қирғизистоннинг Фарғонага туташ ҳудудида жойлашган Халмиeн бозорида

Қирғизистоннинг Фарғонага туташ ҳудудида жойлашган Халмиeн бозорида қўлга олинган учта ўзбекистонлик ўспирин, ҳар бири боши учун 1000 доллар гаров пули тўлангач, қўйиб юборилди.

1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси уч нафар 13-14 ёшли ўзбекистонлик болалар қирғизистон жанубидаги қадамжой туманининг Халмиён қишлоқғдаги катта улгуржи бозори директори томонидан гаровга олинди.

Гаровдагиларнинг ҳар бирининг бошига 1000 АҚШ доллари миқдорида тўлов талаб қилинди.Бу ҳақда фарғоналик инсон ҳуқуқи имоячиси Абдусалом Эргашев хабар берди.

Абдусалом Эргашевнинг айтишича, Фар­она туманининг Чимён қишлоғида яшайдиган уч бола қўшни қирғизистоннинг Халмиён қишлоғига сумалак сайлига борганлар. Кечқурун қайтишда эса улардан бири, Шуҳрат деган болани Халмиён бозори ходимлари ушлаб қолган, иккиси эса қочишга муваффақ бўлган:

- Иккитаси қочган. қочиб уйларига келишган. Кечаси соат 12 ларда ушлаб қолинган Шуҳрат деган боланинг онасига телефон қилишибди ва “Ўғлингиз Халмиeн бозорида қўлимизда тутқин. Биз бозор ходимларимиз. қочиб кетган иккита шеригини тутиб олиб келсангиз, болангизни қайтариб берамиз” деб айтишибди.

Кейин у аeл такси eллабди ва ҳалиги қочган иккита болани ота-онасига билдирмасдан уйидан чақириб уларни ўзи билан олиб кетибди. Кейин у аeлнинг ҳам ўғлини чиқармасдан “Энди ҳар бири учун 1000 доллардан олиб келасизлар” деб айтишган.

Эрталаб Халмиeн бозорининг ходимлари қолган иккита боланинг уйларига ҳам 1000 доллардан олиб келасизлар, деб хабар беришибди, дейди Абдусалом Эргашев.

Эрталаб бу хабарни эшитганидан сўнг, иккинчи бола Пўлатжон Умаровнинг ота-онаси 1000 АҚШ доллари олиб бориб, ўғлини озод қилиб келди, дейди Абдусалом Эргашев.

Шуҳрат исмли бола ва унинг ҳозирча исми ноаниқ бўлган ўртоғи эса, кун бўйи Халмиён бозор маъмурияти томонидан ушлаб турилди. Кечга бориб, бу икки боланинг яқинлари ҳам 2000 доллар товон тўлаб, уларни қутқариб олиб келишди.

Шуҳрат исмли боланинг онаси Муножотхоннинг Абдусалом Эргашевга айтишича, Халмиёндаги бозорнинг директори бундан тўрт йил олдин отиб ўлдирилган маҳаллий бойлардан бири Баяманнинг сингилиси экан. Баяман Эркинбоев, қирғизистон парламенти собиқ депутати. У 2005 йилнинг 21 сентябрида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.

- Эрталаб боришганда у шарт қўйибди. Шуҳрат деган боланинг онаси Муножот деган аeл бориб “Эрим қамоқда. қаeрдан оламан шунча пулни,” деса, “Билмайман, бу ставка тепадан қўйилган” деб айтипти. У Баяманнинг синглиси экан. Халмиeн бозори қоровуллик хизмати бошлиғи Баяманнинг укаси экан.

У eр бу eрдан қарз қилиб иккита бола учун ҳам пул олиб боришибди. У болаларни қўйиб юборишипти. Бунақа воқеа биринчи воқеа эмас экан.

Яқинда фарғоналик беш аeлни ушлаб олиб, уйларига “Аeлларингизни тутқунликда ушлаб турибмиз. 1000 доллардан олиб келасизлар” деб хабар беришган экан. Бундай воқеалар Халмиeн бозорида жуда тез-тез такрорланаeтган экан, дейди Абдусалом Эргашев.

Хабарларга кўра, гўёки бу болалардан бири Халмиён бозорида ўғирлик қилган экан. Абдусалом Эргашев бу гапларга ишонмаслигини, агар шундай бўлган тақдирда ҳам бу масала фақат милиция томонидан ҳал қилиниши лозимлигини айтади.

Ўзбекистонлик болаларнинг ота-оналари маҳаллий милиция ходимларига мурожаат қилибдию, фақат пулни бериб, болаларини қутқариб келганидан сўнг. Милициядагилар эса, уларнинг шикоятига бундай деб жавоб берибди, дейди Абдусалом Эргашев:

- Мурожаат қилишган экан “Пулни бериб қўйибсизлар. Энди ҳокимият орқали бўлади. ҳокимлар учрашганда бу масала қўйилади” деб реакция билдиришипти, дейди Абдусалом Эргашев.

қирғизистондаги “Права для всех” журнали мухбири Гулфира Хамаева ҳам бу гаплардан хабардор эканлигини айтар экан, болаларни озод қилишга қирғизистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ҳам киришганини айтади:

- Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари Халмиён бозорига ҳам, маҳалий милицияга ҳам мурожаат қилдилар. Милициянинг айтишича, уларга бу ҳақда ота-оналардан шикоят тушгани йўқ.

Милиция уларнинг шикоят аризаси ёзишларига ҳам шубҳа билдиради. Чунки кўп ҳолатларда бундай масалаларни уларнинг ўзлари ҳал қилишади, дейди Гулфира Хамаева.

05.04.2009
Садриддин

ofertas de telescopios tienda
Castorland 2000 -