Беш нарса борки, улар билан балолансангиз қандай ҳолатда қолар экансизлар


Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади, айтдилар: Расулуллоҳ (С.А.В) бизнинг олдимизга келиб: «Эй муҳожирлар жамоаси, беш нарса борки, улар билан балолансангиз қандай ҳолатда қолар экансиз. Сизлар улар билан балоланишингиздан Оллоҳдан паноҳ сўрайман: Бирон-бир қавмда фоҳишабозлик кенг ёйилиб кетса, уларда вабо ва ота-боболарида бўлмаган касалликлар кўпаяди. Бирон-бир қавм ўлчов ва тарозидан уриб қолса, уларнинг бошига очарчилик, қийинчилик ва раҳбарнинг жабри келади. Бирон-бир қавм молларининг закотини бермай қўйса, уларга осмондан ёмғир ёғмай қўяди, агар ҳайвонлар бўлмаганида уларга асло ёмғир ёғмай қўярди. Бирон-бир қавм Оллоҳ ва Расулига берган аҳдини бузса, Оллоҳ уларнинг устларига ўзларидан бошқа, душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Улар ўша қавм эгалик қилган нарсаларнинг баъзисини тортиб оладилар. Бирон-бир қавмнинг раҳбарлари Оллоҳнинг Китоби билан ҳукм юритмаса, улар Оллоҳ нозил қилган нарсани ихтиёр этмасалар, Оллоҳ уларни ўзаро урушадиган қилиб қўяди». (Ибн Можа ривояти)

kinect

Mercedes: Mercedes -