“Chopard” ва “Guli” орасидаги чалкашликлар ва адашишлар 


Нашр қилинди: 27 март, 2009 йил

“Chopard” ширкати вакиллари бугун Базелда очилган соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазмасида Гулнора Каримованинг “Guli” бренди тақдимотидаги ўз иштирокларини аллақачон инкор эта бошлашди. “Guli” вакиллари эса бунинг аксини тасдиқлашмоқда.

“Шопард” ширкати ва Ўзбекистон президентининг қизига тегишли “Guli” заргарлик тармоғи вакиллари ўзаро ҳамкорликлари ҳақида мутлақо фарқли фикрларни билдиришмоқда. Улар бугун Швейцариянинг Базелида очилган соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазмасининг башанг стендлари олдига келган журналистларни адаштиришмоқда.

Базелда бўлган немис газетачисининг айтишича, “Шопард” ширкати вакиллари “Guli” тақдимоти “Шопард” ширкатидан мустақил тарзда ўтаётганини таъкидлашган.

“Шопард” вакилаларидан бири журналистга унинг ширкати ва “Guli” ўртасидаги муносабатларни ҳал қилиш ва айрим жиҳатларини қайта ишлаш зарурлигини айтган.

Жумладан, “Guli” коллекцияси савдосидан тушган пулларннинг қандай йўл билан Ўзбекистондаги хайрия мақсадларига йўналтирилиши очиқланиши керак. “Guli” сайтининг тасдиқлашича, Каримова брендидаги буюмлар савдосидан тушган даромад Ўзбекистондаги болалар лойиҳаларига сарфланади.

Токи бу саволга охиригача жавоб топилмас экан, “Шопард” вакиласининг сўзларига кўра, ҳамкорликдаги тақдимот ҳақида гапиришга эрта. Агар бу нарса амалга ошганда ҳам, бу Базелда бўлмайди ва шу йилнинг апрел-майидан олдин амалга ошмайди.

“Guli” стенди олдида турган одамлар эса мутлақо бошқа нарсани тасдиқлашган. Журналистнинг айтишича, “Guli”ни тақдим этувчи ўзбекистонлик аёл ишонч билан ва овозида ҳеч бир шубҳа оҳангисиз Гулнора Каримованинг заргарлик буюмлари кўргазмаси “Шопард” билан ҳамкорликда амалга оширилаётганлигини айтган! Ва Каримованинг барча коллекцияси швейцар маркаси учун махсус тайёрланган!

Бу ҳақда guli.uz бренди сайтида ҳам таъкидланади. Унинг биринчи саҳифасидаёқ "креатив сембиоз" - Базелда “люкс” тоифасидаги буюмлар кўргазмасига илк бор қўйилган, “Chopard” учун тайёрланган “Guli” коллекциялари ҳақида айтилади.

“Шопард” ширкати матбуот котиби Дафне Секретан (Daphné Secretan) бугун ахборот олиш учун ёпиқ бўлди, бироқ бир кун илгари у Uznews.netнинг сўровига жавобан “Шопард”нинг янги ўзбек заргарлик бренди “Guli” билан ҳамкорликдаги тақдимоти ҳақида ҳеч нарса айта олмаслигини билдирган эди.

“Шопард” ширкати вакиллари ўртасидаги зиддият ва чалкашликлар ўтган ҳафтадаёқ Гулнора Каримова ва “Шопард”нинг бизнес ҳамкорлиги ҳақидаги ахборот эълон этилганидан кейин сезила бошлаганди.

Каримованинг “Guli” бренди заргарлик бизнесининг энг чўққисига кўтарилаётгани ва энг башанг заргарлик уйлари ва маркалари билан бир қаторга кўтарилгани ҳақидаги ахборот Каримов оиласи ҳақидаги хабарларга ҳамоҳанг чоп этила бошланди.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аянч аҳволи, у ерда деярли 20 йилдан буён президент Ислом Каримов ҳукмронлик қилаётгани ва унинг диктаторча президентлиги унинг қизи Гулнора Каримованинг бойишига шароит яратгани, унинг аввалига Россия, кейинчалик Европа олий жамиятига кириш чиптаси бўлиб хизмат қилгани ҳақида айтила бошланди.

Бутун ҳафта давомида “Шопард” офисига журналистларнинг сўровлари тинмади, бундан ташқари, улар ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдуджалил Бойматовнинг очиқ мактубини олишди, бунда у швейцарияликларни, ширкат номини булғамаслик, унга Гулнора Каримованинг қонли бриллиантларини аралаштирмасликка, “Guli” билан ҳамкорлик қилмасликка чақиради.

Манба: «Uznews.net» 
Stoebern Sie doch mal in unserem Shop nach aktuellen MOD 8 Klamotten.
skype
Most common strategies how can i catch my husband cheating.
Dating Agency Angelica Agency russian girls russian brides
Kamagra