Тўғри райни тешириб ўрганиш
Рай луғатда (الرُّؤْيَةُ ) (кўриш, қараш) деган сўздан олинган бўлиб, у ё кўрувчи кўз воситаси билан, яъни назар (ташлаш) билан ҳосил бўлади ёки қалб-ақл воситаси билан, яъни илм ва маърифат билан ҳосил бўлади. Аввалги ҳолатда феъл(нинг таъсири) яъни „кўриш“ феълининг таъсири битта мафъулга (қилинмишга) ўтади. Масалан: (رَأَيْتُهُ رَأىَالْعيْنِ )-уни ўз кўзим билан кўрдим дейиш каби. Иккинчи ҳолатда эса (яъни қалб-ақл билан кўрилганда эса) бу феълнинг таъсири икки мафъулга-қилинмишга ўтади. Мисол: (رَأَيْتُ زَيْدًاحِليْمًا ) „Зайдни ҳалим деб кўрдим“ яъни „Зайд тўғрисидаги менинг райим-қарашим уни ҳалим киши деб билишликдир“, деган маънодаги уни ҳалим, деб билдим демакдир. Бизни бу мавзу хусусида қизиқтирадиган нарса эса мана шу иккинчи маънодир.
Райнинг воқелиги эса инсоннинг нарсалар, ишлар ёки фикрлар устидан ҳукм чиқаришидан иборатдир. Унга эса фикрий жараёндан кейин ақл йўли орқали тўла эришилади ва уни сўз, ёзув ёки ишора билан ифодаланади. Раъй, ўз айтувчисидан пайдо бўлиб ўша айтувчи уни ўз дилининг энг ичкарисидан келтириб юзага чиқаради, натижада бу рай ўз айтувчисининг нуқтаи назарига ёки унинг эoтиқодига ва бирон масалани ёки муайян мавзуни тушуниши ва идрок қилиши кўламига далолат қилади.
Шунинг учун рай шахсий иш бўлиб, ўз айтувчисидан зинҳор айрилмайди. Шу сабабли биз фалончининг райи ёки менинг райим ёки фалончи жамоатнинг райи деймиз. Райнинг ҳис қилинадиган воқелиги бўлса фикр бўлади, акс ҳолда беҳуда сафсата бўлиб қолаверади. Бу ҳолатда у ҳеч бир асосга эга бўлмаган бўлмағур нарсалар, пуч ҳом ҳаёллар, фараз-тахминлар ва уйдирма-ёлғонлар устига қурилган бўлади.
Бу фикрга унинг соҳиби ўзидаги маълумотлар ва Аллоҳ унга неoмат қилиб берган боғлай олиш қуввати яъни ўша маълумотларни воқеликка боғлай олиш қуввати орқали эришади. Натижада бу фикр ўз айтувчисининг шахсийятини ва ақлийятини қувват ва заифлик томондан очиб беради. Чунки инсон сўз сўзлаган пайтда дарҳол унинг шахсийяти маълум бўлиб қолади. Зеро бу шахсийят ё харобага айланган кимсасиз уй каби ҳамда ичи бўш ноғара каби ҳеч вақога арзимас, ўта бачкана шахсийят бўлиб чиқади ёки серсув денгиз каби билим маърифатлар ва маълумотлар билан обод бўлиб гуллаб яшнаган, ижодкор шахсийят бўлиб чиқади. Шунинг учун: «Кишининг ҳалокати икки жағиíиíã ўртасидадир», деб бежиз айтилмаган.
Албатта фикрнинг инсон устидан бўлган ҳукмронлигидан бошқа бирон ҳукмронлик устун бўлолмайди. Шунинг учун унинг ҳукмронлиги қилич ҳукмронлигидан кўра кучлироқ ва таъсир кўлами каттароқ бўлади. Бу эса фикрнинг Аллоҳ инсонни бошқа махлуқотларидан юксакка кўтаришга сабабчи бўлган ақл устидаги ҳукмронлигидан келиб чиқади. Зеро фикр сабабли инсон юксалади ва одамлар ўртасида баланд даражага кўтарилади ҳамда энг олий камолот мартабаларига етиб боради. Фикрсизлик билан эса ҳайвон даражасидан ҳам пастликка шўнғиб ўта тубанлашиб кетади.
Аллоҳ Ўзининг Росули Муҳаммад (С.А.В)ни Пайғамбар қилиб юборган пайтда у кишини фикр билан, Қуръон ва Суннат билан юборди. Бошқа Пайғамбар ва Росулларни юборган пайтда ҳам уларга ақл йўли орқали хитоб қилди ва гарчи уларнинг мўжизалари моддий мўжизалар бўлган бўлса ҳам, уларни фикр билан элчи қилиб юборди. Аллоҳ - биринчи инсон бўлмиш Одамни яратган пайтда эса уни малоикаларäаí фикр билан афзал қилди. Чунки Аллоҳ Одам алайҳиссаломга малоикаларга бермаган тафкир асосларин ўргатти. Аллоҳ Таъоло шундай деди:
قَالَ يَاآدَمُ أَنْبِئْهُمْ بِأَسْمَائِهِمْ فَلَمَّا أَنْبَأَهُمْ بِأَسْمَائِهِمْ قَالَ أَلَمْ أَقُلْ لَكُمْ إِنِّي أَعْلَمُ غَيْبَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَأَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ -2:33,
– „(Аллоҳ): «Эй одам буларга у нарсаларнинг исмларини билдир», деди. (Одам) уларга барча нарсаларнинг исмларини билдирганидан кейин (Аллоҳ) айтди: «Сизларга Мен еру-осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган ва яширган нарсаларни биламан, демаганмидим?»“ [2:33]
Натижада Одам улардан, Аллоҳ уни улардан муқаддам қилиши билан ва уларни унга сажда қилдириш билан афзал бўлди.
Дарҳақиқат Абу Қосим (Р.А) ҳам Ислом давлатини ва унинг вужудини фикр билан барпо қилдилар. Зеро фикр барча нарсалардан аввал ва пешқадам туради, ундан сўнг инсон ҳаётидаги бошқа нарсалар шу фикрнинг натижалари сифатида келади, шундан сўнг ғаризаларни ва моддий, маoнавий ва руҳий эҳтиёжларни қондириш келади. Фикрнинг йўқ бўлиши билан эса барча нарса йўқ бўлиб кетади.
Райнинг аҳамияти мавзусининг турлича бўлиши ва айтувчисининг ҳар хил бўлиши билан бир-биридан фарқ қилади. Чунки масалан, ақида каби асосий фикрлардаги рай аҳамият жиҳатидан фаръий (иккиламчи) фикрлардаги райдан фарқ қилади. Сиёсат хусусида рай эса тарих хусусидаги райдан тамомила фарқ қилади, душманлар билан жанг қилиш майдонидаги рай эса ҳарбий манёврлар (машқлар)даги райдан бутунлай фарқ қилади ва ҳаказо...
Инсон эса ўз табиати билан ўз ҳаётининг ишларида, уларнинг каттасида бўлсин ва майдасида бўлсин, ўзи қилаётган нарсаларнинг барчасида тўғри райга эришишга зўр иштиёқ билан интилади ва ўзи яшаётган жамоат ўртасида тутган мавқеънинг турли бўлишига қараб унинг бу иштиёқи кучайиб боради ва ана шунинг аҳамияти тобора ортиб боради. Чунки оддий аскарнинг масъулияти ҳарбий қўмондон масъулиятидан бутунлай фарқ қилади. Давлат бошлиғининг масъулияти эса омма халқ масъулиятидан тамомила фарқ қилади. Мўминлар амирининг масъулияти эса оила тарбиячисининг масъулиятидан бутунлай ўзгачадир. Чунки оила тарбиячиси райининг таъсири унинг оиласидаги шахслардан нарига ўтмайди. Худди шу вақтнинг ўзида бутун уммат мўминлар амирининг райи билан, у ишларни эътибор билан бошқарган пайтда таъсирланади ва бу таъсир асрлар давомида келгуси авлодларгача чўзилиб бориши мумкин.
Шунинг учун масъулнинг райи масъулиятдан ташқари кишининг райидан кўра аҳамияти кўпроқ бўлади. Имом Алий - Аллоҳ унинг юзини ёруғ қилсин - ўз хутбаларининг бирида: «Итоат қилинмайдиган кишининг райи бўлмайди», деб жуда тўғри айтган эди. Чунки рай билан ишлар бошқарилади ва умматлар устидан сиёсат юргизилади ҳамда қўшинларга етакчилик қилинади ва жанглар олиб борилади. Ана шуларнинг барчасидан келиб чиқиб, кишининг хусусан кўтариб кўтарувчинингяъни одамларга фикрларни кўтариб чиқувчинингтўғри райга етиш кайфияти ҳақида савол бериши ва ана шуни рўёбга чиқариб беришга алоқадор бўлган барча нарсаларга эришиш учун саъй-ҳаракат олиб бориши ва бутунлай жиддийлик билан уриниши табий бир ҳолдир.
Бас, энди кимки бирон мавзу хусусида ёки масалалардан бирон масала тўғрисида тўғри райни истаса унга қуйидаги ишларнинг бири ёки бир нечасини чуқур текшириб ўрганмоқлиги вожиб бўлади:
Биринчидан: Райнинг ўзининг саҳиҳ (тўғри) далилига тўғри тарзда суяниши.
Иккинчидан: Райнинг ҳис қилинган воқеликка тўла мос келиши.
Учинчидан: Бошқаларнинг райини олиш билан маслаҳат қилиш, яъни шўро.
Тґртинчидан: Ҳавойи нафс ҳоҳишларидан узоқда туриш.
Мана шулар тўғри райни излаётган ҳар бир кишига мулоҳаза қилиши лозим бўладиган тўрт ишдир.
Аммо далил эса, луғатда далил қилиб келтириладиган ҳар бир нарсани ёки далолат қилувчи ҳар бир нарсани англатади. Унинг кўплиги (أَدِلَّةٌ ) (далиллар)дир ва бу сўз (دَلَّ عَلىَ الشَّىْءِ ) (бир нарсага далолат қилди) деган сўз қабилидандир. Бу сўзнинг маъноси эса, уни шу нарсага тўғрилаб қўйди ёки уни ўша нарсага йўллади, демакдир. Масалан: (دَللْتُ عَلَيْهِ بِهَذاالطَّرِيْقِ ) (уни бу йўлга далолат қилдим), яъни унга бу йўлни танитдим, дейилади. Шунинг учун йўл (دَلِيْلَةٌ ) (далолат қилувчи, кўрсатувчи), деб ҳам номланади.
Демак, далолат этишнинг маъноси, нарсани билишга эришишда ёрдам берадиган нарсалардир. Масалан: лафзларнинг маъноларга далолат қилиши каби ва йўл-йўриқлар, ёзув ва ишораларнинг ўз маъноларига далолат қилиши каби. Бу нарса қасддан-атайлаб ҳосил бўлдими ёки ғайри қасд-билмасдан ҳосил бўлдими бунинг ҳеч фарқи йўқдир. Масалан, киши бир инсоннинг ҳаракат қилаётганини кўриб, унинг тирик эканлигини билиб олади. Бу эса Аллоҳ Таъолонинг:
مَا دَلَّهُمْ عَلَى مَوْتِهِ إِلاَّ دَابَّةُ الأَرْضِ -34:14,
– „Унинг (Сулаймоннинг) ўлимига фақат асосини еяётган (ёғоч) кемирувчи қуртгина далолат қилди“, [34:14]
деган сўзидан тушуниладиган нарсадир. Алининг - Аллоҳ унинг юзини ¸Руғ қилсин - саҳобаларни сифатлаб айтган ҳадисида эса, у шундай деди: «Улар у кишининг ҳузуридан далиллар бўлиб чиқар эдилар», яъни Росулуллоҳ (С.А.В)нинг ҳузуридан таълим олган нарсалари билан чиқардиларда, одамларни ана шу нарсаларга далолат қилар эдилар, яъни пайғамбар ҳузуридан одамларга таълим берадиган фуқаҳолар (билимдон кишилар) бўлиб чиқар эдилар. Мана булар далилнинг луғавий маъносидир. Барча истилоҳий (ҳамманинг ўртасида ўзаро келишилиб қабул қилинган) маънолар агар истилоҳ айни эътиборга олинадиган бўлса, мана шу маъно доирасидан ташқарига чиқмайди. Демак далил бошқа нарсага йўл кўрсатадиган барча нарсадир.
Райнинг далилга бўлган алоқаси эса унинг (яъни далилнинг) райга тўғри йўл кўрсатиб берувчи эканлигидан келиб чиқади, яъни фикрни ифодалайдиган райнинг асосини яхшилаб беришидан келиб чиқади. Аммо рай агар рай қилувчининг тасаввурларига ва бўлмағур хом ҳаёлларга суянадиган бўлса, у ҳолда бундай раъйнинг ҳеч қандай қиймати бўлмайди ва эътибор даражасидан тушиб қолади. Чунки эътиборни далилга суянадиган райга қаратилади. Бу ерда шуни ҳам қўшимча қилиб ўтиш мумкинки, албатта муфаккир ёки даъватни кўтарувчи доимо, энг аввал далил келтиришга мурожаат қилади, шундан сўнг унинг ортидан тўғри йўналиши кўрсатиб қўйилган рай келади. Шунинг учун далиллари турлича бўлиши билан райлар ҳам ҳар ҳил бўлади, далиллари бир-бирига мос бўлиши билан эса, райлар ҳам бир-бирига мос бўлади. Чунки агар рай айтувчи ва уни эшитувчи далил устида ихтилоф қилсалар (турли фикр билдирсалар), икковларининг рай устида ихтилоф қилишлари аллақачон турган гапдир. Шунинг учун мужтаҳидлар, фақиҳлар, олимлар ва муфаккирлар райларининг ихтилофли бўлиши, фақат мана шу бобга киради. Чунки далилларнинг ихтилофли бўлиши ортидан райлар тўғрисида ихтилофнинг келиши аниқдир. Зеро, масалан айтувчи билан эшитувчининг Абу Ҳурайра (Р.А) ривоят қилган ҳадисни қабул қилишда ихтилоф қилган бўлсалар, уларнинг шу ҳадисдан истинбот қилинган (чиқариб олинган) рай устида бир тўхтамга келишлари мумкин эмасдир. Шунга кўра, кимки одамларни битта рай устида жамлашни истаса энг аввало ва барча нарсадан олдин унга уларни битта далил устида бирлаштириши лозим бўлади. Шунинг учун Пайғамбар ва Росулларга бўлган далиллар, оқил одам учун бу далилларни қабул қилишда ва уларга таслим бўлишда иккиланишга ҳеч бир ўрин қолдирмайдиган даражада далолати қатъий далиллар эди. Бу далилларга фақат ҳақ сўзга бўйин эгмайдиган ноҳақ кибрланувчи кимсагина унамаслиги мумкин, холос.
Далилларга назар ташловчи одам, далил келтирувчининг, мухотоб (мурожаат қилинаётган киши)нинг ва баҳс мавзусининг ҳар-хил бўлиши билан бу далилларнинг ҳам турлича бўлаётганлигини кўради. Масалан усул (дин асослари) олими ваҳийга боғлиқ бўладиган далиллар ҳақида баҳс юритади. Фақиҳ (фиқҳ олими) эса тафсилий далиллар ҳақида изланади. Луғатшунос олим бўлса соф араб тилида сўзлашувчи араблар айтган нарсалар ҳақида изланишлар олиб боради. Тарихчи эса осори атиқалар (ёдгорликлар) ва ривоятлар ҳақида баҳс қилади. Сиёсатчи эса юз бераётган ҳодисалар ортида яширинган сабаблар ҳақида баҳс юритади... ва ҳаказо.
Аммо далил билан хитоб (мурожаат) қилинаётган кишига келсак, энг аввало унга, у тушуна олишга ва идрок қилишга қодир бўладиган нарса билан хитоб қилиниши лозим бўлади. Чунки қандай қилиб биз у ўзлаштира олмайдиган бир далил билан унга ҳужжатни барпо қилишимиз мумкин. Бухорий Али (Р.А)дан шундай деганлигини ривоят қилди: «одамларга улар биладиган нарсалар билан сўзланглар, ахир сизлар Аллоҳ ва Унинг Росули (С.А.В) ёлғончи қилинишларини ҳоҳлайсизларми». Абу Нуoайм эса ўзининг Мустахраж китобида ушбу сўзларни зиёда қилди, «улар инкор қиладиган нарсани қўйиб туринглар ва тушуниш уларга иштибоҳли (ноаниқ-хира) бўлган нарсаларни тарк қилинглар».
Шунингдек далил хитоб қилинаётган одамнинг ҳолати, далилни инкор ёки қабул қилувчи эканлигига қараб ҳам турлича бўлади. Масалан, кофирнинг ҳолати каби далилни инкор қилувчи бўлса, у ҳолда, агар уни Исломнинг ва унинг аҳкомларининг рост-тўғрилигига қаноатлантириш исталаётган бўлса, унга ақида далиллари билан мурожаат қилинмасдан олдин аҳкомлар далиллари билан хитоб қилиниши бефойдадир. Аммо далилга иқрор бўладиган мусулмон кишига эса, суянадиган райни қабул қилиши учун унга далилнинг тўғрилигини баён қилиб бериш кифоядир.
Аммо баҳс мавзусига келсак, агар мавзу нақлий илмлар жумласидан бўлса, у ҳолда унинг далили ақлий илмлар жумласидан бўлган мавзу далилидан тамомила ўзгача бўлади. Зеро нақлий нарсаларнинг далили ақлий бўлмайди, ақлий нарсаларнинг далили эса нақлий бўлмайди. Чунки биз бирон касалликнинг муолажасини фиқҳ китобларидан изламаймиз ва музориъ (ҳозирги ва келаси замон) феълини насб қилувчи ҳарфларни илмий лабараториялардан изламаймиз. Баoзи билимларда қатъий далил бўлиши талаб қилинса, бошқа баoзиларида эса бундай далил талаб қилинмайди балки у тўғрида зонн (гумон-тахмин)нинг ғолиб бўлишининг ўзи кифоя қилади. Шунинг учун ақида, ақлий ва тажрибавий илмлар хусусидаги далил ақлий бўлиши ёки асл-асоси ақл билан исботланган нарса бўлиши албатта зарурдир. Аммо аҳкомлар сиёсат, тарих ва луғат далиллари каби нақлий нарсалар улар тўғрисида эса зоннинг ғолиб бўлишининг ўзи кифоя қилади. Бу эса билим-маoорифларнинг, ҳаёт шарт-шароитларининг ва аҳволларининг ҳамда далилни олиш ортидан келиб чиқадиган натижалар аҳамиятининг турли хил бўлиши сабаблидир, шунингдек бунга далилларнинг кенг қамровли ва кенгая олиш хусусиятида турлича бўлиши ҳам сабаб бўлади. Чунки далиллардан бир қанча райларни чиқариб олишга ярайдиганлари бор ва улардан фақат битта райнигина чиқариб олишга ярайдиганлари бор.
Гоҳида далилни қабул қилишга битта жамоат ўзаро келишиши мумкин. Масалан луғат аҳли каби. Гоҳида эса далилни битта Уммат қабул қилиши ҳам мумкин. Исломий Умматнинг Қуръон ва Суннатни қабул қилиши каби. Гоҳида эса далил бир жамоат наздида далил бўлишга яраса, бошқа жамоат наздида далилликка ярамаслиги ҳам мумкин, шунинг учун агар далилликка яраса уни бу жамоат ўртасида далил қилиб келтириш дуруст бўлади, агар ярамаса далил қилиб келтириш дуруст бўлмайди.
Далил эса билим-маърифатнинг барча соҳаларида мавжуддир. Уни Аллоҳ ҳузуридан ваҳий келтирган бўлиши мумкин ёки инкор қилиб бўлмас ҳақиқат бўлиши мумкин ёки одамлар узоқ замонлардан бери одатланиб ўрганиб қолган урф-одат бўлиши мумкин ёки одамлар тўғрилиги, ростлигига таслим бўлиб қабул қилишган бир муфаккирнинг райи бўлиши ҳам мумкин. Шундай қилиб далилнинг пайдо бўлиш ўрни ташқарида эканлигини, яъни масалан инсоннинг ичкарисига Аллоҳ томонидан келишлигини ёки атрофни ўраб турган шарт-шароитлар томонидан келишини мулоҳаза қилиб сезиб олса бўлади. Шунинг учун киши далилга тўқнаш келган пайтда уни яхшилаб тушуниб олиши ва унинг маъноси далолат қилаётган мазмунга тўхталиб ўтиш билан уни идрок қилиши лозим бўлади. У (яъни далил) эса инсоннинг ичкарисидан пайдо бўладиган райнинг тескарисидир. Чунки райни инсон ақл воситаси билан бўладиган тафкирий жараённи амалга оширгандан кейин ўзи томонидан ҳосил қилиб олиб келади.
Мана шундан ўз райининг тўғрилигини мустаҳкам кўрсатиб бериш учун инсоннинг ташқарисида бўладиган ташқи билим-маoорифларни билишнинг аҳамияти яққол кўзга ташланади. Бу эса фақат таълим олиш, ўқиб-ўрганиш, изланиш билан ва ўқиш, тинглаш ва билим олиш орқали нафсни қийнаш ва қийинчилик-машаққатларни кўтариш билан ҳосил бўлади. Шунинг учун инсон билим жиҳатидан зиёда бўлган сайин, ҳужжат ва далил тўғрисида ҳам зиёда бўлиб боради.
Мана шундан келиб чиқиб сақофатни ва ундан бошқа даъватни кўтарувчига ўз даъватини адо қилиши учун зарур бўладиган билим ва илмларни ҳосил қилишлик, «вожиб нима билан амалга ошса ўша нарса ҳам вожибдир» деган қоидага биноан фарз бўлиб қолади. Чунки даъватни кўтарувчининг бу билимларни ҳосил қилмаслиги уни одамларга даъватни кўтариб чиқишдаги ўз вазифасини, яъни фарзлардан бир фарзни адо қилишдан қосир қилиб қўяди.
Далилнинг тўғри бўлиши, гарчи етарли бўлмаса ҳам, кўрсатилаётган райнинг тўғри бўлишидаги шартдир. Чунки далил келтиришнинг тўғри бўлиши, яъни далилнинг ўз мадлулига (далолат қилган маъно-мазмунига) мос келиши албатта зарурдир.
Далилнинг тўғри бўлиши шартлари эса билим-маърифат навининг турли бўлишига қараб ҳар хил бўлади. Чунки агар билим-маърифат нақлий нарсалар жумласидан бўлса, у ҳолда далилнинг тўғри бўлиши нақл қилинишнинг ёлғондан, нотўғри нарсаларни аралаштириб юборишдан, хатолик-ғалатиликдан, бузиб ўзгартириб юборишдан ва нақлнинг софлигига таъсир қиладиган барча нарсадан саломат бўлишини тақазо қилади. Агар маърифат ақлийётлар жумласидан бўлса, у ҳолда далилнинг тўғри бўлиши, унинг (яъни далилнинг) ақлга мувофиқ келишини ёки унинг асли-асосининг ақлга мувофиқ келишини тақазо қилади ва далилнинг ҳис қилиниб турилган воқеликка мос келишини тақазо қилади.
Дарҳақиқат уламолар ҳар бир асрда билим-маърифатларнинг ҳар бир нави учун, шу маърифатлар хусусида кўрсатилган мавжуд далилларнинг тўғри бўлишини таъминлаш мақсадида аниқ қоидалар ишлаб чиқдилар ва бу тўғрида минг-минглаган ўқув қўлланмалари ва китоблар ёздилар. Масалан усул (фиқҳ асослари) олимлари ваҳий нозил бўлганлиги собит (исбот) бўлган далилларнинг тўғрилигига оид қоидаларни йўлга қўйдилар. Масалан ўша қоидалардаги масолиҳул мурсалани ҳужжат қилиб келтиришнинг ботиллиги, чунки бундай ҳужжат келтириш далил бўлишдан чиқиб кетганлиги тўғрисидаги қоидани айтиб ўтиш кифоя қилади.
Шунингдек мусталаҳул ҳадис (ҳадис илмининг термин-сўз иборалари) олимлари ҳам саҳиҳ ҳадисларни саҳиҳ бўлмаган бошқа ҳадислардан ажратиб, билиб олиш учун зарур бўлган қоидаларни йўлга қўйдилар. Ҳадисни четдан кириб қолган нотўғри аралашмалардан софлаш учун кўзга кўринган, таниқли забардаст олимлар ишга киришдилар. Улар ҳадис ривоят қилган кишилар тўғрисидаги илмни, жарҳ (ҳадис ривоятчилари орасидаги ёлғон гапиришлиги ёки бошқа айблари бор бўлган кишиларни кўрсатиб ўтиш) ва таъдил (ҳадис ривоятчилари орасидаги адолатли тўғри кишиларни кўрсатиб ўтиш) илмини, ривоятни ва ривоятчиларни ҳамда бошқа илмларни ўз ичига олган илмул мусталаҳ (ҳадис илми терминлари) қоидаларини йўлга қўйдилар. Бу билан улар ҳадисга четдан кириб қолган барча ботил нарсаларни йўқотиб, ҳадисларни асл, соф ҳолига қайтаришга эришдилар. Натижа ҳадисни саҳобалар Росулуллоҳ (С.А.В)дан қандай олган бўлсалар худди ўшандек соф ҳолда олиб ўрганиш осон бўлиб қолди. Бу қоидалар тўғрисида, агар ҳадис заиф бўлса, бундай ҳадисдан истинбот қилинган (олинган) райнинг деворга урилиши (яъни ҳеч эътиборга олинмаслиги) ҳақидаги қоидани айтиб ўтиш кифоя қилади.
Аммо далил келтириш йўлига келсак унинг аҳамияти райнинг тўғри бўлиши учун далилнинг тўғри бўлиши лозим эканлигидан ҳечам қолишмайди. Чунки гоҳида оят ёки саҳиҳ ҳадис каби, далил ҳеч бир нуқсон аралашмаган тўғри далил бўлиши мумкин, лекин уни далил қилиб келтириш йўли нотўғри бўлиши мумкин. Натижада ундан истинбот қилинган рай ҳам сўзсиз хато бўлиб қолади. Чунки кишига ўзи масала хусусида далил келтираётгандек бўлиб кўринади, лекин ишнинг ҳақиқатини олиб кўрганда эса, бунинг бутунлай тескариси бўлиб чиқади ёки ҳавои нафс соҳиби бўлган ғаразгўй инсон далил қилиш учун далил қилиб келтиришга ҳеч бир йўл сабаб бўлмаган тўғри далилни ўз раъйнинг тўғрилигига далил қилиш учун зўрлаб келтиришга уринган бўлади. Райнинг тўғри бўлишига энг кўп хатар туғдирадиган иш далилнинг ёки далил келтиришнинг нотўғри бўлишидир. Чунки агар далил тўғри бўлса ва воқеликни ўрганиб чиққандан кейин ва далилнинг воқеликка мос келишини билгандан кейин далил келтириш йўли ҳам тўғри бўлса, у ҳолда рай агар ўзининг тўғри бўлишига салбий таъсир қиладиган бошқа ишлардан саломат бўлса, у ҳолда рай тўғри бўлишга энг яқин бўлади. Далилнинг тўғри бўлишининг эса, ишларнинг ҳақиқатини билишда жуда катта ҳиссаси бор ва у инсонни ҳавойи нафс таъсиридан ва залолатнинг адаштириб тойдиришидан мустаҳкам ҳимоя қилишнинг тўғри кафолоти ҳамдир. Шунинг учун ҳам Шореъ инсонни ҳаётни тушуниб етишдан йўл-йўриқсиз òентираб юрадиган қилиб тек ташлаб қўймади, балки ҳаётни ёрқин, воқеий-ҳақиқий тарзда тушуниб етиш учун ва ҳаётнинг нозик жиҳатларини билиш учун уни ҳаёт ҳақидаги аниқ ва тўғри далиллар билан таoминлаб қўйди. Масалан ақидаларни аниқ ишониш устига бино қилган пайтда инсонни ширкдан мустаҳкам ҳимоя қилиб қўйди, ҳукмларни ваҳий Аллоҳ ҳузуридан олиб келган далиллар устига бино қилган пайтда эса уни залолатга тушиб қолишдан мустаҳкам ҳимоя қилиб қўйди.
Шунинг учун муфаккир ёки даъватни кўтариб чиқувчи худди бинонинг тинч-саломат туриши учун бинодан олдин унинг пойдеворига аҳамият берган муҳандис (инженер архитектор)га ўхшаб райга эътибор қилишдан олдин, энг аввало далилга аҳамият беради. Бу тўғрида, бу рай даъват кўтариб чиқувчининг райи бўладими ёки бошқа одамларнинг райи бўладими, бунинг фарқи йўқдир. Бас, агар унинг ўз райи бўлса унинг тўғрилигига хотиржам бўлади ва уни қаноат ҳосил қилиш билан ва иймондан келиб чиқиб одамларга, қалбдан қалбга таъсирли қилиб етказади. Агар рай бошқаларнинг райи бўлса, унинг далили тўғрилигидан ва уни далил қилиб келтириш йўлининг тўғрилигидан келиб чиқиб, бу райнинг тўғрилиги устидан ҳукм чиқаради, натижада уни қабул қилишда ёки рад қилишда хотиржамлик ҳис қилади. Бу билан у, ўзини ғаразли райлардан ёки залолатга бошловчи ҳавои нафслардан мустаҳкам ҳимоя қилган бўлади. Даъватни кўтариб чиқувчи одамларга фикрларни етказишдан кўзлаган мақсадини, яъни уларни ҳам шу фикрларни кўтариб юрадиган қилиб қўйиш мақсадини рўёбга чиқариши учун унга ўз райини, райининг тўғрилигини исботловчи далил билан мустаҳкамлаши вожиб. Чунки далилсиз қуруқдан қуруқ райнинг ўзини бериш кифоя қилмайди, балки бу райни эшитувчи уни тўғри далил билан тушуниб етиши ҳам албатта зарур бўлади. Шунинг учун даъватни кўтариб чиқувчи далил ёрдамида ҳужжати янада зиёда бўлиши мақсадида ва эшитувчисига таъсир қилиши учун далилларни излаши, уларни яхшилаб текшириб чиқиши ва уларни ёд олиб доим кўз ўнгида тутиши лозим. Чунки райни ўз далилига суянтирмасдан туриб тингловчи ўзи эшитаётган барча нарсани осонлик билан қабул қилавермайди, балки бундай рай унда, то унинг ўзи эшитган нарсасининг тўғрилигига бўлган бирон далилга йўл топгунигача ёки унинг тўғрилигига бирон далилни топишидан олдин бундай райни унутиб юборгунгача ёки ўзини унутган қилиб кўрсатгунгача шак-шубҳаланиш ва ҳайрон бўлиш ўрни бўлиб қолаверади.
Фикрларни тингловчига етказишдаги далилнинг нечоғли аҳамиятга эга эканлиги эса, далилнинг инсон ҳис туйғуларидан, рағбатларидан, истак-майлларидан олисда туриб фақат ақлнинг ўзигагина йўлланган хитоб эканлигидан келиб чиқади. Демак у сўзловчи билан тингловчи ўртасида холис ажрим қилувчи ва бетараф ҳакам (ҳукм чиқарувчи)дир. Зеро инсон устидан ақл ҳукмронлигидан кўра кучлироқ бирон ҳукмронлик йўқдир, ақл устидан эса фикр ҳукмронлигидан кучлироқ бўлган бирон ҳукмронлик йўқдир, фикр эса фақат далил билангина ҳукмрокликка эга бўлади. Шундай қилиб одамларга фикрни далилсиз етказувчи киши худди жанг майдонидаги қуролсиз аскарга ўхшаб қолади.
Тўғри далил келтирилган пайтда тингловчи одам покиза, олий жаноб инсон бўлса, бундай далилга яхши муносабат билдирмасдан иложи йўқдир. Тингловчи кибру ҳаво қилган кимса бўлса бундай далилга билдирмай, ичида яширин яхши муносабат билдиришдан ўзга чораси бўлмайди. Чунки инсон гарчи зоҳирда (ташқи кўринишда) тўғри далилга рад жавоби бера олса ҳам, лекин у тўғри фикр ёки тўғри рай билан таъсирланмасдан қололмайди.
Шунинг учун агар тингловчи покиза инсон бўлса, далилни эшитган пайтида унинг юзида яхши муносабат билдирганлигининг ва чуқур қониқиш ҳосил қилганлигининг аломатларини кўрасиз ва сезасиз, айниқса далил жуда тўғри бўлса шундай бўлади. Демак даъватни кўтариб чиқувчи томонидан далилнинг келтирилиши унга қулоқ солаётган кишиларга ёки унинг даъватини ўқиётган кишиларга таъсир қилишнинг жиддий бошланиши, деб ҳисобланади.
Бу айтганларимиз далил ва унинг моҳияти ҳамда унинг рай билан бўлган алоқаси ва бу алоқанинг аҳамияти жиҳатидан сўзланган гаплар эди. Аммо энди райнинг воқеликка мос келиши жиҳати хусусида сўз юритадиган бўлсак, бу нарса гоҳида райнинг тўғрилиги ва нотўғрилиги устидан ҳукм чиқариш учун кифоя қиладиган ишлар жумласига киради. Дарҳақиқат Аллоҳ Ўзига иймон келтирмай кофир бўлган кимсаларга қарши, ҳужжат келтириб улар: Муҳаммад Қуръонни тили ажам бўлган бир насроний қулдан олиб келяпти, деб бўҳтон тарқатган пайтларида, уларнинг бу райлари нотўғри эканлигини баён қилиб берди. Аллоҳ Таъоло шундай деди:
يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ -16:103,
– „Аниқки Биз уларнинг (Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмоқда, деяётганини билурмиз. (Лекин уларнинг бу даoволари пучдир, чунки) улар ишора қилаётган кимсанинг тили ажамий (яъни арабий эмас), бу (Қуръон) эса очиқ-равшан арабийдир“. [16:103]
Бундай ҳужжатнинг айнан ўзини, яъни райнинг воқеликка мос келишини кофирлар Росулуллоҳ (С.А.В)га рад жавобини бериш учун ўзаро маслаҳат қилган пайтларида қўллаган эдилар. Чунки Валид ибн Ал-Муғийра қурайшнинг бир нафар кишилари билан тўпланиб уларга шундай деди: Эй Қурайш жамоаси, мана мавсум ҳам келди, бас, сизлар бу ҳаж мавсумида битта райга иттифоқ қилиб келишиб олинглар ва ўзаро ихтилоф қилманглар ҳамда бир-бирингизни ёлғончи қилманглар ва бирингизнинг сўзини бошқа бирингиз рад қиëманглар. Шунда Қурайш кофирлари: Сен ўзинг нима дейсан, эй Абу Абдуш Шамс, бизга Муҳаммад тўғрисида ўзимиз гап тарқатадиган бир рай хусусида сўзлагин ва уни бизга барпо қилиб бергин - дейишди. Валид: Йўқ, сизлар ўзларингиз сўзланглар, деди. Кофирлар дедилар: Уни коҳин деб гап тарқатамиз. Валид деди: Йўқ, Аллоҳга қасамки у коҳин эмасдир. Чунки биз коҳинларни кўрганмиз, уларнинг қандай кимсалар эканлигини аниқ биламиз. Муҳаммад келтирган нарса эса коҳиннинг ғулдираши ҳам эмас, унинг қофиябозлик билан сўзлаши ҳам эмасдир. Шунда кофирлар: у ҳолда уни мажнун деймиз, дедилар. Валид эса: У мажнун эмасдир. Чунки биз жунун (жиннилик) нима эканлигини аниқ кўрганмиз ва унинг нималигини яхши биламиз. Муҳаммадда эса жунуннинг бўғилиб оғзидан кўпик сочиши ҳам, талвасага тушиб титраб қақшаши ҳам ва васвасаси ҳам йўқдир. Шунда кофирлар: у ҳолда уни шоир деймиз, дейишди. Валид эса: у шоир ҳам эмасдир, чунки биз шеърнинг барча турини, унинг ражази (бирон хил вазндаги шеър ҳажми)ни ҳам, ҳажази (бошқача бир вазндаги шеър ҳажми)ни ҳам, қаризоси (назм парчаси)ни ҳам ва мабсутаси (эркин шеър вазни)ни ҳам яхши биламиз. Муҳаммад келтирган нарса эса шеър эмасдир, - деди. Шунда кофирлар: У ҳолда уни сеҳргар деймиз, - дейишди. Валид эса: У сеҳргар эмасдир, биз сеҳргарлар ким эканлигини ва уларнинг сеҳрларини аниқ кўрганмиз, Муҳаммадда эса сеҳргарларнинг авраши ҳам, тугунларни боғлаб дам солишлари ҳам йўқдир, - деди. Шунда кофирлар: Ундай бўлса нима деб гап тарқатамиз эй Абу Абдуш Шамс? - дейишди. Валид эса: Аллоҳга қасамки, албатта Муҳаммаднинг сўзлари шундай ҳаловатли, оромбахшки, асли-томири шундай гўзал назокатлики, шохлари гўзал гул-чечакларга бурканганки, сизлар бундай сўзлардан бирон нарсани айтолмайсизлар. Айтишга уринганингизда ҳам айтаётган сўзингизнинг ботил-ноҳақлиги дарров билиниб қолади. Шунинг учун унинг ҳақида сизлар тарқатадиган сўзнинг энг яқини уни, киши билан ака-укаси ўртасини, эр билан хотинининг ўртасини ва киши билан қариндош уруғлари ўртасини бир биридан ажратиб юборадиган сеҳрли сўзни олиб келган сеҳргардир, деб гап тарқатишингиздир. Шундагина сизлар бу билан уни одамлардан ажратиб юборасизлар,-деди. Шунда Валид ибн Ал-Муғийранинг бундай муносабатини сифатлаб Аллоҳ Таъолонинг ушбу сўзи нозил бўлди:
إِنَّهُ فَكَّرَ وَقَدَّرَ -18, فَقُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ -19, ثُمَّ قُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ -20, ثُمَّ نَظَرَ -21, ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ -21,ثُمَّ أَدْبَرَ وَاسْتَكْبَرَ -23, فَقَالَ إِنْ هَذَا إِلاَّ سِحْرٌ يُؤْثَرُ -24, إِنْ هَذَا إِلاَّ قَوْلُ الْبَشَرِ -25,
– „Чунки у (Қуръонни эшитгач бу илоҳий Китобга қандай туҳмат қилиш тўғрида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! Яна ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради. Сўнгра (Қуръондан бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва афтини буриштирди. Сўнгра (Ҳақдан) юз ўгирди ва кибр-ҳаво қилди. Бас, у: «Бу (Қуръон Аллоҳнинг сўзи эмас, балки) фақат (аввалгилардан) нақл қилинаётган бир сеҳрдир. Бу фақат башарнинг сўзидир», деди“. [74:18-25]
Шундай ҳужжатнинг ўзини Назр ибн Ал-Ҳорис қурайшга хитоб қилишда қўллаб бундай деди: Эй қурайш жамоаси, Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда сизларда бир иш нозил бўлдики, сизлар ҳали унга қарши бирон чорани кўра олганларинг йўқ. Дарҳақиқат Муҳаммад сизларнинг орангизда сизларни энг кўп рози қилган ёш йигит эди ва энг ростгўéингиз ва энг ҳалол, омонатли-ишончли кишингиз эди, бу ҳолат то сизлар унинг икки чаккасидаги сочига оқ оралаганини кўрган пайтингизгача ва у сизларга келтирган нарсани олиб келган вақтгача давом этди. Ана шу вақтга келиб сизларни уни сеҳргар дедингиз. Йўқ, Аллоҳга қасамки, у сеҳргар эмасдир, чунки биз сеҳргарлар ким эканлигини ва уларнинг авраб-алдашлари ва тугунларни боғлаб дам солишлари нима эканлигини аниқ кўрганмиз. Сизлар уни коҳин дединглар. Йўқ, Аллоҳга қасамки у коҳин ҳам эмасдир. Зеро биз коҳинларни, уларнинг талвасага тушишларини кўрганмиз ва қандай қофиябозлик қилганларини эшитганмиз. Сизлар уни шоир дединглар. Йўқ, Аллоҳга қасамки у шоир ҳам эмасдир. Чунки биз шеърнинг нима эканлигига гувоҳ бўлганмиз ва унинг барча турларини, ҳазажини (вазнли шеър ҳажмини) ҳам, ражами (яна бошқа бир вазндаги шеър ҳажми)ни ҳам эшитганмиз. Сизлар уни мажнун дединглар. Йўқ, Аллоҳга қасамки, у мажнун ҳам эмасдир. Чунки биз жунун нима эканлигини кўрганмиз, унда эса жинниликнинг бўғилиб талвасага тушиши ҳам, васвасаси ҳам ва ишларни чалкаш-чулкаш қилиши ҳам йўқдир. Эй қурайш жамоаси, шундай экан, ишларингиз хусусида яхшилаб қараб ўйлаб кўринглар. Зеро, Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда сизларга бир жуда катта, улуғ иш тушди.
Райнинг воқеликка мос келишлиги дейишдан мақсад ҳар қандай воқелик эмасдир. Чунки воқелик фасод воқелик бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолда у унга мос келмайдиган янгича фикрлар билан ўзгартиришга муҳтож бўлади. Бунга мисол қилиб қонун чиқаришларда, низомларда, фикрларда, тушунчаларда, рай-қарашларда ва сулук (турмуш ишлари) қоидаларида кўзга ташланган воқеликни келтириш мумкин. Чунки бу ишлар воқеликка мос келиши дейишликдан кўзда тутилган мақсадлар эмас. Зеро улар гарчи жамиятдаги одамлар ўртасида ҳукм сурувчи ишлар қабилидаги нарсаларга ўхшаб гоҳида воқелик деб аталсалар ҳам, уларнинг ҳақиқатини олиб қаралганда улар фақат бир рай-қарашлардир холос. Мақсад қилинган воқелик эса мана шу райлар олинган моддий ҳисга тушадиган воқеликдир. Масалан шахсий мулкчиликни бекор қилиш инсондаги мулкка эга бўлишни ҳоҳлашликни инкор қилишни кўзлайдиган райга суянадиган қонунчиликдир ва у ботил райга суянган ботил қонунчиликдир. Чунки бу ботил рай инсон воқелиги таянадиган мулкка эга бўлиш истак-ҳоҳишга, яъни бақо (жон сақлаш) ғаризаси кўринишларидан бир кўриниш ҳисобланмиш мулкка эга бўлиш истак-ҳоҳишига зид келади. Демак мақсад қилинган воқелик ҳиссиётлар тушадиган, натижада ақл идрок қиладиган воқеликдир. Бу худди саробни кўриб сув, деб ўйлайдиган ёки мамақалдироқ овозини эшитиб самолёт овози деб ўйлайдиган, лекин бу нарсаларнинг воқеликка қанчалик мос келиш-келмаслиги ҳақиқатини аниқлаган пайтда эса ана шу гумоннинг бутунлай тескарисини топадиãаí, натижада бундай райнинг устидан ботил, деган ҳукмни чиқарадиган кишига ўхшайди.
Шундан келиб чиқиб инсон, сигир, бут, санам, қуёш, ой каби махлуқотларга ибодат қилишни айтадиган райнинг қанчалик ботил ва залолат эканлигини яққол кўра оламиз. Чунки бундай рай ана шу махлуқларнинг ожизлигида, ноқислигида ва муҳтожлигида аниқ кўзга ташланиб турган воқеликка ҳечам тўғри келмайди. Шунинг учун Саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом бут-санамларга ибодат қилувчиларга, бундай санамларга ибодат қилиш уларнинг (яъни бут-санамларнинг) воқелигига мутлақо мос келмаслиги тўғрисида ҳужжатни барпо қилиб аниқ исботлаб берган эди. Аллоҳ Таъоло деди:
قَالُوا أَأَنْتَ فَعَلْتَ هَذَا بِآلِهَتِنَا يَاإِبْرَاهِيمُ -62, قَالَ بَلْ فَعَلَهُ كَبِيرُهُمْ هَذَا فَاسْأَلُوهُمْ إِنْ كَانُوا يَنطِقُونَ -63,فَرَجَعُوا إِلَى أَنفُسِهِمْ فَقَالُوا إِنَّكُمْ أَنْتُمُ الظَّالِمُونَ -64, ثُمَّ نُكِسُوا عَلَى رُءُوسِهِمْ لَقَدْ عَلِمْتَ مَا هَؤُلاءِ يَنطِقُونَ -65, قَالَ أَفَتَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لاَ يَنفَعُكُمْ شَيْئًا وَلاَ يَضُرُّكُمْ -66, أُفٍّ لَكُمْ وَلِمَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَفَلاَ تَعْقِلُونَ -67, قَالُوا حَرِّقُوهُ وَانصُرُوا آلِهَتَكُمْ إِنْ كُنتُمْ فَاعِلِينَ -68,
–„(Уни келтиришгач): «худоларимизни сен шу (ҳолга) солдингми, эй Иброҳим?» - деб (сўрашди). Иброҳим айтди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттасимана бу (ҳайкал) қилди. Бас (бутларингиздан) сўранглар, агар гапира оладиган бўëсалар (айтиб берсинлар)». Бас (мушриклар) ўзларига келиб, (бир-бирларига): «Сизлар ўзингиз золимларсиз», дедилар. Сўнгра эса яна бошлари айланиб: «Сен уларнинг гапирмасликларини яхши билардинг-ку?!» - дейишди. (Иброҳим) айтди: «Ахир Аллоҳни қўйиб, сизларга бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!» Иброҳимнинг ҳақ таoна ва дашномларига бирон жавоб топа олмай қолган Намруд бошчилигидаги мушриклар дедилар: «Уни ёқиб юборинглар! Агар уддалай олсанглар (мана шу иш билан) ўз худоларингизга ёрдам қилинглар»“. [21:62-68]
Имом Ал-Қуртубий бу оятни ушбу сўзи билан тафсир қилган эди: Мушриклар Иброҳим алайҳиссаломнинг сўзини эшитганларидан кейин худди ҳужжатидан айрилган кимсалардек ҳамда рақибларининг бирон сўз сўзлай олмайдиган, бирон лаҳза ўзига эга бўлолмайдиган бутга ибодат қилиш хақида ва ўз бошидан болтани олиб, қайтариб ирғитиб юбора олмайдиган санам қандай қилиб ибодат қилувчи кимсаларга фойда етказа олиши ва улардан зарар-зиённи дафъ қилиши мумкинлиги ҳақида келтирган ҳужжати нақадар тўғри эканлигини сезиб қолган кимсалардек бир-бирларига анграйиб қолдилар
Воқеликка мос келишни ҳосил қилиш учун ва райни раъйдек истинбот қилиш учун муайян масалага тааллуқли бўлган маълумотларни ҳосил қилиш зарур бўлади. Бу эса ўқиб-ўрганиш, баҳс-изланиш орқали бўлади. Бу нарсани воқелик фиқҳи (яъни воқеликни яхши билиш) деб аталади. Чунки маълумотлар фикр юритиш жараёнининг асосий сабабчи омилларидандир. Шунинг учун уларсиз яъни муoлумотларсиз фикр юритиш жараёни ҳосил бўлмайди. Шундай экан, талаб қилинаётган нарса тўғри рай бўлса бундай маълумотлар қанчалик зарур эканлигини ўзингиз бир фикр-мулоҳаза қилиб кўраверинг...!! Маълумотларнинг жуда муҳим эканлигини ва зарур эканлигини эътиборга олиб Аллоҳ бу маълумотларни саййидимиз Одам алайҳиссаломга ваҳий қилиб юборди. Аллоҳ Таъоло деди:
وَعَلَّمَ آدَمَ الأَسْمَاءَ كُلَّهَا -31,
– „Ва У Зот Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди“. [2:31]
Аллоҳ бу маълумотларни ақл вужудга келиши учун ва рай-фикр ҳосил бўлиши учун зарур ва лозим бўлганлиги сабабли ваҳий қилиб юборди.
Шунингдек Аллоҳ тақвони илм натижасида келиб чиқадиган нарса қилиб қўйди. Аллоҳ Таъоло деди:
وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللَّهُ -282,
– „Аллоҳдан қўрқингиз! Ваҳоланки Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдирган-ку“. [2:282]
Аллоҳ Таъоло яна деди:
إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ -28,
– „Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина қўрқур“. [35:28]
Зеро уламолар илм фазилати сабабли Аллоҳдан энг қаттиқ қўрқувчи инсонлардир. Шунинг учун Шореъ илм излашга қатъий суратда тарғиб қилди. Пайғамбаримиз алайҳис солату вассалам шундай дедилар: «Бешикдан то лаҳадгача илм изланглар». Зеро маълумотлар тўғри бўлган сайин ва кўпроқ аниқ бўлган сайин рай ҳам тўғриликка шунчалик яқин бўлиб боради.
Аммо учинчи иш эса, у шўро (маслаҳат қилиш), яъни одамларнинг райини олишдир. Шўро луғатда (أَشَارَ ) (ишора қилди) феълидан олинган бўлиб унинг асли (شَوَرَ )дир. (أَشَارَ الْعَسَلَ ) (асални йиғиб олди) сўзининг маъноси, яъни уни асалари уясидан чиқариб олди ва уяларидан, ўринларидан тўплаб олди демакдир. Истеoмолда (الشُّورَى ) (шўро)нинг маъноси мана шу луғавий маънодан четга чиқмайди ва унинг ўзига хос истилоҳий (ҳамма ўзаро келишиб иттифоқ қилган терминли) маъноси йўқдир. Сиз (اسْتَشَارَهُ ) десангиз, ундан машварат (маслаҳат) талаб қилди, деган маънони англатган бўласиз ва (شَاوَرَهُ فىِ الأَمْرِ ) (иш тўғрисида у билан ўзаро маслаҳат қилди) ёки (إسْتَشَارَهُ ) (ундан маслаҳат сўради) десангиз, (شَاوَرَهُ مُشَاوَرَةً ) (у билан ўзаро қатъий маслаҳат қилди) деган маънони билдирган бўласиз.
Шўро яхшилик ва баракадир, унинг фойдалари эса, агар у Аллоҳдан қўрқадиган тақво ва омонат аҳли бўлмиш яхши маслаҳатгўй кишилардан олинадиган бўлса жуда каттадир. Тўғри райни излаётган кишилар шўродан асло беҳожат бўлолмайдилар. Чунки инсон ожиз, у доимо мана шу ноқислик-камчиликни тузатиб берадиган кишиларга муҳтождир. Шунинг учун кишиларнинг райлари зулматларни тарқатиб юборадиган, йўлни мунаввар қилиб ёритиб берадиган ва ишларнинг махфий томонларини очиб берадиган чироқларга ўхшайди. Шўро сабабли маслаҳат сўровчи маслаҳат берувчининг маълумотларидан, унинг ақлий қобилиятидан ва амалий тажрибаларидан кўплаб фойдаланади. Чунки у сизга ўз райидан жуда қиммат ҳақ тўлаган нарсасини беради, сиз эса уни ҳеч қандай ҳақ тўламасдан оласиз. Пайғамбаримиз (С.А.В) дедилар: «Кимки маслаҳат қилган бўлса надомат қилмабди ва кимки истихоро қилган бўлса (бир мушкул иш тўғрисида Аллоҳдан ёрдам сўраган бўлса) ноумид бўлмабди». Пайғамбаримиз яна дедилар: «бирон банда машварат (маслаҳат) сабабли ҳеч бадбахт бўлмади ва райдан ўзини беҳожат санаш билан саодатли ҳам бўлмади». Ҳасан (Р.А) эса шундай деган эди: Бирон қавм қачонки ўзаро маслаҳат қилган бўлсалар фақат ўз ишларининг энг тўғрисига йўл топганлар.
Шунинг учун шўро зафар қозонувчи қиёдатнинг аломатларидан ва унинг ўзига хос хусусиятларидандир. Айни пайтда бошқаларнинг райини ҳисобга олмасдан фақат ёлғиз ўзининг райигагина суяниб қолиш эса муваффаққиятсизликка учрайдиган қиёдатнинг сифатларидан ва унинг нуқсон камчиликларидан биридир. Абу Ҳурайра (Р.А)нинг шундай деганлиги ривоят қилинган: Мен Росулуллоҳ (С.А.В)дан кўра ўз саҳобалари билан кўпроқ машварат-маслаҳат қилган бирон кишини кўрмадим. Зеро у киши Бадрдаги жанг майдони хусусида саҳобий Ал-Ҳаббоб ибн Ал-Мунзирдан тўғри рай олдилар ва бундай райни Аҳзоб жангида Мадинани мудофаа қилиш хусусида, яъни хандақ қазиш тўғрисида Салмон Форсийдан ҳам олдилар.
Хулафои рошидинлар ҳам машварат-маслаҳат қилар эдилар. Улардан бу нарса машҳурдир. Улар ёлғиз ўз райларигагина суянмас эдилар. Масалан Абу Бакр (Р.А) Умарни ўз ўрнига халифа қилиб қолдириш хусусида, ридда (муртадларга қарши ) уруш тўғрисида ва ундан бошқа ишларда мусулмонларга маслаҳат солган эди. Умар (Р.А) эса савод ери ҳақида ва ундан бошқа нарсалар хусусида маслаҳат қилган эди. Усмон ва Али розияллоҳу анҳумолар ҳам худди шу йўлдан юрдилар. Шунинг учун шўро бу халифаларнинг мусулмонлар ишларини бошқаришдаги аниқ кўзга кўринган аломатларидан эди, балки шўро ўтган узоқ асрлар давомида халифалардаги Исломий ҳукм-бошқарувнинг алоҳида ажраб турадиган хусусиятларидан бири бўлиб келган эди. Дарҳақиқат Аллоҳ Таъоло ҳам мусулмонларни, то бир рай хусусида ўзаро маслаҳат қилмагунларича ўша райнинг ёлғиз ўзига суяниб қолмасликлари билан мақтади ва уларни ушбу сўзи билан шўрога ундади:
وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمِْ -38,
– „Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур“ [42:38]
Аллоҳ Таъоло яна деди:
وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ -159,
– „Ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг!“ [3:159]
Аммо тўғри райни чуқур текшириб ўрганиш учун зарур бўладиган тўртинчи иш эса ҳавойи нафсдан узоқ турмоқликдир. Бу эса райнинг ҳосил бўлиши пайтида ёки уни одамлардан олинаётган пайтда зарур бўлади. Ҳавойи нафс деб, луғатда бир нарсага муҳаббат қилиш ва ана шу нарсанинг қалбга ғолиб бўлиб қолишига айтилади. Ар-Роғиб шундай деган эди: унинг (ҳавойи нафснинг) маъноси нафснинг шаҳватга мойил бўлишидир. Бундай ном билан, (яъни ҳавойи нафс-нафснинг тортиб кетиши, деган ном билан) аталишига сабаб шуки, чунки у ўз соҳиби дунёда барча фалокатларга, охиратда эса дўзах жарлигига тортиб кетади. Жавҳарий эса бундай деди: Ҳавойи нафснинг бундай аталишига сабаб, чунки у ўз соҳибини дўзахга тортиб кетади. Шунинг учун бу сўз кўпинча фақат ноҳақ нарсалардагина ва эзгулик-яхшилик бўлмайдиган нарсалардагина истеoмол қилинади.
Ҳавойи нафс тўғри райнинг вужудга келишига ва одамлардан уни ҳосил қилиб олишга жуда хатарлидир ва у райнинг офатидир. Чунки ҳавойи нафс агар инсонга ғолиб бўлиб олса, уни муайян масала хусусида фикр юритиш қудратидан маҳрум қилади. Чунки у нарсалар, феъллар ва фикрлар ҳақида олдиндан, яъни далилнинг тўғрилигига ва далил келтириш йўли тўғрилигига, ҳамда далилнинг воқеликка мос келиш кўламига чуқур ишонч ҳосил қилиш каби ақл райнинг тўғрилиги ёки ботиллиги устидан ҳукм чиқариши учун зарур бўладиган нарсаларни идрок қилишдаги ва билишдаги ўз ролини бажармасдан олдин хом-ҳатала райни вужудга келтиради. Шунинг учун қачонки инсоннинг шаҳвати унинг фикр юритиши устидан ғолиб бўлиб олса унинг райини ва одамларнинг шу инсон ҳақидаги райларини фасодга айлантиради, бу инсоннинг покизалигини йўқотади, натижада у рай беришга ёки уни олишга ярамай қоладиган ёмон ғаразли кимсага айланиб қолади, ҳатто агар у одамларга маслаҳат солгудай бўлса ҳам улардан тўғри райни олишга қодир бўлмай қолади. Демак рай излаётган кишига ўз майл-ҳоҳишлари ва рағбат-истаклари учун ишларни идрок қилишиäа бўлса ҳам òаoñиР қолдириши ҳечам дуруст бўлмайди. Чунки идрок қилиш макони фақат ақлдир. Бу нарсани ҳавойи нафсга ташлаб қўйиш эса албатта аниқ хатога, балки ҳақ йўлдан тойилишга, залолатга ва ҳақдан узоқлашишга олиб келди. Чунки ҳавойи нафс қалбни ва кўнгил кўзини кўр қилиб қўяди. Абуд Дардо (Р.А) Набий (С.А.В)дан ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз шундай дедилар: «Бир нарсага муҳаббат қилишинг кўзингни кўр ва қулоғингни кар қилиб қўяди». Пайғамбаримиз (С.А.В)дан ривоят қилинган дуода эса пайғамбаримиз шундай дедилар: «Аллоҳим, менга ҳақни ҳақ деб кўрсат ва унга эргашишни насиб эт, ботилнинг ботил деб кўрсат ва ундан четланишни насиб эт».
Шунинг учун райнинг тўғрисини излаётган кишига райни ўз ҳавойи нафсидан ва рағбат-истакларидан узоқда туриб ҳосил қилиши ва райни қаерда топган бўлса ҳам, агар бу рай тўғри бўлса, бундай рай айтувчига бўлган муҳаббатидан ёки уни ёмон кўришидан қатъий назар, шу райни олиши вожиб бўлади: Аллоҳ Таъоло деди:
فَبَشِّرْ عِبَادِي -17, الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ الْقَوْلَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ هَدَاهُمُ اللَّهُ وَأُوْلَئِكَ هُمْ أُوْلُوا الأَلْبَابِ -18,
– „...Бас (эй Муҳаммад), Менинг бандаларимга сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир“. [39:17-18]
Пайғамбаримиз (С.А.В) эса бундай дедилар: «Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир, қаерда топса, уни олади».
Бугунги кунда биз шу ҳаракатлар томонидан йўлда учраётган тўсиқларнинг келиб чиқиш сабаблари кўп даражада ҳавойи нафс таъсирига ҳамда купинча фикрларнинг хато ва залолатли эканлигига ва улар юраётган йўлнинг хато эканлигига бориб тақалади. Шунинг учун агар бу ҳаракатлар шарoий далилни ўзларига ҳакам қилиб олганларида эди албатта биз билан уларнинг ўртасида қилчалик қарама-қаршилик бўлмаган бўлар эди ва албатта уларнинг битта рай остида бирлашишлари кўз очиб юмгандан ҳам тезроқ амалга ошган бўлар эди.
Ҳақиқатда Исломий Давлат ўтмишда, ўтган узоқ асрлар давомида ҳавойи нафсга қул бўлиб қолган мана шундай ҳаракатлар томонидан кўп қийинчилик ва машаққатларни бошидан кечирди. Бу ҳаракатлар уни машғул қилиб қўйдилар ва бу давлатнинг уринишларини парокандаликка учратдилар. Ҳамда шу давлатга қарши ёвуз мақсадли ирқчилик ва мазҳабий низо-жанжалларни қўзғадилар. Ҳатто уларнинг баoзиларидаги ҳолат Ислом миллатидан чиқиб қолиш даражасига бориб етди. Бунга мисол қилиб дурузларни (Ад-даразий ва Ҳамза ибн Али асос солган адашган фирқани), ҳашшошийларни (исмоилийлар Ҳасан ибн Ас-Саҳоб бошчилигидаги ўта адашган фирқасини), қаромиталарни (Исмоилийларнинг яна бир фирқасини), Ҳазмийяларни, Исмоилийларни ва улардан бошқаларни келтириш мумкин. Усмон (Р.А)нинг хунини (қон ҳаққини) талаб қилиш даoвоси ҳам ҳавойи нафсдан узоқ бўлмаган эди, шунинг учун бу нарса Исломий Давлатнинг бешигида мусулмонларнинг фитналанишига ва бўлиниб кетишларига олиб келди.
Ҳавойи нафсда чўзилиб давом этавериш фақат райнинг ўзинигина фасодга айлантириб қолмасдан, балки Аллоҳ сақласин, эoтиқодда ҳам залолатга бошлаб боради. Шунинг учун Шореъ (Шариат эгаси) уни қаттиқ қоралаб ёмонлади ва кўп ўринларда ундан эҳтиёт бўлишга чақирди. Ибн Аббос деди: Аллоҳ Қуръонда ҳавойи нафсни зикр қилган бўлса уни фақат мазаммат қилиб (қоралаб-ёмонлаб) зикр қилди. Аллоҳ Таъоло деди:
وَلَوِ اتَّبَعَ الْحَقُّ أَهْوَاءَهُمْ لَفَسَدَتِ السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ وَمَنْ فِيهِنَّ -71,
– „Агар ҳақиқат-Қуръон уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса эди (яъни унда: «Аллоҳнинг шериклари бор», деган гап келса эди) албатта осмонлар, ер ва улардаги бор жонзот бузилиб-ҳалок бўлган бўлур эди“. [23:71]
Аллоҳ Таъоло деди:
وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنِ اتَّبَعَ هَوَاهُ بِغَيْرِ هُدًى مِنَ اللَّهِ -50,
– „Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавойи нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!“ [28:50]
Аллоҳ Таъоло деди:
بَلِ اتَّبَعَ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَهْوَاءَهُمْ بِغَيْرِ عِلْمٍ -29,
– „Йўқ, золим кимсалар бирон билим-ҳужжатсиз ҳавойи нафсларига эргашиб (Аллоҳга ширк келтирдилар)“. [30:29]
Аллоҳ Таъоло деди:
وَلاَ تَتَّبِعِ الْهَوَى فَيُضِلَّكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ -26,
– „Бас, сен (нафс) ҳоҳишига эргашиб кетмагин! Акс ҳолда у сени Аллоҳнинг йўлидан оздирур“. [38:26]
Аллоҳ Таъоло деди:
وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطًا -28,
– „Ва Биз қалбини Бизни зикр этишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилак бўлган кимсаларга итоат этманг!“ [18:28]
Қуръон ҳавойи нафсга қул бўлиб қолган кимсани итга ўхшатиб мисол келтирди.
Аллоҳ Таъоло деди:
وَاتَّبَعَ هَوَاهُ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ إِنْ تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَثْ ذَلِكَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا -176,
– „Лекин у ерга (мол-дунёга) берилди ва ҳавойи нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади. Бу Бизнинг оятларимизни ёлғон, деган кимсаларнинг мисолидир“. [7:176]
Бу эса жуда ёмон ўхшатишдир. Чунки бундай кимсанинг мисоли, унга ҳавойи нафси ғалаба қилиб ҳатто ўзига бир фойда етказишга ҳам, ўзидан зарарни дафъ қилишга ҳам эга бўлмай қолишида доимо тилини осилтириб тураверадиган, ҳайдаса ҳам ёки ҳайдамаса ҳам тилини осилтириб тураверишни тарк қилолмайдиган итга ўхшатиляпти. Абу Амома деди: Мен Росулуллоҳ (С.А.В)нинг шундай деганларини эшитдим: «Осмон остида ҳавойи нафсдан кўра Аллоҳ энг ёмон кўрган бирон «илоҳ»га ибодат қилинмади», (яъни ҳавойи нафсни ўзига «илоҳ» қилиб олиб унга қул бўлишлик Аллоҳ энг ёмон кўрган нарсадир). Шаддод ибн Авс Набий (С.А.В)дан ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз шундай дедилар: «Ақлли-зийрак одам нафсини бўйинсундирган ва ўлимдан кейинги нарса учун амал қилиб қолган кишидир. Фожир эса ҳавойи нафсига эргашган ва шу ҳолда яна Аллоҳдан умидвор бўлган кимсадир». Пайғамбаримиз (С.А.В) яна дедилар: «Агар мутеъларча итоат қилинган шуҳҳ (очкўзларча бахиллик)ни, тобеъ бўлинган ҳавойи нафсни, афзал кўрилган дунёни ва ҳар бир рай эгасининг ўз райига бино қўйганлигини кўрсанг, бас, сенга ўз нафсингни қайғусини чекиш вожиб бўлади ва бу ҳолда сен ўзингдан омма ишини қўйгил». Пайғамбаримиз яна дедилар: «Уч нарса ҳалок қилувчи ва уч нарса нажот бергувчидир. Бас, ҳалок қилувчилар мутеъларча итоат қилинган шуҳҳ (бахиллик), тобеъ бўлинган ҳавойи нафс ва кишининг ўзига бино қўйиб гердайишидир. Нажот берувчилар эса Аллоҳдан яширин ҳолатда ҳам ва ошкор ҳолатда ҳам қўрқиш, бойлик ва камбағалликда иқтисод билан ўртача иш тутиш ва розилик ҳолатида ҳам, ғазабланиб турган ҳолатда ҳам адолат билан иш кўришдир».
Мана шу ҳавойи нафсдир ва мана шулар унинг тўғри райга ва ақидага соладиган хавф-хатарларидир. Зеро у райни фасодга айлантириб бузади ва ақиданинг залолатга кетишига ва эoтиқоднинг тойилишига сабаб бўлади.
Шундай қилиб райни чуқур текшириб ўргангандан кейин, унинг далилига ва уни далил қилиб келтириш йўлига тўхталиб ўтгандан кейин ва унинг воқеликка мос келишига назар ташлагандан кейин, ҳамда динига, тажрибасига, билимдонлигига, тўғри насиҳат беришига, тақвосига ва ҳавойи нафсдан узоқлигига киши ўзи ишонган одамга маслаҳат солгандан кейин, бу билан киши сўзда ҳам, амалда ҳам тўғриликка эришган бўлади. Шунинг учун агар даъватни кўтариб чиқувчи мана шу нарсаларни амалга оширса унинг олдида фақат Аллоҳ Таъолонинг:
ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ -125,
– „(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли-динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!“ [16:125]
деган сўзининг доирасидан чиқмай гўзал мавъиза панд-насиҳат қилиш ва энг гўзал тарзда мужодала-мунозара қилишгина қолади холос.
Ана шу билан даъватни кўтариб чиқувчи Шореъ талаб қилгандек шаръий йўл билан, яъни одамларга фикрларни етказишда Шореъ берган йўл билан ўзига қулоқ солиб эшитиб турувчи одамга ҳужжатни аниқ барпо қилган бўлади ва Аллоҳ Таъоло олдида ўз зиммасидаги бурчини оқлайдиган аниқ-Равшан етказишни ҳосил қилган бўлади.