ж: Аллоҳ яратган. С: Еру-осмонни ким яратган? Аллоҳ яратган. С: Ёмғирни осмондан ким ёғдиради? Ж: Аллоҳ ёғдиради. С: сенга ким ризқ беради (мана шу ўринда ризқни нималигини савол билан тушунтириб ўтинг)? Ж: Аллоҳ ризқ беради. С: Аллоҳ сени кўриб, гапларингни эшитиб турибдими? Ж: Аллоҳ мени ҳам, бошқа барча-барча нарсаларни ҳам кўриб эшитиб турибди. С: Касал бўлиб қолганингда ким сени тузатади? Ж: мени яратган Роббим тузатади С: Қуёшни ким яратган? Ж: қуёшни Аллоҳ яратган С: Қуёшни ким чиқариб, ким уни ботиради? Ж: Аллоҳ уни чиқариб, Аллоҳ уни ботиради. С: Ким кундузни қоронғу қилиб, қоронғуни ёритади? Ж: кундузни қоронғу қилиб, қоронғуни ёритувчи Аллоҳдир. С: Болажоним, мен ҳам онанг ҳам мусулмонмиз. Сени мусулмонлигингни қандай биламиз? Ж: “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”, дейишдан биламиз. С: буни маъноси нима? Ж: Аллоҳдан бошқа бирон худо йўқ, Муҳаммад унинг пайғамбари. Эслатма: ҳурматли ота-оналарга мана шу биринчи дарсни бир ҳафта асносида фарзандларининг тетик бўлиб турган вақтини билиб, ҳамда ўзлари ҳам эринмасдан турли ширин йўллар ва чиройли услублар билан жаҳл қилмасдан ўргатишлари тавсия қилинади. 2-дарс. Бу дарс уч ёшли боланинг иккинчи ҳафтасида ўргатилади. Муҳтарам ота-оналар ташлаб қўйиб, эриниб фарзанд тарбияси ва таълимини кейинга ташлаб қўймасинлар. Ҳамда сан-манга солиб ота онага, она отага ташлаб қўймасинлар. Фарзандларга тарбия бериш, диний ва дунёвий таълим бериш, уларни дунё қарашини кенгайтириш ҳар бир ота-онага вожибдир. Қиёмат кунида ота ҳам, она ҳам фарзандларининг таялим-тарбияси ҳақида албатта сўралади. С: Болажоним, сен энг биринчи кимни яхши кўрасан? Ж: Мени яратган, менга ризқ берадиган Аллоҳни яхши кўраман. С: Аллоҳдан кейин кимни яхши кўрасан? Ж: Бизнинг пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни яхши кўраман. (болалар фақат “Муҳаммад” деб саловат айтаолмасалар шубҳасиз бунга гуноҳ йўқ). С: Аллоҳ ва Унинг Пайғамбаридан кейин кимни яхши кўрасан? Ж: Ота-онамни яхши кўраман. С: Биз кимни дўст тутамиз? Ж: Аллоҳни яхши кўрган мусулмонларни дўст тутамиз. С: Кимларни ёмон кўрамиз? Ж: Аллоҳни яхши кўрмайдиган одамларни ёмон кўрамиз. С: Болажоним, мусулмонлар нима қилишади? Ж: Номоз ўқишади. С: Номозни ким учун ўқилади? Ж: Аллоҳ учун ўқилади. С: Пайғамбаримиз учун ҳам номоз ўқилса бўладими? Ж: Йўқ, номоз фақат Аллоҳ учун ўқилади. С: Мусулмонлар яна қанақа бўлишади? Ж: Мумулмон мусулмон киши билан уришмайди, сўкишмайди. С: Бола акасини ёки укасини ё синглисини урса нима бўлади? Ж: Бундай бола ёмон бола бўлади. Аллоҳ бундай болани яхши кўрмайди. 3-дарс. Ҳурматли ота-оналардан шуни илтимос қиламизки, фарзандлари ўтган дарсни ўзлаштира олмаётган бўлса ноумид бўлиб уларни ташлаб қўймасинлар. Ютуқ машаққатни талаб қилади. Баъзи бошқа зукко болаларни тез ўзлаштириб, сизнинг болангиз эса секин ёки саволларнинг жавобини чалкаштириб юборса болалардан хафа бўлиб, сиқилиб ташлаб қўйманг. Шубҳасиз ҳар бир болада яхшилик бор. Гоҳида ўша зукко болалар билмаган нарсани булар билиши мумкин. Мўминларнинг қувватлисида ҳам, зифида ҳам яхшилик борлигини Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтиб ўтганлар. С: Болажоним, Аллоҳ инсонлардан энг биринчи кимни яратган? Ж: Одам отамизни яратган. С: Одам отамиздан кейин кимни яратган? Ж: Ҳаво онамизни яратган. С: Болажоним, Одам отамиз билан Ҳаво онамиз биринчи қаерда яшашган? Ж: Улар аввал Жаннатда яшашган. С: Жаннат қаерда? Ж: Жаннат осмонда. С: Кейин қаерда яшашган? Ж: Кейин Аллоҳ уларни ерга туширган. С: Ерда қачонгача яшашган? Ж: Вафот этгунларича яшашган. С: Нима учун Аллоҳ уларни Жаннатдан туширди? Ж: Шайтон уларни алдаган, шунда улар гуноҳ иш қилишган, кейин Аллоҳ уларни ерга туширган. С: Демак, болажоним, шайтон ёмон эканда? Ж: Ҳа, шайтон Одам отамизга ва Ҳаво онамизга душманлик қилган. С: Болажоним, шайтон ҳам ўлиб кетганми? Ж: Йўқ, у ўлмаган С: Шайтон ерда ҳозир нима қилиб юрибди? Ж: Шайтон одамларга душманлик қилиб, уларни ёмон одам қилиб қўяди. С: Демак, шайтон бизга ҳам, сенга ҳам душман эканда? Ж: Ҳа шайтон бизга душман. Биз ҳам уни ёмон кўриб уни ўзимизга душман деб билишимиз керак. 4-дарс. Бу дарсда ёш болага Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни таништирамиз, инша Аллоҳ. Ҳурматли ота-оналардан шуни илтимос қиламизки, агар бу дарсликда берилган саволларнинг баъзилари фарзандларига тушунарсиз бўлса, ўзлари бошқача услуб билан тушунтирсинлар. Чунки ота-оналар фарзандларини таржимонлари бўладилар, баъзида. С: Болажоним, бизнинг пайғамбаримиз ким? Ж: Бизнинг пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳис салом). С: У кишининг отасининг номи нима? Ж: Абдуллоҳ С: Пайғамбаримиз қаерда туғулганлар? Ж: Макада туғилганлар. С: Пайғамбаримизнинг онасининг номи нима? Ж: Омина С: Пайғамбаримиз ҳам бизга ўхшаб ўзбек тилида гаплашадиларми? Ж: Йўқ У киши араб тилида гаплашганлар. С: Болажоним, Пайғамбаримиз қанақа одам бўлганлар? Ж: У киши одамларнинг энг яхшиси бўлганлар. С: Пайғамбаримиз ҳам биз каби еб-ичадиган, ухлайдиган бўлганларми? Ж: Ҳа, У киши ҳам бошқа одамлар каби бўлганлар. 5-дарс. Муҳтарам ота-оналардан илтимос қиламизки, қуйидаги насиҳатларга қулоқ тутсинлар. Илм - бу диндир. Фарзандларини ҳидоят топишларини, иймонли, динни тўғри тушуниб ўсадиган мўмин бўлишини намозларида Аллоҳдан сўрасинлар ва давомли дарс берсинлар. Аллоҳ таоло барчангизни фарзандларингизни қулфи дилини очиб, сизларни кўзингизни қувонтирсин (ОМИН). С: Болажоним, дунёда энг улуғ китоб қайси? (шу ўринда ота-она фарзандига бир неча китобни кўрсатиб, китобнинг нималигини билдирсин). Ж: Энг улуғ китоб Қуръондир. С: Қуръон кимнинг сўзи? Ж: Қуръон Аллоҳнинг сўзи. С: Болажоним, Қуръон осмондан туширилганми? Ж: Ҳа Қуръон осмондан туширилган С: Уни ким туширган? Ж: Уни Аллоҳ туширган. С: Болажоним, Қуръонни Аллоҳ ўзи туширганми? Ж: Қуръонни Аллоҳ Жаброил орқали туширган. С: Жаброил ҳам одамга ўхшайдими? Ж: Жаброил фариштадир. С: Болажоним, Жаброил Қуръонни кимга олиб келди? Ж: Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломга. С: Қуръонни ўқиб юрадиган болалар яхши болаларми? Ж: Ҳа, ким Қуръон ўқиса Аллоҳ уни яхши кўради.