Олам бўйлаб ҳукм сураётган
молиявий кризис ва унинг сабаблари
доктор Абул Фазл аш-Шаҳробий
Асосий, фикрий, иқтисодий нуқтаи назарлар:
Ғарбдаги иқтисод олимлари дунёда фақат икки иқтисодий мабда борлигини тан олишади. Бу икки мабда: капитализм иқтисодий низоми ва социализм низомидир. Лекин мусулмон иқтисодчи олимларининг ўзлари ҳам учинчи мабдани тан олиш борасида иккига бўлинишади. Улардан бир қисми Ғарбнинг ҳавойи хоҳиши ва фикри сингдирилган кимсалар бўлиб, Ғарб нимани тўғри, деб билса, ўша нарсани тўғри, деб билади. Чунки бу қисм ғарбча ақл билан фикр юритади ва Ғарб нимани хоҳласа шуни хоҳлайди. Аммо Ғарб фикри ва ҳазорати билан суғорилмаган олимлар бу учинчи иқтисодий мабданинг мавжудлигини тан оладилар ва уни дунёда ҳукм суриши учун ҳаёт майдонига қайтаришни талаб қилмоқдалар. Йигирманчи асрда капитализм билан социализм ўртасида идиологик кураш (мафкуравий кураш, мабдалар ва нуқтаи назарлар кураши) юз берди. Исломда иқтисодий низом эса узоқ-яқиндаги ҳаммага маълум сабабларга кўра йигирманчи асрда татбиқ этишдан ва кураш майдонидан четлатиб қўйилди.
1. Капитализм низоми бозор иқтисодига ёки эркин иқтисодга таянади. Классик (эски) назария давлат аралашувини рад қилиб, «махфий қўл» борлигини ва иқтисод ўз-ўзидан мувозанатга келишини айтган бўлса, янги назария фойда ставкасини камайтириш ва бозорлар ва нархрларни мувозанатда ушлаб туриш учун давлат аралашуви зарурлигини айтди.
Йигирманчи асрнинг саксонинчи йилларида хусусийлаштириш тўлқини пайдо бўлди ва капиталистик давлат ўзининг қолган-қутган давлат мулкидан ҳам ёки умумий сектор, деб аталмиш нарсадан ҳам воз кечди. Охирги кризис чоғида эса капиталистик давлат яна национализация (давлат мулкига айлантириш) сиёсатига қайтди ва яна хусусий секторга вақтинча эгалик қиладиган бўлди. Буни банкрот бўлган ширкатлар ва банклардан қарзлар ва акцияларни сотиб олиш орқали амалга оширди. Капиталистик системани бутунлай қулашдан қутқазиш учун шундай йўлни тутишга ўтди.
2. Социализм низоми марказдан йўналтириладиган ёки планлаштириладиган иқтисодга таянади. Бу низомда давлат ҳамма нарсадир: Давлатнинг ўзи режалаштиради, эгалик қилади, бажаради ва назорат қилади. Давлат маҳсулот ишлаб чиқариш воситаларига ширкатлар ва шахсларнинг эгалик қилишига йўл қўймайди. Давлатнинг ўзи нархлар ва иш ҳақларни белгилаб беради. Иқтисодий мувозанатни капиталистик низом даъво қиладиган «махфий қўл» эмас, давлатнинг ўзи юзага келтиради.
3. Исломдаги иқтисодий низом шариат бўйича идора қилиниб, бошқарилади. Шариат давлат ролини ва шахслар ролини белгилаб беради. Нима қилиш жоиз ва нима қилиш жоиз эмаслигини ҳам шариат кўрсатиб беради. Давлатнинг қачон аралашиш кераклигини ва қандай аралашиш кераклигини ҳам шариат белгилаб, кўрсатиб беради. Давлат эса ғамхўрлик билан бошқарувчидир ва ўз раийяти (фуқаролари) борасида масъулдир. Давлат раийятни бошқариш остига кирадиган барча нарсани бажаради.
4. Ҳозирги кризис сабаблари фақат техник сабабларгина бўлиб қолмай, балки сўнгги нафасини ола бошлаган капитализм иқтисодий низоми кризиси, расволиги очилиб қолган молиявий низом кризиси ва гумбурлаб қулаган капитализм мафкураси кризиси ҳамдир.
5. Юқоридаги нарсаларга Америка жамияти ва Ғарбнинг қолган жамиятлари бошидан кечираётган ахлоқ кризиси мавжудлиги ҳам келиб қўшилади. Бундай кризисни тижорий ишларни олиб боришда, одамлар пулларини чайқовчилик билан юлиб олишда, ҳийла-найранг билан тузилган савдо битимларида, пора, қиморда ҳамда қарзлар жадвалини тузишда, молиявий рўйхатларни ва якуний ҳисоботларни тайёрлашда, йиллик молиявий ҳисоботларни тадқиқ қилишда ва қайта кўриб чиқишда, бу улкан оламий казинони идора қилишда, ҳужжатларни сохталаштиришда кузатиш мумкин.
6. Айримларнинг: Мана, алтернатив ечим тайёр, у Исломдаги иқтисодий низомдир, деган сўзи, балки, мана асл нарса тап-тайёр, олиб ундан фойдаланаверинг, деган сўзи хатодир. Зеро, бу асл нарса омборларда бошқа низомлар ўз вазифасини адо қилишда муваффақиятсизликка учраган пайтда уларга ёрдам бериш учун кутиб ётадиган бир эҳтиёт қисм эмаски, бу низом эгалари фавқулотда ҳолатларда кризисга учраган низомга ёрдам бериш учун югуриб борса, шундан кейин яна омборларга, токчаларга ва этажеркаларга тахлаб қўйилса. Яъни, Ислом иқтисодий низоми керагида фойдаланиб, бошқа вақтда тахлаб қўйиладиган эҳтиёт қисм эмас.
Дунёда ҳукм сураётган молиявий кризис сабаблари ва унинг юз бериш кайфияти:
Илмий тасниф (синфга ажратиш)га кўра иқтисодни икки тури мавжуд. Биринчиси: ҳақиқий иқтисод (мулкий активлар: ерлар, саноат корхоналари, товарлар, хизматлар). Иккинчиси: молиявий иқтисод (қимматбаҳо қоғозлар, векселлар, чеклар, валюталар, акциялар, молиявий қоғозлар).
Молиявий активлар номли бир янги тушунча пайдо бўлди. Бизнес олами ривожланиши билан мулкий активлар молиявий активларга айлантирилди. Буни мулкни қимматбаҳо қоғозларга айлантириш «securitizatiъn» воситасида амалга оширилди, яъни барқарор активлар (кўчмас мулк, автомашиналар, асбоб-ускуналар) муомалада юрадиган активларга: (қимматбаҳо қоғозлар, акциялар ва қоғоз пуллар)га, яъни молиявий қарзларга айлантирилди. Кризис активларнинг шу иккинчи турида (молиявий активларда) қимматбаҳо қоғозлар ва қарзлар олди-сотдиси орқали рўй берди.
Ипотека банкларининг бу кризисдаги роли: банклар, молиявий ширкатлар ва ипотека бўлимлари уй-жойлар сотиб олиш учун қарзлар берди. Бу қарзлар даромади чекланган кишиларга уй-жой сотиб олиш учун берилди. Қарз тўловчи режа бўйича илк тўловларни паст процентлар билан тўлаб, кейин баланд процентлар билан тўлаши кераклиги ҳақидаги ҳужжатларга имзо чекадиган бўлди.
Қарз то тўлиқ тўлангунга қадар сотиб олинган уй банклар қўлида гаровда турадиган бўлди. Мана шундан ипотека (кўчмас мулкни гаровга олиш) термини пайдо бўлди.
Кўчмас мулкларни бу гаровга олишлар яхшилиги оз гаровлар синифига киритилди. Ингилиз тилида уни «Subrime», деб аталади. Бундай синфга киритиш бу инвестициянинг хатарларга тўла эканлигига далолат қилади.
Ипотека банклари иккинчи хатарли ишга қўл урди. Бу иш ўз заҳирасида тўпланиб қолган қимматбаҳо қоғозларни тўплаб, бошқа банкларга гаровга бериш бўлди. Буни янги молиявий қоғозлар чиқариб, эҳтиёж заҳирани кафолатлаш билан амалга оширилди. Қоғозлаштириш ёки молиявий қоғозлаштириш, деб аталадиган нарса мана шудир. Молиявий қоғозларнинг иккинчи тўлқини банклар дуч келган хатарларни янада кучайтирди.
Молиявий қоғозларни бир банкдан бошқа банкка сотиш тўлқинлари давом этиб, оқибатда қарз беришни кенгайтириш ўша банкларнинг сармоялар ҳажмининг олтмиш баравар кўпроғига етди. Худди шундай ҳол «ubs» банки билан юз берди. «Леман Бразерс» банки билан бир неча баравар кўпроқ юз берди.
Тижорий банклар марказий банклар назоратига бўйсунади. Шу сабабли воситачи молиявий муассасалардан расмий назорат йўқолган. Ипотека ва инвестицион банклар, ипотека соҳасидаги даллоллар ва кредит гувоҳномаларини чиқарадиган ташкилотлар эса назоратга олинмаган. Очкўз кимсалар мана шу «туйнук»дан фойдаланишди.
Эҳтиёт фондларининг кризисдаги роли: Бундай фондлар элита учун мўлжалланган бўлиб, улар одамлар оммаси учун очилмайди, балки фақат бойлар учун очилади. Ҳар бир фонд 500 инвесторни ўз ичига олади. Унга аъзо бўлишнинг энг оз бадали миллион доллардир. Деректор оладиган иш ҳақи активлар қийматининг 1-2%нинг атрофидадир. Бундан ташқари у фойдадан 20%ини ҳам олади. Бу фонд оддий инвестицион фондлар бўйсунадиган назоратга бўйсунмайди.
Айланаётган улкан пул маблағлари ва тез даромад орттириш бу фондларнинг янада кенг тарқалишига олиб келди. Натижада бу фондлар акция муомалаларининг учдан бирини назорат қиладиган бўлди. Бу фондлар активлари ҳажмининг қиймати 2006 йилда икки триллион доллар бўлди.
Америкада юз берган хатарларга қуйидаги уч нарса сабаб бўлди:
1. Кўп баравар қарз бериш.
2. Молиявий қоғозлардан келадиган хатарларнинг икки баравар кўпайиши.
3. Расмий назоратнинг камлиги.
Хўш, уй сотиб олиш учун қарз олганлар ҳоли нима бўлди?
Кўчмас мулклар қиймати кўтарилди. Бунинг натижасида одамлар уйларнинг янги нархлари фарқига тенг бўлган янги қарзларни ола бошлашди. Бу уй қийматининг қарз олинган маблағга тенг бўлган қисмининг гаров бўлишини кафолатлаш билан бўлди. Қарз олганлар ана шу қарз истеъмол ишларига, саёҳатга, авто машина сотиб олишга сарфлашди. Натижада қарздорлар зиммасида қарзлар ва қарзларнинг процентлари тўпланиб, уюлиб кетди.
Бу гаровлар иккинчи даражага киритилди. Зеро, улар агар кўчмас мулклар қиймати тушиб кетса хатарга дучор бўлар эди. Кейинчалик шундай ҳам бўлди ва уй биринчи қарзнинг ҳам иккинчи қарзнинг ҳам ва қарз берган банк икки марта ва бошқалар кўп марта ясаб чиқарган молиявий қоғозларнинг тўланиши кафолати бўлолмай қолди.
Қарз бериш битимларида: «Процент ставкаси марказий банк процент ставкаларини кўтарган сайин кўтарилиб бораверади», деб ёзилган шарт бор. Уларда: «Агар қарздор тўлаш муддати келган ҳар қайси тўловни ўз вақтида тўламаса, у ҳолда процент уч баравар ошади», деб ёзилган банд ҳам бор.
Битимда: «Биринчи уч йил орасидаги тўланган ойлик тўловларнинг ҳаммаси процентларни қоплашга кетади», деб ёзилган бўлим ҳам бор.
Америка марказий банки процент ставкаларини кўтариб қўйди. Натижада ҳар ойда тўланадиган тўловлар миқдори ҳам кўтарилди. Шундан сўнг процент ставкалари яна бир марта кўтарилди. Натижада қарздорлар тўлаши лозим бўлган тўловлар миқдори ҳам кўтарилиб кетди. Оқибатда уларни тўлашга қарздорларнинг қудрати етмай қолиб, тўлашни тўхтатишди.
Қарздорларнинг тўлов борасида сусайиб қолиши ва уларнинг маошлари тобора ошиб бораётган процентларни ва қолиб кетган қарзларни тўлашга етмаслиги сабабли қарздорлар зиммасида процентлар ва ортиб кетган қарзлар тўпланиб борди.
Айрим қарздорлар қарзни тўлашни тўхтатишга ва бу қарор оқибатида келиб чиқадиган ҳамма нарсани бўйнига олишга қарор қилган бўлса, бошқалари уй-жойларини банкларга қолдиришга ва унинг ўрнига уйларни ижарага олишга қарор қилишди. Натижада банклар ойлик тўловлардан маҳрум бўлди. Банклар кўчмас мулк бозори «музлаб» қолганлиги ва нархлар тушиб кетганлиги сабабли уйни иккинчи марта сотишдан ожиз бўлиб қолди. Натижада гаровга олинган уйлар қарз тўловларининг кафолати бўлмай қолди. Аксинча, гаровга олинган уйлар банкларни эзиб турган бир оғир юкка айланиб қолди.
Уйлар нархлари тушишидан ва қарздорлар қарзларни тўламай қўйишидан олдин қарз берган банклар уйлар нархларига тенг бўлган қимматбаҳо қоғозларни Америка ичкарисидаги ва хориждаги инвесторларга сотган эди. Бу инвесторлар орасида араб ва Кўрфаз сармоядорлари ҳам бор. Ана шу банклар комиссион тўловлар ва хизматлар тўловлари, деган баҳона остида қимматбаҳо қоғоз қийматидан кўра кўпроқ маблағларни олди.
Америка банклари ва айрим Европа банклари хатарнинг бир қисмини Европа ва Америка ташқарисидаги инвесторларга, масалан, Туркия, Австралия ва айрим Кўрфаз давлатларидаги инвесторларга ўтказиб юборишга муваффақ бўлди.
Кўҳна банк «Леман Бразерс»нинг банкрот бўлганлигини эълон қилиши кризиснинг бошланиши бўлди. Бу кризиснинг жиддий тус олишига молиявий бозорларда акциялар нархларининг тушиб кетиши ўз ҳиссасини қўшди. Акциялар нархлари тушиб кетишида олдинги ўринни эгаллаган банклар «UBS» банки, «HSBC» банки ва «Barklaze» банки бўлди. Чунки бу банклар кризисдан энг кўп зарар кўрди.
Саросима ўз ишини қила бошлади ва жазавага тушиб, сотишлар бошланди. 70 америка ипотека ширкати ўз операцияларини кейинга қолдирди ва банкрот бўлганлигини эълон қилди. Бу эса дунёдаги барча биржаларга турли даражада «юқди». Муаммони ҳал қилишга уринишлар бошланди. Лекин бу уринишлар «тез ёрдам», «иситмани тушириб» тинчлантириш ва дунё молиявий системасига, айниқса Америка ва Европа системасига бўлган ишонч руҳини уйғотишга бўлган уринишлар бўлди, холос. Шундан кейин бутунлай қулашнинг олдини олишга муваффақ бўлишди.
Кризиснинг илк аломатлари 2007 йилда бошланди
Барча кўрсатгичлар кризис аломатлари 2007 йилда бошланганини кўрсатиб турибди. Қулаш кутилмаганда юз бергани йўқ. Зеро, Америкадаги ва бошқа мамлакатлардаги барча экспертлар, иқтисодчилар ва сиёсатчилар америка иқтисоди бўйлаб кезаётган қўрқинчли илк аломатларни ҳис қила бошлашган эди. Биринчи банкрот («Леман Бразерс» банкроти) юз берган пайтда бу ҳилвираган система юз тубан қулади. Кейинчалик рўй берган қуйидаги бир талай кичик кризислар катта хатар келаётганидан дарак берар эди:
1. 2007 йил феврал ойида Қўшма штатлар қарздорларнинг тўлаш лозим бўлган ипотека қарзларини тўлашга қудрати етмаслиги тобора кучайиб катта тус олганлигига гувоҳ бўла бошлади. Бу эса шу соҳадаги банк муассасаларининг банкрот бўлишининг илк амалиётларига олиб келди.
2. 2007 йил июнда америка инвестицион банки «Stearns Bear» ипотека қарзлари зарарларидан қийналишни бошидан кечираётган биринчи катта банк бўлди.
3. 2007 йил августда Европа марказий банки Ликвид маблағлардан 94,8 миллиард евро ажратди. Америка федерал жамғармаси ҳам ўз томонидан 24 миллиард доллар ажратди. Шунингдек, япон банки ва швецария миллий банки каби бошқа бир қанча банклар ҳам аралашди.
4. 2007 йил сентябрда англия банки «Nъthern Rъck»ни банкрод бўлишдан қутқариш учун унга шошилинч қарз берди ва ана шундан кейин бу банкни национализация қилинди.
5. 2007 йил октябрда швецариянинг «Ю.Би.Эс» банки ўз активларининг қиймати 4 миллиард франк миқдорида пасайганини эълон қилди.
6. 2008 йил январда америка федерал жамғармаси процент ставкасини 3,5%га пасайтирди. Бу чорани экспертлар фавқулодда кўламли чора, деб баҳолашди.
7. 2008 йил мартда америка федерал жамғармаси ўзининг йирик банкларнинг бир чекланган гуруҳига 200 миллиард долларгача маблағ беришга тайёр эканлигини билдирди.
8. 2008 йил мартда гигант Америка банки «Chase JP Mъrgan» қийинчиликларни бошидан кечираётган «Bear Stearns» банкини сотиб олишини эълон қилди. Бу операция молиявий жиҳатдан америка федерал жамғармаси тарафидан таъминланди.
9. 2008 йил июлда ипотека қарзларини қайта молиявий таъминлаш бўйича иш олиб борувчи икки Америка муассасаси «Freddie Mac» ва «Fannie Mae»га босим кучайди ва америка федерал жамғармаси ипотека секторини қутқариш режасини эълон қилди.
Америка ипотека кризиси оқибатлари ҳамон дунё иқтисодида акс этмоқда. Чунки бу кризис Америка ва Европадаги турли иқтисодий секторларга таъсир қилди ва ҳисоблаш қийин бўлган молиявий зиёнларга олиб келди.
«Ферст Ҳертеч банк» ҳам ўзининг учта филиали билан ёпиб қўйилди. «Омаҳа» банки филиалларини ўз қўлида ушлаб турган «Ферст Нейшенл банк» мулки бўлган икки банк активлари сотилиб кетди. Бу икки банк активлари қиймати олти ой олдингидан кўра пастлаб, июлнинг охирида 3,6 миллиард долларга тушиб қолди. Илгари бу активлар қиймати 4,1 миллиард доллар эди.
«Вчофия Круб» банки йилнинг чорагида рекорд даражада зарарлар кўрди. Бу банк шу йилнинг иккинчи чорагида 8,86 миллиард доллар қийматида зиён кўрди. Хусусийлаштиришга ошиқиб биринчи ўринда кетаётган Британияда эса ипотека кридети бўйича «Норсрон Рок» британ банки национализация қилинди ва уч мингдан кўпроқ хизматчи ишдан бўшатилди. Бу иш британ ҳукуматининг шу банкни оғир кризисдан олиб чиқиш ва шу кризис оқибатида кўрган улкан зиёнларидан қутқаришга бўлган ҳаракатлари доирасида олиб борилди. «Роял банк оф Скотланд» банки эса ўзининг зиёнлари 2008 йилнинг биринчи ярмида 691 миллион фунт стерлингга (1,35 миллиард долларга) етганини эълон қилди.
Германияда эса немис банклари орасида иккинчи энг йирик банк бўлган «Комерц банк» банки ўзининг рақобатчиси «Дрезден банк»ни сотиб олиш битими доирасида тўққиз минг хизматчини бўшатишга қарор қилди. Бу битим қиймати 14,5 миллиард долларга етди. Бу битимни етти йилдан кўпроқ вақтдан буён немис банк секторида рўй берган энг катта қайта структуралаш операцияси, деб баҳоланди. Ипотека кризисининг дунёнинг ҳеч истисносиз қўшимча таҳдидлар туғдириши хавфи ҳамон сақланиб қолмоқда. Халқаро валюта фонди раиси Доминик Страус қўшимча қийинчиликлар туғилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Америка хазинаси собиқ вазири Роберт Рубин эса бу кризисни дунё иқтисоди ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидаги «буюк депрессия»дан буён бошидан кечираётган энг ёмон кризис, деб атади.
Бу кризисга шаръий нуқтаи назардан туриб шарҳ бериш:
Аллоҳ Таоло деди:
$ygr'¯»t} úïÏ%©!$# (#qãZtB#uä (#qà)®?$# ©!$# (#râsur $tB uÅ+t/ z`ÏB (##qt/Ìh9$# bÎ) OçFZä. tûüÏZÏB÷sB {
– „Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яҳни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз.)“.[2:278]
bÎ*sù} öN©9 (#qè=yèøÿs? (#qçRsù'sù 5>öysÎ/ z`ÏiB «!$# ¾Ï&Î!qßuur ( {
– „Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг!“. [2:279]
ß,ysôJt} ª!$# (#4qt/Ìh9$# Î/öãur ÏM»s%y¢Á9$# 3 {
– „Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади“. [2:276]
Ипотека банклари рибо-судхўрлик билан муомала юритади. Суғурта ширкатлари, инвестицион банклар, биржалар, америка марказий банки, кўчмас мулк савдоси билан шуғулланадиган ширкатлар, воситачи ширкатлар ҳам шундай муомала юритади. Қарз олувчилар билан банклар ўртасида тузилган битимлар ҳам риболи битимлардир. Бир неча марта қайта-қайта сотиладиган қимматбаҳо қоғозлар эса қарзлардир ва қарзларни процент билан сотишдир. Демак, рибо занжирлари ҳар томондан маҳкам ўраб олган. Хўш, бундан қочиб қутулишнинг йўли қаерда?
Қарзларни бир-бирига сотишнинг ҳаромлиги ҳақида тўхталадиган бўлсак, ҳадиси шарифда Набий r қарзни қарзга сотишдан қайтарганлар. Дунёда ҳукм сураётган ҳозирги молиявий кризис эса қарзларни сотишдан иборатдир. Ислом пулларни пулларни ўзига зи¸да билан сотишни ҳаром қилди. Ислом шунингдек, молни хазина қилиб, тўплаб босиб ¸тишни ва иҳтикор (монополия) қилишни ҳам ҳаром қилди ва молнинг бир ҳовуч одамлар ўртасидагина айланиб юраверишидан қайтарди.
ös1} w tbqä3t P's!rß tû÷üt/ Ïä!$uÏYøîF{$# öNä3ZÏB {
– „… токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун…“. [59:7]
Аллоҳ Таоло пулларни барча одамлар, камбағаллари ва бойлари ўртасида муомалада айланиши ва ўзаро айирбошлаш учун яратди. Аллоҳ Таоло деди:
ös1} w tbqä3t P's!rß tû÷üt/ Ïä!$uÏYøîF{$# öNä3ZÏB {
– „… токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун…“. [59:7]
Аллоҳ Таоло олтин ва кумушни хазина қилиб босиб ¸тишни ҳаром қилди. Аллоҳ Таоло деди:
úïÏ%©!$#ur} crãÉ\õ3t |=yd©%!$# spÒÏÿø9$#ur wur $pktXqà)ÏÿZã Îû È@Î6y «!$# Nèd÷Åe³t7sù A>#xyèÎ/ 5OÏ9r& {
– „Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер“. [9:34]
Лекин тубан тузумлар ва энг аввало капиталистик низом пулларни фақат чекланган миқдордаги бизнес кишилари билан чекланган миқдордаги банклар, йирик ширкатлар ва биржалар ўртасидагина муомалада айланадиган нарсага айлантириб қўйди. Натижада миллиардлаб маблағлар фақат бир ҳовуч йирик бой муассасалар ўртасидагина айланадиган бўлди. Натижада бу билан Аллоҳнинг суннатлари-қонуниятлари доирасидан чиқиб қолди.
Турмуш воқеалари шахслар, жамиятлар, ҳаракатлар ва партиялар кўрган тадбир-чоралар содда эмаслигини исботлади. Лекин воқеалар шунингдек, ноҳукумат томонлар ёки давлат доирасига кирмайдиган кишилар кўрган тадбир-чоралар давлатлар тадбир-чораларига солиштириладиган бўлса, бир онлик, муваққат ва таъсири чекли тадбир-чоралар эканлигини исботлади.
Энди фараз қилайлик, жамиятлар, шахслар, ҳаракатлар, хайрия кишилари бирон мамлакатда камбағалликка қарши кураш учун яхши ўрганилган ва уйғун кампания олиб боришда бир-бири билан ким ўзарга мусобақа қилишса-ю, лекин бунинг муқобилида ана шу мамлакатдаги давлат фармон чиқариб, ўзининг валюта қийматини пасайтиришга қарор қилса, хўш, унда нима бўлади?
Бунда чекланган даромад эгалари янги камбағалларга айланиб, эски камбағаллар сафига келиб қўшилади ва муаммонинг кескинлигини юмшатиш қайғусида бўлган кишиларнинг барча уринишлари асло муваффақият қозона олмайди, бунга муваффақ бўлишган тақдирда ҳам бунга зўр қийинчилик билан эришишади (бу эса эҳтимолдан узоқ ишдир). Чунки давлат иқтисод ва бойликларни янада кўпроқ емирувчи иккинчи, учинчи ва тўртинчи тадбир-чораларини кўриши мумкин. Натижада камбағаллар сони янада ўсади ва олдиндан камбағал бўлиб келаётган кишилар янада камбағаллашади.
Шунинг учун демак, таъсири кучли туб ҳақиқий ўзгариш давлатлар амалга оширадиган ўзгаришдир. Чунки давлатлар режалаштириш ва амалга ошириш қудратига эга. Шахслар ёки жамоатлар бундай қудратга эга бўла олмайди. Лекин Исломий оламдаги мавжуд давлатларнинг туб ўзгаришлар ясаш ва туб ечимларни излаб топиш нияти йўқ. Бу давлатлар «ямаш», алдаб-сулдаб «ухлатиш» ва чалғитиш билан кифояланиляпти, холос.
Шунингдек, молиявий, пулга оид ва иқтисодий бурчларни адо этишни тартибга солиш учун меъёрларни ишлаб чиқиш ҳам банкрот бўлмасликка ва қуламасликка кафолат бўла олмайди ва дахлсизликни таъминлай олмайди. Чунки бу меъёрларни татбиқ қиладиган кишилар ҳам башардир. Башар эса кўп меъёрларни татбиқ қилмайди, гоҳида тояди, гоҳида хиёнат қилади, гоҳида эса порахўрлик йўлига ўтади. Чунки меъёрларни татбиқ қилаётган инсондир. Ғарблик инсоннинг эса барча шароит ва вақтларда меъёрларга қаттиқ амал қиладиган мулкдорга айланиши кутилмайди. Қоғозда ҳисоб-китоб қилиб, назорат қилишга оид тадбир-чоралар агар бундай чоралар назоратчилик қиладиган шахсларнинг қоғозда олдиндан ишлаб чиқилган нарсани татбиқ этишга бўлган лойиқлигига уйғун бўлмас экан бу чораларнинг ўзи кифоя қилмайди.
Капитализм низомида ичидан емирилиб, фанога юз тутиш омиллари мавжуд. Ҳозирда олам бўйлаб ҳукм сураётган мана бу молиявий кризисдаги энг хатарли нарса Ғарб давлатлари ва энг аввало Америка бу кризисни ҳал қилишнинг туб ечимларига эга эмаслигидир. Чунки бундай ечимлар уларнинг мабдасида ва низомларида йўқ. Аксинча, бундай ечимлар Ислом мабдаси ва низомларида бор. Бундай ечимларни эса фақат оламий Халифалик давлатигина татбиқ қилади. Халифалик бутун олам бўйлаб раҳмат қанотларини ёйиб, ғарбнинг капиталистик давлатлари ҳамма ёқни тўлдириб ташлаган фасод ва ёвузликларга барҳам беради.
Шундай экан, оламни ҳозирги оғир аҳволдан қутқариш, уни дунёю охиратда қутқариш учун мусулмонларни тўғри йўлни тутувчи Халифаликка чақирамиз. Зеро, оламни бу кризис ва бошқа барча кризислардан қутқаришнинг бирдан-бир йўли Халифаликдир, холос. Мана шу биз йўллайдиган чорловдир. Аллоҳ Таоло деди:
(#qè?ù'uù=sù} ;]Ïpt¿2 ÿ¾Ï&Î#÷WÏiB bÎ) (#qçR%x. úüÏ%Ï»|¹ {
– „У ҳолда агар ростгўй бўлсалар ўзлари ҳам ўша (Қурҳон)га ўхшаш бирон сўз — китоб келтирсинлар-чи?!“. [52:34]