БУЮК ПАЙҒАМБАРНИНГ БУЮК МУНОСАБАТИ
Ибн Касир ўзининг «Сийрат» номли китобида ривоят қилиб шундай дейди: Ибн Қамъа Ал-Ҳорисий келиб Росулуллоҳ (С.А.В)га тош отдида, у кишининг бурнини ва курак тишини синдирди ҳамда юзини ёриб юборди. Натижада Расулуллоҳ (С.А.В)га озор етказди. Пайғамбар (С.А.В)нинг саҳобалари у кишининг атрофидан турли томонга тарқаб кетдилар. Уларнинг баъзилари Мадинага кириб олдилар, бир тоифаси эса тоғ устидаги қоя тошга чиқиб олдилар. Набий (С.А.В) одамларни: «Эй Аллоҳнинг бандалари менинг олдимга келинглар», деб чақира бошлади. Шунда у кишининг олдига ўттиз киши тўпланиб, унинг олдида юра бошладилар биронтаси тўхтамади. Фақат Толҳа ва Саҳл ибн Ҳаниф (Р.А) тўхтади. Талҳа Пайғамбарни ҳимоя қилиб, қўлидаги найзаларини отди, шундан сўнг унинг қўлида ҳеч нарса қолмади. Шунда Убай ибн Халаф Жамаҳий бостириб келди. У Набий (С.А.В)ни ўлдиришга қаттиқ қасам ичган эди. Набий (С.А.В) эса: «Балки, аксинча уни мен ўлдираман» дедилар. Шунинг учун кофир келиб ҳамла қилган эди, Набий (С.А.В) унга Совутнинг ён томонидан найза санчиб енгил жароҳат етказди. Натижада кофир ҳўкиздек бўкириб қулади. Шундан сўнг шериклари уни кўтариб олиб кетишди ва унга: Ахир сенда деярлик бирон жароҳат йўқку нега бунчалик дод-вой соляпсан? – дейишган эди, у: Муҳаммад албатта сени ўлдираман, деди! Шунинг учун агар менинг қабилам Рабиъа тўпланиб келганда ҳам Муҳаммад уларни албатта ўлдирган бўлур эди – деб жавоб берди. Шундан сўнг бу кофир бир неча кундан ортиқ яшамай ана шу жароҳатидан ўлди. (Ибн Касир – 3-жилд 44-саҳифа)
Жанг майдонидан қочган ёки беркиниб химояланиб олган мусулмонлар ана шу бир гурух садоқатли, пок Саҳобаларининг ҳақиқий мўминлардек Росул (С.А.В)нинг олдида туриб, мардонавор жанг қилаётганларини кўрганларидан кейин ва Пайғабар (С.А.В)нинг: «Эй Аллоҳнинг бандалари менинг олдимга келинглар... эй Аллоҳнинг бандалари менинг олдимга келинглар» - деган сўзлари қулоқлари остида янграганини эшитганларидан кейин ўз иймонларини эсладилар ва душман қаршисидан қочиш ва орқага чекинишдан Аллоҳнинг ғазабланишини эсладилар-да, жанг майдонига қайтиб, ўша собит турган бир гуруҳ Саҳобалар билан бирга бир сафда туриб жанг қилишга киришдилар. Оқибатда Аллоҳ уларга марҳамат кўрсатиб кучли нусрат берди. Шунинг учун мағлубият ва жанг майдонидан қочиш зафарга ва ҳақ устида сабот билан туришга айланди. Аллоҳ Субҳанаҳунинг Уҳуд жанги ҳақида нозил қилган оятида ушбу сўзлар бордир:
وَلاَ تَهِنُوا وَلاَ تَحْزَنُوا وَأَنْتُمْ الْأَعْلَوْنَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ -139, إِنْ يَمْسَسْكُمْ قَرْحٌ فَقَدْ مَسَّ الْقَوْمَ قَرْحٌ مِثْلُهُ وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنْكُمْ شُهَدَاءَ وَاللَّهُ لاَ يُحِبُّ الظَّالِمِينَ -140,
-„Куфрга қарши курашда сустлашмангиз ва (Уҳуд жангидаги мағлубият сабабли) ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар. Агар (бугун - Уҳудда) сизларга жароҳат етган бўлса, (Бадр жангида) у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиш ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди.“ [3:139-140]
Шундан сўнг Росулуллоҳ (С.А.В) эртаси куни, яъни шаввол ойининг ўн олтинчисида якшанба куни – Уҳуд жанги эса шаввол ойининг ярмида, шанба куни юз берган эди – Маккага қайтаётган мушриклар қўшинини қувиб етиш учун душманни қидиргани чиқди. Росулуллоҳ (С.А.В)нинг жарчиси Росулуллоҳ (С.А.В) билан бирга фақат кечаги кунимизга, яъни Уҳуд кунига ҳозир бўлган кишиларгина чиқади, деб эълон қилди. Сўнгра мусулмонлар мушрикларнинг ортидан қувгани турдилар. Ваҳоланки мусулмонларнинг олган жароҳатлари ҳали тузалмаган эди. Уҳуд жангига ҳозир бўлган мусулмонларнинг бири шундай деб ҳикоя қилади: «Мен ва акам Уҳуд жангига ҳозир бўлдик. Сўнг у ердан иккаламиз ҳам жароҳатланиб қайтдик. Росулуллоҳ (С.А.В)нинг жарчиси душманни қидиришга чиқишни эълон қилгач мен – Росулуллоҳ (С.А.В) билан бирга ғазотга чиқишдан бир четда қоламизми? – деб акамга айтдим ёки у менга шундай деб айтди. Аллоҳга қасамки бизнинг биронта минадиган от-уловимиз йўқ эди. Бизда фақат оғир ярадор бўлган кишилар бор эди холос. Шундай бўлсада Росулуллоҳ (С.А.В) билан бирга чиқдик. Менинг жароҳатим акамникига қараганда енгилроқ эди. Шунинг учун қачон унинг яраси зўрайиб кетиб, қийнайдиган бўлса, уни орқамга кўтариб олар эдим ва баъзан ўзи ҳам қийналиб юриб борар эди, мусулмонлар етиб борган жойга етгунимизгача шу тарзда юриб бордик. Шунда Аллоҳ Субҳанаҳу:
الَّذِينَ اسْتَجَابُوا لِلَّهِ وَالرَّسُولِ مِنْ بَعْدِ مَا أَصَابَهُمْ الْقَرْحُ لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا مِنْهُمْ وَاتَّقَوْا أَجْرٌ عَظِيمٌ -172,
-„Улар Аллоҳ томонидан бўлган неъмат ва фазлу карам ҳақида ҳамда ўзларига жароҳат етганидан кейин ҳам Аллоҳ ва Росулига бўйсунган мўминларнинг ажри-мукофотини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар. Уларнинг орасидаги чиройли итоат қилган ва Аллоҳдан қўрққан зотлар учун улуғ ажр-мукофот бордир.“ [3:172]
- деган оятини нозил қилди. Бу оятда зикр қилинган кишилар эса Уҳуд жангининг эртаси куни Росулулоҳ (С.А.В) билан бирга юришга отланган мўминлардир. Росулуллоҳ (С.А.В)нинг чиқишларига сабаб душманни қўрқувга солиш ва уларни қидиришга чиққанлигини уларга етказиб қўйиш эди. Мушриклар Росулуллоҳ (С.А.В)да бир қувват бор экан ва мусулмонларга етган мусибат ва жароҳатлар уларни душманга қарши чиқишдан заифлаштириб қўймабди, деб ўйлашлари учун шундай қилинди. Шунинг учун Росулуллоҳ (С.А.В) душманнинг орқасидан қувиш учун чиқиб, Мадинадан саккиз миль (13 км атрофидаги) узоқликда жойлашган Ҳамро Ал-Асад деган жойгача борди ва у ерда уч кун турди. Абу Суфён эса ўз қўшини билан Росулуллоҳ (С.А.В)га юзма-юз келишга жураът қилолмай, Аллоҳ мушриклар қалбига қўрқув солиб қўйганидан кейин Маккага қайтиб кетди.
Албатта Росулуллоҳ (С.А.В)нинг – у кишига ва оилаларига ҳамда Саҳобайи Киромларига Аллоҳнинг солатлари ва саломи бўлсин – ана шу буюк позицияларида ҳар бир замонда ва маконда яшовчи мусулмонлар учун буюк бир сабоқ-дарслар бор. Бу сабоқлар эса бало ва қийинчиликлар пайтида сабот билан туришимиз, заифлашмаслигимиз ва таслим бўлмаслигимиз, шунинг учун агар бирон кун бизга мусибат ва машаққат етса умидсиз ҳолда ўтириб қолмаслигимиз, балки аксинча Аллоҳга бўлган иймонимиз янада кучайиб, Унинг Ўзига таваккул қилиб, Унинг нусратига чуқур ишониб, Росулининг – у кишига Аллоҳнинг салотлари ва саломи бўлсин – изидан кўтарилиб бориб курашга отилиб чиқишимиздир.
Ҳеч шубҳасиз бу сабоқларда мусулмонларга етган ва етаётган меҳнат-машаққатлар учун даво бўладиган шифобахш малҳам бор. Зеро мусулмонлар куфр кучларининг олдида ҳарбий ва моддий жиҳатдан мағлуб бўлишган ва биринчи жаҳон урушидан бошлаб шиддат билан тубанлашиш сабабли ортга кета бошлаган вақтдан буён куфр ана шу моддий мағлубиятни дилларда ва ақлларда янада чуқур томир оттириб кучайтириш учун бирон лаҳзани ҳам қўлдан бой бермади. Чунки кофирлар сақофат воситалари, турли муассасалар, орқали: «Мусулмонларнинг кофирларга қарши туришга ҳеч қандай куч-тоқатлари йўқ, шунинг учун улар мана шу воқелик олдида турар эканлар, ўз кўзлари билан ҳис қилиб, гувоҳ бўлиб туришган куфрнинг мусулмонлар юртлари ва моддий бойликлари устидан бўлган тўла ҳукмронлигига рози бўлишдан ўзга чоралари йўқ», деган фикратни мустаҳкам сингдиришга узлуксиз равишда зўр бериб уриниб келяптилар.
Ҳиммат ва ғайратни ҳамда қатъиятни сўндириб йўқотадиган бундай бўлмағур сафсата сўзлар ва уларга ўхшаган уйдирмалар ҳамда мусулмонларга қарши олиб борилаётган психологик уруш кўпчилик мусулмон фарзандларини тушкунлик, ноиложлик ва Аллоҳ Таолонинг Ислом Умматига нусрат беришидан умидсизликка тушиш ҳолатига тушириб қўйди.
Ҳақиқатдан ҳам бундай сўзларга Исломий ақида нуқтаи назаридан туриб, чуқурроқ назар ташлаган ва мулоҳаза юритган киши бу сўзлар ўлимнинг айнан ўзи эканлигини ва агар кофирлар бу сўзларни одамларнинг зеҳнига сингдириб ташлашга муваффақ бўлгудай бўлсалар, бу сўзлар шармандали мағлубиятнинг нақ ўзи эканлигини гуâаҳи бўлади.
Шунинг учун бу масалани икки нуқтаи назардан туриб муолажа қилиш зарур бўлади. Аввало бу масалани биз жисму-жонимизда кўтариб юрган Исломий ақида нуқтаи назаридан туриб муалаæа қилишимиз ва қолаверса шу ақиданинг ҳаққонийлигини ўз тили билан айтиб келган ва ҳануз айтиб келаётган воқелик нуқтаи назаридан туриб муолажа қилиш албатта зарурдир. Шунинг учун ҳаётимизда бутун борлиғимиз билан ўзимиз таянадиган Исломий ақидага мурожаат қилиш арқали ва бу масалани ўқиб-ўрганиб чиқиб, унинг муолажаси учун зарур бўлган аҳкомларни чиқариш арқали шундай деймиз:
Биринчидан: Мўмин киши амал қилишга буюрилган бўлиб, натижалар унинг зиммасида эмас, балки натижа Аллоҳ Таборака ва Таолонинг зиммасидадир. Бу эса Аллоҳнинг Китобида ва Росулуллоҳ(С.А.В)нинг сўзларидаги кўпгина ўринларда келгандир:
يَاأَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ وَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ -67,
-„Эй Пайғамбар, сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз.“[5:67]
لَيْسَ عَلَيْكَ هُدَاهُمْ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ -272,
-„Уларни ҳидоят қилиш сизнинг зиммангизда эмас (Эй Муҳаммад), балки Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни ҳидоят қилади.“ [2:272]
Пайғамбар (С.А.В) ҳам шундай дейди: «Албатта одам фарзандларининг қалблари Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоқ орасида турган бир қалб кабидирки, уни Ўзи ҳоҳлаган томонга буради». Бу ҳадисни Муслим ривоят қилди. Демак ана шу икки ояти каримабилан ушбу ҳадиси шарифда Ҳақ Таборака ва Таоло томонидан бўлган амр-фармонлар ва хабар қилиш мавжуддир. Бу амр-фармонлар етказишга, яъни адамларга дин аҳкомларини етказишга берилган буюруқлардир. Хабар қилиш эса шундан иборатки, Аллоҳ Росул (С.А.В)га: Етказганингиздан кейин, энди бу ишдан сизнинг зиммангизда ҳеч нарса йўқдир, балки бандаларнинг қалблари етказилган нарсани қабул қилишини ёки рад қилишини ёлғиз Аллоҳ Таолонинг Ўзи билади, шунинг учун натижалар Аллоҳнинг зиммасидадир, сизнинг зиммангизда эмасдир, деб хабар қиляпти.
Иккинчидан: Мусулмон киши эга бўлган энг кучли қурол моддий қурол эмас, иймон қуролидир. Зеро мусулмонлар бирон кун ҳам моддий қуроллари билан ғолиб бўлмаганлар, балки аксинча улар доимо кофирлардан сон жиҳатидан ҳам, қурол-яроқ жиҳатидан ҳам кам бўлиб келганлар. Шунга қарамасдан кофирлар устидан ғалаба қозонганлар. Чунки Бадр, Уҳуд, Хандақ, Табук, Ярмук, Қодисийя, Ажнадиндаги жангларда, Қуддусни фатҳ қилишда, Константинополни фатҳ қилишда... ва бошқа жангларда мусулмонлар Аллоҳ Таолонинг:
الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمْ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ -60,
-„(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар.“ [8:60]
деган амрига итоат қилиш учун имконлари борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаганларидан кейин иймон билан ғалаба қозонган эдилар.
Учинчидан: Тушкунлик ёки умидсизликка тушиш масаласи ҳеч шубҳасиз шаръан ҳаромдир. Шунинг учун мусулмон киши иш қандай даражага бориб етмасин бундай умидсизлик чегарасига бориб етиши асло жоиз бўлмайди. Ҳатто агар ёғочга михланса ҳам ёки дорга осилса ҳам ёки қамоққа ташланса ёки азобланса ёки вазифа-мансабидан ҳайдалса ҳам ... ёки Умматнинг заифлиги, сустлиги натижасида куфр ўзининг моддий қувватлари билан унинг устидан ғолиб бўлиб олса ҳам, мусулмон кишининг умидсизликка тушиши асло жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таоло шундай дейди:
قَالَ وَمَنْ يَقْنَطُ مِنْ رَحْمَةِ رَبِّهِ إِلاَّ الضَّالُّونَ -56,
-„У деди: «Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар».“ [15:56]
Аллоҳ Таоло Яъқуб алайҳиссаломнинг тилида шундай деди:
يَابَنِيَّ اذْهَبُوا فَتَحَسَّسُوا مِنْ يُوسُفَ وَأَخِيهِ وَلاَ تَيْئَسُوا مِنْ رَوْحِ اللَّهِ إِنَّهُ لاَ يَيْئَسُ مِنْ رَوْحِ اللَّهِ إِلاَّ الْقَوْمُ الكَافِرُونَ -87,
-„Эй ўғилларим боринглар, Юсуф ва унинг биродарларини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур.“ [12:87]
Демак мусулмон кишини Аллоҳ Таолодан бўлган умиди доим олдинга ундаб туради. Зеро Аллоҳ куфрдан жуда Буюкдир ва иймоннинг энг яхши таянчидир. Шунинг учун кимнинг таянчи Аллоҳ бўлар экан, бундай инсон ҳеч қачон умидсизликка тушмайди ва ўзига етаётган ёки йўлиқаётган машаққат-меҳнатларга парво ҳам қилмайди.
Т´ртинчидан:
Росулуллоҳ (С.А.В) ҳам шундай дейди: «Кимки Менинг бирон дўстимга душманлик қилса, бас, у Менга қарши урушга чиқибди ёки Аллоҳга қарши урушга чиқибди». Бу ҳадисни ибн Можжа «фитналар боби»да ривоят қилди. Пировард натижада ўзига чексиз қудратли, ғолиб Аллоҳни душман қилиб олган урушда қайси кимса ғалаба қозана олар эди?!
Олтинчидан: Ҳеч бир тойилмасдан ёки воқеликка бўйин эгмасдан Аллоҳ Таолонинг амрига мувофиқ амал қилиш фарз бўлиб, бу тўғрида мусулмон учун ҳеч бир ихтиёр йўқ. Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу ер юзидаги инсонларнинг энг сараси, яхшилари бўлган пайғамбарларга хитоб қилиб, уларни амал қилишга, шарий аҳкомларига қаттиқ риоя қилишга ва сиротул мустақимда бардавом юришга буюрди ва ана шундан кейин уларга нусрат келишини, охиратда эса улуғ ажр-мукофот бўлишини баён қилди. Аллоҳ Таоло Пайғамбаримиз (С.А.В)га шундай деб хитоб қилди:
فَاسْتَقِمْ كَمَا أُمِرْتَ وَمَنْ تَابَ مَعَكَ وَلاَ تَطْغَوْا إِنَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ -112,
-„Бас (эй Муҳаммад), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилган янглиғ Тўғри йўлда бўлингиз! Туғёнга тушмангиз! Албатта У Зот қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир.“ [11:112]
Юнус алайҳис салом қиссасида Ҳақ Таборака ва Таоло бизга етук бир дарсни таълим берди. У дарс шундан иборатки, амал қилиш бизга вожибдир, натижаларга эса бизнинг ҳеч бир дахлимиз йўқдир. Чунки Юнус алайҳиссалом ўз қавмидан ғазабланган ҳолда чиқиб кетган пайтда Аллоҳ Таоло унга балиқ қорнида бир дарсни таълим берди, сўнгра уни балиқ қорнидан чиқариб юз минг ёки ундан кўпроқ одамга пайғамбар қилиб юборди. Бу одамлар Юнус алайҳиссалом йўқлигида, денгиз зулматлари ичида ва балиқ қорнида турган пайтда иймон келтирган эдилар.
وَذَا النُّونِ إِذْ ذَهَبَ مُغَاضِبًا فَظَنَّ أَنْ لَنْ نَقْدِرَ عَلَيْهِ فَنَادَى فِي الظُّلُمَاتِ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنْ الظَّالِمِينَ -87, فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَنَجَّيْنَاهُ مِنْ الْغَمِّ وَكَذَلِكَ نُنْجِي الْمُؤْمِنِينَ -88,
-„Зуннун – Юнуснинг (қавмидан) ғазабланган ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унинг зиёнига ҳукм қилмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғу зулматларда туриб: «Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй Пок Парвардигор, дарҳақиқат мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим», деб нидо қилган (пайтини эсланг). Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз.“ [21:87-88]
Аллоҳ Таоло яна деди:
وَأَرْسَلْنَاهُ إِلَى مِائَةِ أَلْفٍ أَوْ يَزِيدُونَ -147, فَآمَنُوا فَمَتَّعْنَاهُمْ إِلَى حِينٍ -148,
-„Биз уни юз минг, балки унданда кўпроқ (одамга) пайғамбар қилдик. Бас, улар (Юнусга) иймон келтирдилар. Сўнг Биз уларни (маълум) бир муддатгача (яъни ажаллари битгунча ҳаёт неъматидан) баҳраманд этдик.“
[37:147-148]
Демак аслида бугун биз Аллоҳ бизга қандай амални фарз қилганлиги ҳақида савол беришимиз, Роббимиз бизга ваъда қилган яхшиликни орзиқиб кутишимиз лозим. Бизга Аллоҳ Субҳанаҳунинг дунё ва охиратдаги ризолигининг ўзи ва Аллоҳ ва Росулига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги еру осмонлар кенглигича бўлган жаннат кифоя қилади:
ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ -21,
-„Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Алллоҳнинг фазли марҳамати бўлиб, уни Ўзи ҳоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир.“ [57:21]
Ýнди иккинчи нуқтаи назарга, яъни воқелик ва шу жумладан тарих нуқтаи назарига келсак, бу улуғ Уммат тарихига назар ташлаган киши бу Умматнинг қимматбаҳо кон эканлигини кўради. Агар Умматни баъзи кирликлар қоплаб қолган бўлса ёки юз тубан қулаган бўлса у тез орада яна уйғонади ва яна янгидан ўзининг асл зодалигига ва қимматбаҳо конлигига қайтади. Дарҳақиқат, бу Уммат Аббосий Халифалар даврининг охирларида юз тубан қулаган эди. Ўшанда уни қаттиқ заифлик қамраб олиб, кўпгина мамлакатларга парчаланиб кетди. Бу мамлакатлар Боғдоддаги Халифага юксак садоқатни изҳор қилар эдилар. Уларнинг ҳокимларидан бир қисми эса салбчилар билан тил бириктиришга ўтиб олган эди. Худди шундай хол Миср ҳукмдори Комил Айюб билан юз берди. Бу ҳоким Германия императори Фридрих иккинчи билан Қуддусни душманга топшириш тўғрисида тил бириктирди. Лекин шунга қарамасдан ожизлик ва заифлик бу Умматнинг қалбига йўл топа олмади. Учраган ҳарбий мағлубиятга қарамасдан, парчаланиб, майда подшоҳликларга бўлиниб кетишига қарамасдан, ўша пайтда бу Уммат салб (крест)га чўқинувчи босқинчиларга қарши курашиш учун бизда куч-тоқат йўқ, шунинг учун келинглар шу воқе бўлиб турган ишга рози бўлмайлик, деб айтмади. Йўқ, асло бундай демади. Шунинг учун у икки юз йилдан кўпроқ давр давомида салбчиларга қарши узлуксиз уруш олиб борди. Умид бу Умматни доим олға ундар, Аллоҳнинг нусратига бўлган ишонч эса унинг қалбини нурга тўлғазар ва жиҳодга қўзғар эди. Оқибатда Аллоҳ бу Умматга фазлу марҳамат кўрсатиб, уни ана шу юз тубан қулашдан ва ҳарбий мағлубиятдан қутқазган ҳақиқий эркакларни етказди. Натижада у яна оёққа туриб салбчиларнинг Акка, Қуддус, Роҳа ва Антокия шаҳарларидаги қалъа ва истеҳкомларини тор-мор қилиб янчиб ташлади ва ниҳоят босқинчи салбчиларни мусулмонларнинг барча юртларидан ҳайдаб чиқарди.
Салбчилар билан юз берган иш мўғул-татарлар билан ҳам юз берди ва худди ана шу тариқатда юз берди. Уммат бу босқинчиларга қарши жиҳод қилишни ва юртларини озод қилишни бирон лаҳза ҳам тўхтатмади. Оқибат натижада Аллоҳ бу Умматга фазлу марҳамат кўрсатиб, унга яна бир марта халифаликни ато қилди. Бу халифалик Умматни жамлаб, сафларини бирлаштирди ва уни яна қайтадан Умматлар ва халқларнинг пешвосига айлантирди. Шунинг учун Ислом Уммати Усмоний халифалик соясида Константинополни фатҳ қилиб, ўзи учун Россиянинг ўрталарига ва Европанинг атрофларига йўл очди.
Бугунлик кунда эса Уммат ҳарбий ва моддий мағлубиятдан иборат оғир бир ҳолатни бошидан кечиряпти. Бунинг сабаби унинг Аллоҳдан узоқлашганлигидир. Улар Росулуллоҳ (С.А.В)нинг Уҳуд жангидан кейин тутган буюк позициясига эргашишлари лозим эди. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек, Пайғамбаримиз ва у кишининг улуғ Саҳобалари Уҳудда ўзларига етган мусибатлар сабабли умидсизликка тушмасдан ва олган жароҳатларининг тузалишини кутиб ўтирмасдан Қурайш кофирларининг ортидан қувдилар. Натижада кофирларнинг қалбига қўрқув солдилар ва Аллоҳнинг нусрати билан зафар топдилар.
Дарҳақиқат Уммат ўзига бўлган ишончини ва қайта тиклай бошлади ва Умматлар орқасида ўзи эгаллаши лозим бўлган мавқесини ҳамда бажариши вожиб бўлган рисолатини эслай бошлади. Шунинг учун ҳақ билан ботил ўртасида ана шу қизғин, шиддатли кураш Аллоҳнинг изни билан асло чўзилмайди ва бу Уммат Роббиси Ўзининг:
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ -110,
–„(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз.“ [3:110]
- деган сўзи билан сифатлаганидек, ўзининг илгарги азизлик ва улуғворлик ҳолатига қайтиб яна одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айланади.