ДАСТУР ВА ҚОНУН МАСАЛАСИДА ФАТВО СЎРАШ

Фатво сўраш – луғатда фатво беришга қодир бўлган кишидан фатво талаб қилишни англатади ва Аллоҳ Таолонинг Каломида ҳам шу маънода келган:
وَيَسْتَفْتُونَكَ فِي النِّسَاءِ قُلْ اللَّهُ يُفْتِيكُمْ فِيهِنَّ -127,
–„(Эй Муҳаммад), сиздан аёллар ҳақида фатво сўрайдилар. Айтинг: «Улар тўғрисида сизларга Аллоҳ фатво берур»“  [4:127]
يَسْتَفْتُونَكَ قُلْ اللَّهُ يُفْتِيكُمْ فِي الْكَلَالَةِ -176,
–„(Эй Муҳаммад), сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга на ота ва на боласи бўлмаган одам тўғрисида фатво берур»“                                                                                                                            [4:176]
Фатво – аҳкомларнинг қийинларини аниқлаб, тушунтириб беради. Масалан, унга бир иш тўғрисида фатво берди, дейилса, унга ўша ишни аниқ тушунтириб берди, деганини, шунингдек масалага жавоб берган бўлса, масалага фатво берди, деган маънони англатади. Дарҳақиқат, фиқҳ илмида мутахасис бўлган олимлар фатво, муфтий ва фатво сўровчи деган сўзларга муайян истилоҳий маъно берганлар ва бу маънони «фатво берувчи муфтий ва фатво сўровчи мустафтийнинг ҳолати», деб аташган боб остида келтирдилар. Демак уларнинг фикри бўйича, муфтий бу шариат аҳкомларидаги мужтаҳид ёки шариатдан хабардор кишидир, мустафтий эса шаръий ҳукм ҳақида сўровчи муқаллид (тақлид қилувчи) кишидир. Фатво сўзи эса, тафсилий далиллардан истинбот қилинган шаръий ҳукм демакдир.
Мусулмонлар ушбу маънога кўра, яъни луғавий маъно ва усул олимларининг истилоҳий маъноларига кўра шу сўзларни тушунишган ҳамда улар бу сўзларнинг воқеини мукаммал идрок этган эдилар. Аммо мусулмонлар ғарб фикрларининг ҳужумига учраб, уларнинг ишларини бошқариш иши эса ақлиятлари ҳам, нафсиятлари ҳам капиталистик куфр давлатларининг турқига кириб қолган малайлар галасига ўтиб қолгач мусулмонларга капиталистик тушунчалар, хусусан иқтисод ва бошқарув ҳукмидаги капиталистик тушунчалар татбиқ қилинди. Натижада мусулмонларнинг иқтисодий ишларида капиталистик иқтисод низоми, бошқарув ҳукмида эса демократик низом татбиқ қилинди. Аммо ишнинг бу хилдаги хунуклигини яна ҳам баттар хунук қилган иш Ислом ва шаръий аҳкомларнинг алоқалардан, бинобарин жамиятдан ғойиб қилинганлиги бўлди ва бу ўз навбатида ақлларнинг, ҳис-завқларнинг бузилишига олиб келди. Айниқса куфр фикрларини зийнатлаб кўрсатувчи ҳукумат уламоларининг тўдаси дард устига чипқон бўлди. Улар куфр фикрларини мусулмонлар ўртасида ривожлантириш ва уларда розиликни вужудга келтириш мақсадида ана шу фикрларга Исломнинг тўнини кийдиришди ва «демократия Исломда ҳам бор, нафақат бор, балки демократия Аллоҳ ва Унинг Росули (С.А.В.) маслаҳат қилишга буюрган шўро – маслаҳатининг айнан ўзидир», деган гаплар билан унга Ислом тусини беришди. Судхўрликка ҳам рухсат беришди ва куфр низомларидаги бошқарув ҳукмида иштирок этишни ҳалол қилиб беришди… Хуллас ана шу «уламолар» Аллоҳ Таоло ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилиб беришдида, улар худди Бани Исроилнинг донишмандлари ва роҳиблари каби Аллоҳни қўйиб ўзларини Парвардигор ўрнига қўйиб олдилар, ким уларга итоат қилса, жаҳаннамга улоқтирилишига сабаб бўлдилар. Бундан Аллоҳ Таолонинг Ўзи сақласин.
Исломга зид бўлган ва жўртага ривожлантирилган ҳамда мусулмонларни адаштирган фикрлардан яна бири дастур ва қонунлар масаласида фатво сўраш мафкурасидир. Дастурлар масаласида фатво сўраш мафкураси, динни ҳаётдан ажратиб қўювчи ва ҳўжайинликни халққа берувчи капиталистик ақидадан келиб чиққан мафкурадир. Шунинг учун бу мафкура бўйича халқнинг ёлғиз ўзи барча қонунчиликларга манбаа бўлиб, дастурнинг манбаи ҳам халқдан келиб чиқади, дастурга тузатиш киритуви ҳам, бекор қилувчи ҳам халқнинг ўзи бўлади.
Мана шу тушунча бўйича демак дастурлар масаласи ҳақида фатво сўраш Ислом ақидасига батамом зид келади. Сизларга бу гапни батафсил тушунтириб бериш учун қуйидагиларни баён қилиб бермоқчимиз.
Шубҳасиз Ислом ҳўжайинликни шариатга берган. Шунинг учун ёлғиз шариатгина нарсалар, ишлар ва тасарруфотлар устидан ҳукм чиқаради. Аллоҳ Таоло шундай деди:
إِنْ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ أَمَرَ أَلاَّ تَعْبُدُوا إِلاَّ إِيَّاهُ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ -40,
–„Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар“                                  [12:40]
Демак «لاَ إلهَ إلاالله مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ » деган шаҳодат билан иймон келтириш, ҳукмни Аллоҳ Таолонинг шариатидангина сўрашни тақозо қилади. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг шариатига ҳукм сўраб мурожаат қилмай туриб иймоннинг ҳеч қандай қиймати бўлмайди. Аллоҳ Таоло шундай деди:
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيدًا -60,
–„(Эй Муҳаммад), сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга ўзларини иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди.“     [4:60]
Аллоҳ Субҳанаҳу яна шундай дейди:
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ -50,
–„Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор.“                                                                                                                                   [5:50]
Шунинг учун Аллоҳ Таолонинг шариатидан бошқа шариатдан ҳукм сўраш очиқ куфрдир. Халқдан ҳукм сўраш ва дастур-қонунларга халқни ҳоким қилиш ҳам аниқ-равшан куфрдир, чунки бу, гарчи дастур ва қонунларнинг ҳамма моддаларини фиқҳ китобларидан ва мужтаҳидларнинг раъйларидан олинган бўлса ҳам, ҳўжайинликни шариатга эмас, халққа бериш демакдир. Бунинг боиси шундаки, қонун ва дастурларга риоя қилишни ва улар билан чекланишни Исломий ақидага иймон келтиришдан балқиб чиққан шаръий далил фарз қилмаяпти, балки халқнинг ирода-хоҳиши фарз қиляпти. Бошқача ибора билан айтганда дастур ва қонунларга қонунийлик сифатини бераётган нарса шариат эмас, халқ бўлиб қоляпти. Бу эса Исломга зиддир. чунки Ислом ёлғиз шаръий далилгина дастур ва қонунларга ҳоким бўлишини фарз қилади. Шунинг учун дастур тузилиб, унинг моддаларини белгилаш чоғида Аллоҳнинг Китобига, Росулининг Суннатига ва мана шу иккаласи орқали бериладиган ижмоъ билан қиёсга мурожаат қилиш вожиб бўлади. Зеро шунда далилнинг қуввати ҳукмга далил талаб қилишда асос бўлади ва фикрлар хилма-хил бўлган чоғда далил устунлигига ярайди. Шунингдек дастурни бекор қилиш ёки унга тузатиш киритиш чоғида бекор қилишни ҳам, тузатишни ҳам шаръий далилнинг қуввати фарз қилиб юклаши вожибдир, демократик тузумларда ишлатилгандек, манфаат, ҳукм чиқарувчининг ҳавои нафси ёки халқ бўлмаслиги керак. Демак шунга кўра инсонлар дастур ва қонунларни татбиқ қилишда инсонлардан фатво сўраш мумкин эмас, бу дастур Исломий ақидадан балқиб чиққан бўлиши ё бўлмаслигидан қатъий назар, уни татбиқ қилишда фатво сўралмайди. чунки дастур ва қонунлар, агар иккаласи ҳам шаръий аҳком бўлса, уларни инсонлар устидан татбиқ қилиниши ҳақида улардан фатво сўралмайди. Шунингдек, агар дастур ва қонунлар ғайри Исломий бўлса ҳам, уларни инсонлар устидан татбиқ қилиниши ёки қилинмаслиги ҳақида улардан фатво сўралмайди. Негаки, куфр ва унинг аҳкомини олиб ташлаш ва инкор қилиш вожиб бўлиб, инсонлар унга рози бўладиларми ё рози бўлмайдиларми фарқи йўқдир. Ислом ва унинг аҳкомларини ҳам татбиқ қилиш вожиб бўлиб, инсонлар бу татбиққа рози бўладиларми ёки йўқми фарқи йўқдир. чунки куфрни олиб ташлаб, Исломни татбиқ қилиш инсонлар томонидан эмас, Аллоҳ Таоло томонидан буюрилган вожибдир. Шунинг учун ҳам инсонлардан Ислом ва унинг аҳкомларини татбиқ қилишга рухсат сўралмайди, балки уларга қаттиқ фарз қилинади, уларни Исломга маҳкам чеклантирилади ва Исломга уларни қаттиқ эгдирилади.
Шу ўринда баъзан «дастур масаласида одамлардан фатво сўраш, у тўғридаги шаръий ҳукмни баён қилиб беришлари учун, шу дастурни уларга кўндаланг қилиш бобидан бўлган бир ишдир», дейдиган шахслар ҳам топилиб қолади. Бу гапга рад жавобини бериш учун қуйидагиларни айтамиз:
Инсонлар дастур ҳақидаги шаръий ҳукмни баён қилиб беришлари учун уларга дастурни тақдим қилиш дуруст эмас. Чунки ижтиҳод қилиш ва устунроқ далилни олишга муҳтож бўлган шаръий аҳкомлар ҳақида одамлар оммасидан фатво сўраш, яъни савол бериш тўғри бўлмайди. Негаки инсонларнинг ўзи далиллар нима ва далилларни талаб қилиш йўли нима эканлигини билмайдилар. Далилларни ва далил талаб қилиш тариқатини билмаган одам, дастур ва дастур моддаси ҳақидаги шаръий ҳукмни қаёқдан ҳам билсин. Омма халқ ҳам, хос инсонлар ҳам бир нарсани жуда яхши тушунадиларки, масалаларни истинбот қиладиган ва шаръий аҳкомларни баён қиладиган кишилар далилни ҳам, далил талаб қилиш йўлини ҳам яхшироқ кўра билувчи уламолар ва мужтаҳидлардир. Бундан ташқари ҳокимнинг дастурни халққа бу тўғридаги шаръий ҳукмни олиш учун тақдим қилиши, мусулмонларни адаштириш ва ишониб топширилган омонатга икки жиҳатдан хиёнат қилиш бўлади:
Биринчи: Ишни нолойиқ одамларга топшириб қўйиш бўлади.
Иккинчи: Аллоҳ Таоло ҳаром қилган нарсаларига инсонларни судраб олиб кириш бўлади. Бошқача айтганда инсонларни Аллоҳ Таолога осийлик қилишга ундаш бўлади. Ҳолбуки уларни Аллоҳ Таолонинг осийлигига эмас, итоатига ундаш вожибдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, фаразан «дастурга фатво сўраш, бу шаръий ҳукмни билиб олишдир», деб ҳам ҳисоблайлик. Аммо воқелик бундан бутунлай бошқачадир. Чунки демократик низомдаги фатво сўрашда, яъни дастурни татбиқ қилиш ёки қилмасликка изн сўрашда дастурни халқ қабул қилиши ё қабул қилмаслиги ҳақидаги сўз ифодаси учун сўралади, бинобарин уни татбиқ қилиш ёки татбиқ қилмасликка қонуний сифат бериш учун фатво сўралади. Чунки дастурга қонунийлик сифатини берувчи ҳам халқдир ва ижроий ҳокимиятга унга риоя қилиб ижро қилишни юклайдиган ҳам халқдир. Буни фатво сўраш тариқатидан ҳам аниқ билиш мумкин, яъни «ҳа» ёки «йўқ» дейиш билан овозга қўйиш тариқатидан ҳам билинади. Бошқача ибора билан айтганда дастурга демократик низомда «ҳа» деб овоз бериш «йўқ» деб овоз бериш ҳамда дастурга ўзгариш киритишга «ҳа» деб ва «йўқ» деб овоз бериш тариқатидан ҳам билинади. Дастурга рози бўлиш ва унга ўзгариш киритиш масаласидаги мана шу тариқат шаръий аҳкомлардан, яъни шаръий аҳкомларни истинбот қилиш, табанний қилиш ва ижро қилишдаги Ислом тариқатидан батамом узоқдир.