Таҳорат китоби.
Таърифлар:
Китоб луғатда жамлашликдир. Китобат (ёзиш) ҳарфларни бир бирига қўшишликдир. таҳорат китоби поклик масъалаларни тўпламидир. Китоб шариатда қамраб олиш, ўз ичига олиш маъносини ифодалайди. Таҳорат луғатда покликни ифодаласа, унинг акси ифлосликдир. Поклик шариатда хос аъзоларни ювишлик, унинг акси эса таҳоратсизликдир. Поклик яна шариатда таҳоратсизликни кетказиш ёки пок бўлгунга қадар нажасни кетказишлик. Таяммум ҳам покланишдир. Поклик бу поклайдиган нарсани (яъни сув ёки тупроқни) поклашлик вожиб бўлган ёки мандуб бўлган ўринга етказишдир.
Покловчи нима? Покловчи бор бўлганда сув, сув бўлмаганда покиза тупроқдир.
Покланишнинг қисмлари:
Покланиш икки қисмдан иборат.
А) Ҳақиқий покланиш: сув билан покланиш.
Б) Ҳукмий покланиш; яъни таяммум.
Сув билан покланиш икки қисмга бўлинади; 1- енгил, яъни таҳорат олиш каби. 2- оғир, яъни жунубликдан, ҳайз ва нифосдан покланиш учун ғусл қилиш каби.
Таҳорат олиш фарзлигини сабаби.
Таҳорат олиш фарзлигини сабаби Оллоҳ таолонинг қуйидаги қавлидир:
«эй иймон келтирган кишилар, агар номозга турсаларинг юзларингни ва қўлларингни тирсаккача ювинглар», (4:6)
Ушбу оятга кўра таҳоратсиз ҳолда номозни ирода қилган кишига таҳорат олиш шартдир. Оятда таҳоратсизликни замирда тутиш (махфий ифода этиш) бор. Яъни таҳоратсиз ҳолларингда агар номозга туришни ҳоҳласаларинг (демоқчи). Оллоҳ таҳоратда «иза қумтум», жунубликда эса «ва ин кунтум», деган. Чунки «иза» шубҳасиз бўлувчи ёки бўлиши кутилаётган ишга келтирилади. «Ин» эса гоҳида бўлиб гоҳида бўлмайдиган ишга келтирилади. Таҳорат олиш зарурий, лозим бўлган ишдир. Жунублик эса доимий бўлиб турадиган, ажралмас, зарурий ҳолат эмас. Чунки у гоҳида бўлиб гоҳида бўлмайдиган ишдир.
Мана шу ҳужжатга биноан таҳоратнинг фарзи: 1- юзини ювишлик, 2- икки қўлини тирсаги билан ювишлик, 3- бошнинг тўртдан бирига масҳ тортишлик, 4- икки аёғини тўфиғи билан ювишлик.
“Фарз” сўзининг маъноси луғатда меъёрини аниқлашдир. Шаръий маъноси эса ғусл каби ва таҳорат аъзоларига масҳ тортиш каби, унинг лозимлиги қатъий далил билан собит бўлган нарсадир. У илман ва амалан фарздир ва қатъий фарз деб исмланади. Гоҳида илман эмас, фақат амалан фарз бўлади. бу ижтиҳодий фарз деб айтилади. Масалан, бошга масҳ тортишда пешонанинг миқдори фарзлигига ўхшаш. Қатъий далил билан исбот қилинган нарсани инкор қилишлик кофир қилади. Ижтиҳодий далил билан собит бўлган фарзни инкор қилишлик бунинг аксидир. У кофир қилмайди.
Ғусл бу – сув оқизишдир. Оқизишнинг чегараси Абу Ҳанифа ва Муҳаммад (С.А.В)нинг наздида бир томчи бўлса ҳам сувнинг томишидир. Ўлчамнинг кўпроғи бўйича камида икки томчи бўлиши керак. Юзнинг чегараси пешона сатҳининг бошланишидан узунасига иякнинг остигача, энига икки қулоқнинг юмшоқларини орасидир.
Абу Ҳанифа ва Муҳаммад (С.А.В)нинг наздида қулоқнинг ёнидаги соч билан қулоқ орасидаги оқ жойни ювиш вожибдир. Чунки у ҳам юздан ҳисобланади. Агар юзини ювганда сув қошларини тагига етмаса ҳам бўлаверади. Кўзнинг ичини ювишлик машаққат бўлганлиги учун ва зарар етиб қолиш хавфи бўлганлиги учун соқит бўлади. Кўзнинг бурунга яқин ва қулоққа яқин жойига сув етказиш вожиб бўлади.
Икки қўлни тирсаклари билан ва икки аёқни тўфиқлари билан ювиш фарздир. Тирсак билан тўпиқ қўл ва аёқни ювишлик фарзлигига қўшилади. Бу Зуфар (Р.А)нинг раъйига хилофдир. Зуфар (Р.А) айтади: «ғоя ғоя қилинган нарсани остига кирмайди, рўзадаги кечага ўхшаш». (рўза тутишлик «кечгача» дейилган бўлсада кечаси рўза тутилмайди). Учаласини наздида эса; тирсак ва тўфиқ ўзларидан кейинги нарсани соқит қилиш учундир. Агар шундай бўлмаганда вазифа қийин бўлиб кетарди, яъни қўл ва аёқни ҳаммасини ювишликки тўғри келарди. Рўзада ҳам ҳукм кечгача чўзилди. Чунки рўза (кечадан) бир лаҳза тутиш билан тамомига етади.
Қўлни тирсак ва аёқни тўпиққача ювишликда бармоқлардан бошлашлик Суннатдир. Акси қилинса ҳам жоиз.
Абдуллоҳ ибн Умар (Р.А) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (С.А.В) билан Маккадан Мадинага қайтдик. Йўлда бир сув ёнига келганимизда қавм аср маҳалда тез ҳаракат қилишиб, шошилган ҳолда таҳорат олишди. Биз уларга етиб келдик. Уларнинг (аёқларини) орқасига сув етмагани кўриниб турарди. Шунда Расулуллоҳ (С.А.В) – орқаларга дузахдан вайл бўлсин, таҳоратни тўлиқ қилинглар - дедилар».
Абдуллоҳ ибн Умар (Р.А) яна ривоят қилиб айтади: «Расулуллоҳ (С.А.В) билан қилган сафаримизда у зот биздан орқада қолиб кетдилар. Бизга етиб келганларида аср вақти бўлиб қолган эди. Биз таҳорат ола бошладик ва аёқларимизга масҳ тортиб қўярдик. Шунда «Расулуллоҳ (С.А.В) баланд овозлари билан - орқаларга дузахдан вайл бўлсин - деб икки ёки уч марта айтдилар».
Бошга масҳ тортишда пешона миқдори фарз бўлади. у бошнинг тўртдан бир қисмидир. Бош тўрт қисмдир: пешона, энса (орқа мия), икки чакка.
Анас ибн Молик ривоят қилиб айтади: «Расулуллоҳ (С.А.В)ни таҳорат олаётганликларини кўрдим. Бошларида айлана саллалари бор эди». Бошини олди тарафи деган сўз, Муслимда келганидек пешона, деб тафсир қилинган. Бизнинг (мазҳаб) соҳибларимиз масҳ тортишни қўлнинг бармоқларидан уч бармоқ қилиб белгилашган. Чунки у масҳ тортиш аъзосидаги асл қисмнинг кўпроғидир.